Сурияда исёнчилар ҳужуми шиддатли тус олмоқда, лекин Башар ал-Асад ҳам осон енгилмайди — таҳлил ва видео

suriya

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Исёнчи кучлар Сурия ҳукуматига қарши 27 ноябрда йирик ҳужум бошлаган ва ҳозирга қадар Ҳалаб шаҳрининг катта қисмини эгаллашга муваффақ бўлган.
    • Author, Жереми Боуэн
    • Role, Сиёсий таҳлилчи, BBC
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Сурияда қайта бошланган уруш, ўтган йилнинг 7 октябрида Ҳамаснинг Исроилга ҳужумидан кейин Яқин Шарқни қамраб олган талатўплар тўлқининг сўнгги кўриниши бўлди.

Ҳужумлар ва Исроилнинг жавоби статус-квони ўзгартирди. Сурияда сўнгги бир неча кун ичида содир бўлган воқеалар Яқин Шарқни қамраб олган урушнинг сусаймагани — билъакс, авж олаётганига далилдир.

Отасидан мерос қолган режимни сақлаб қолиш учун Сурияни бузишга ҳам тайёрлиги сабаб, 2011 – йилдан бери давом этиб келаётган урушларга қарамай Башар ал-Асаднинг ҳукмронлиги давом этмоқда.

Бунга эришиш учун у иттифоқчилар — Россия, Эрон ва Ливан Ҳизбуллоҳи дастагига таяниб келди.

Улар “Исломий давлат”нинг жиҳодчи экстремистларидан тортиб, АҚШ ва Форс кўрфазидаги бой монархиялар томонидан қўллаб-қувватланадиган жангариларгача бўлган исёнчи гуруҳларга қарши Асад учун курашиб келишди.

Эрон АҚШ кўмагида Исроил томонидан берилган зарбалардан энди ўзига келяпти.

Суриядаги Асад режими учун жанг қилишга ўзининг энг яхши одамларини юборган иттифоқчиси Ҳизбуллоҳ — Исроилнинг ҳужумлари туфайли ногирон бўлиб қолган.

Россия сўнгги бир неча кун ичида Суриядаги исёнчиларга қарши ҳаво ҳужумларини бошлади. Аммо унинг ҳарбий кучи бутунлай Украинадаги урушга қаратилган…

Суриядаги уруш ҳеч қачон тугамаган эди. Яқин Шарқдаги янги нотинчликлар ва журналистларнинг мамлакатга кириши деярли имконсиз бўлгани учун, кундалик дунё хабарларидан тушиб қолган эди.

Урушлар вақтинчалик тўхтатилган бўлиши мумкин, лекин зиддиятлар ҳал қилинмаганича қолиб кетган эди.

Гарчи у ҳали ҳам ўз қамоқхоналарида суриялик сиёсий маҳбусларнинг гулагини сақлаб қолган бўлсада, Асад режими ўзининг “Араб баҳори” дан олдинги қудратини қайта тиклай олмади.

xarita
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шундай бўлсада, сўнгги бир неча кунгача президент Башар ал-Асад йирик шаҳарлар, атрофидаги қишлоқлар ва уларни боғлайдиган асосий магистраль йўлларни назорат қилиб келаётган эди.

Сўнгги воқеалар ривожига кўра, Ҳаят Таҳрир аш-Шом (HTS) бошчилигидаги исёнчи гуруҳлар коалицияси ўзи назорат қиладиган Идлиб вилоятидан чиқиб, 27 ноябрдан буён бир неча кун ичида Сурия қўшинларини сиқиб чиқарди.

Юқори мартабали халқаро дипломатлардан бири менга айтганидек, бир қатор “ҳайратланарли” воқеалар юз берди.

2012-2015 йилларда шаҳар исёнчилар ва режим кучлари иккига бўлинган даврларда ҳам ҳукумат аскарлари мустаҳкам ўрнашган Ҳалаб қалъасини бу сафар икки кун ичида эгаллаб олган жангчилар суратларини тарқата бошлашди.

Ҳукумат қўшинлари мағлуб бўлганидан кейин, Ҳалабдаги муҳит тинч кўринади.

Ижтимоий тармоқлардаги суратлардан бирида қуролланган исёнчи жангчилар фастфуд дўконида қовурилган товуқ учун навбатда турганини кўриш мумкин.

Исёнчилар ҳужумларини давом эттирмоқда, шаҳар ҳам “янги ҳаётга” кўникмоқда.

halab

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳалабнинг юқоридан кўриниши.

Баъзилар ҳукуматга қарши курашаётган исёнчилардан қўрқишади, аммо ҳозирда одамлар кундалик ҳаётини давом эттиришмоқда.

Олдинги жанглар оқибатида уйларидан ҳайдалганлар учун қайтиш имконияти туғилди.

