Урумчидаги ёнғин: Онам ва тўрт укам ўлимига Хитой ҳукумати жавоб берсин - Видео Yangiliklar Dunyo Xitoy

Урумчидаги ёнаётган бинодан одамларнинг дод-фарёди эшитилади. Смартфонларда олинган бу видеолар Хитой бўйлаб тарқалди. Хитой юритаётган ўта қаттиққўл "Ноль Ковид" сиёсати бу ёнғинда нобуд бўлганлар ўлимига сабабчи дейиляпти.
"Бу ўлимларда Хитойнинг коммунист ҳукумати айбдор", - дейди Шарофат Муҳаммад.
Ёнғинда Шарофатнинг онаси Хумониса, икки синглиси ва икки укаси нобуд бўлди. 13 яшар синглиси Шоҳида, 11 яшар укаси Имрон, яна бир укаси 9 яшар Абдураҳмон ва энди бешга кирган Адия.
Алоқадор мавзулар:
- Хитой уйғурларни ростдан йўқотиб юбормоқчими?
- Хитой: Уйғур маҳкум ва маҳкумаларининг юзлари - Видео
- Шинжон қоғозлари: Уйғурлар бостирилиши ортида Хитой раҳбарлари турибди
- 22 давлат уйғурлар ҳимоясига чиқди, орасида биронта ҳам мусулмони йўқ
- Темир курси, дубинка ва бичишлар - Хитой мусулмонларни нима қилмоқда?
"Жигарларим ўлиб кетти. Ҳеч ким ёрдам қилмади", - деб йиғлайди Шарофат.
У Истанбулда қувғинда яшаётган уйғурлардан. Оиласининг нобуд бўлгани ҳақида у ижтимоий тармоқ орқали хабар топди. Ёнғиндан бир ҳафта ўтди ва мамлакат бўйлаб намойишлар юзага келди, аммо оиланинг яқинлари ҳали ҳам ҳукуматдан ўлим ҳақида маълумот олмадилар. Ҳалок бўлганлар сони ҳақида қарама-қарши рақамлар бор. Четдагилар уларга яқинлари ўлими ҳақида хабар берганлар энди гапиришга қўрқаётганларини айтишади. Қурбонлар исмлари ҳануз очиқланмади.
"Улар қаерда, тирикми ё ўлик - ҳеч нима айтишмади."
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Шарофат акаси билан ҳорижда ўқиш учун Шинжонни тарк этишган. Уларнинг отаси маҳсус ҳибс лагерларига олиб кетилган. АҚШ Хитойни Шинжонда қирғинни амалга оширишда айблаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу лагерларда миллиондан ошиқ уйғурлар сақланаётганини айтишади. Хитой бу жойларни қайта тарбиялаш марказлари деб атаган.
Шарофат энди ҳеч қачон оиласини кўра олмаслигини тан олиши керак.
"Агар дадам уйда бўлганида, балки онам ва укаларим омон қолган бўлишарди. Қариндошларимга боғлана олмайман, дадам ҳибсда, менинг акаларим қаерда эканини билмайман. Қариндошларим қаердалигини билмайман. Уларни кўришни истайман. Онам ўлди, акам ўлган. Уларнинг жанозаларига боролмаганман.
Фақат бизнинг оиламиз эмас, бошқа яна кўп одамлар ўлди. Биномизда 21 та қават бор эди, ҳар қаватда учта хонадон. Ҳеч нима билмаймиз, кимлар ўлди, кимлар тирик. Уларнинг ўлиб кетишларига қараб тураверишган. Хитой ҳукумати бунга жавоб бериши керак.

Сурат манбаси, Shaxsiy arxivdan
Мен дунё жим қараб туришини истамайман. Бугун менинг оилам бўлса, эртага бошқа бировнинг оиласи ўлади. Жуда кўп одамлар нобуд бўлди.
Онам жуда яхши аёл эдилар. Фақат бошқаларга яхшилик қилишни ўйлардилар. Дадам ёнларида бўлмасалар-да, онам фарзандларга жуда яхши қарадилар. Укаларим жуда ёш эди, беғубор, бегуноҳ, ҳеч кимга ёмонлик қилишмаган. Мен дунё "Шарқий Туркистондаги тазйиқларни тўхтат" деб чақиришини истайман."
Ҳукумат мамлакатнинг баъзи ҳудудларида карантин қоидаларини юмшатган. У ўлимларга шу қоидалар сабаб бўлганини рад этади. Мисли кўрилмаган намойишлар ортидан эса, интернетда ҳам янгича цензура тўлқини пайдо бўлган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