“Биз бу ердан қувиб чиқарилган эдик, Ҳалаб озод қилинганидан кейин мен уйга қайтдим. Мен ушбу шаҳарнинг буюклиги ва ўз қувончимни ҳис қилиш мақсадида келдим. Ҳамда Асад тузуми ва унинг ҳамкорларининг таҳқирларидан тозаланган маҳаллаларни кўриш учун қайтиб келдим” дейди Ҳалаб аҳолисининг бири.

Ҳалаб жануби-ғарбида жойлашган Идлибдаги исёнчилар қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатлари акс этган тасвирларга қараганда исёнчиларга қарши Асад тузуми ҳам жим тургани йўқ.

Минглаб одамлар Ҳалаб ва Идлиб атрофидаги ҳудудларда жойлашган уйларини ташлаб кетишди, уларнинг ҳаёти Суриядаги ички урушидаги бу каби кескинлашув туфайли бирданига ўзгариб кетди.

Ҳаят Таҳрир аш-Шом (HTS) 2016 йилда Ал-Қоида гуруҳдан ажралиб чиққан, ва ҳатто баъзида ўзининг содиқ тарафдорларига қарши курашган ҳам.

Шунга қарамай, Ҳаят Таҳрир аш-Шом (HTS) ҳали ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва АҚШ, Европа Иттифоқи, Туркия ва Буюк Британия каби давлатлар томонидан террорчи гуруҳ сифатида тан олинган. (Сурия режими барча рақибларини террорчи деб атайди.)

Ҳаят Таҳрир аш-Шом (HTS) раҳбари Абу Муҳаммад ал-Жавлоний Ироқ ва Суриядаги жиҳодчилар етакчиси сифатида узоқ тарихга эга. Бироқ, сўнгги йилларда у гуруҳни дастакловчилар сонини кенгайтириш учун қаттиқ жиҳодий мафкурадан узоқлашди.

idlib

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, ҲТС кучлари жойлашган Идлиб шаҳри сўнгги кунларда ҳаводан нишонга олинган. Оқибатда, кўплаб тинч одамлар жароҳат олган.

Ребрендинг – гуруҳнинг номининг ўзгартирилиб “Агрессияни қайтариш операцияси” деб ном берилиши, ҳужумларни қўллаб-қувватлашга жалб қилиш учун қўлланилади. Гуруҳнинг номланишида ва расмий мурожаатларида жиҳодчилар тилидан ва исломий ҳаволалардан қочишади.

Би-би-си мониторингининг жиҳодчи медиа мутахассиси Мина ал-Ламининг сўзларига кўра, нейтрал тил ишлатилишининг сабаби, HTS’нинг жиҳодчи ўтмишини унуттириш ва ҳужумни режимга қарши яна бир исёнчи гуруҳ сифатида кўрсатишдир.

Сурияликлар оммавий равишда диний экстремизмдан қўрқишади. 2011 – йилда демократия тарафдорларининг намойишлари бостирилгандан кейин бир муддат жиҳодчи гуруҳлар ҳукмронликни қўлга киритган пайтда, кўпчилик сурияликлар ё бетараф қолишди, ёки “Исломий давлат” мафкурасидан қўрқиб, хоҳламай бўлсада, Асад режими тараф бўлишди.

ҲТС бошчилигидаги ҳужум негизи Сурия шимолидаги парчаланган сиёсий манзарага бориб тақалади. Шимоли-шарқнинг катта қисми курдлар бошчилигидаги Америка томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия Демократик Кучлари (SDF) томонидан назорат қилинади. Бу ҳудудда 900 га яқин аскар жойлашган.

Бу ерда Туркия катта ўйинчилардан. У чегара ҳудудларини ўз аскарлари ва ҳомийлиги остидаги маҳаллий милиция орқали назорат қилади. “Исломий давлат” дан қолган якка-тукка жангарилар баъзан Сурия чўли орқали ўтадиган йўлларда ҳалокатли пистирмаларни уюштириб туришади.

Суриядан олинган хабарларга кўра, исёнчи кучлар катта миқдорда ҳарбий техника, жумладан вертолётларни қўлга киритган ва Дамашқ йўлидаги навбатдаги муҳим шаҳар бўлмиш Хама томон ҳаракат қилмоқда.

Асад режим ва унинг иттифоқчилари ҳам қараб туришмайди – жавоб айниқса ҳаво кучлари орқали бўлади. Қўзғолончилар эса айнан ҳаво кучларига эга эмас. Лекин дронлари бор. Жанг қилишда анча илгарилаб қолишганликларини эса юқори рутбали разведкачи офицерни дрон ёрдамида ўлдиришганидан хулоса қилиш мумкин.

Асад режимини ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Уни чин дилдан қўллаб-қувватловчи тарафдорлари бор. Баъзи сурияликлар Асад режимини қўзғолоннинг етакчи кучига айланган жиҳодчилардан кўра зарарсиз деб ҳисоблашади.

Жиҳодчи гуруҳлардан ташқари Асад тузумига қарши гуруҳлар талайгина. Режим учун асл хавф эса мана шулар ҳам бош кўтарганида кучаяди.