Amnesty International: Исроил Ғазода геноцид содир қилган, фаластинликларни одам ўрнида кўрмаган

Amnesty International инсон ҳақлари ташкилоти Исроилни Ғазодаги фаластинликларга қарши геноцид содир этганликда айблади. Унда айтилишича, Исроил Ғазодаги фаластинликларни "одам ўрнида кўрмаган". Исроил ушбу айбловларни рад қилмоқда.
300 саҳифали ҳисоботда ташкилот ўз хулосасига визуал ва рақамли далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари, шунингдек, Исроил расмийларининг баёнотлари асосида келган.
Унда айтилишича, Исроил Ғазодаги фаластинликларни "одам ўрнида кўрмаган" ва уларнинг ҳисоботи халқаро ҳамжамият учун "уйғониш қўнғироғи" бўлиши керак.
Шунингдек, унда "Исроил ҳарбий кампаниясининг кенгроқ тасвири ва ушбу сиёсатнинг умумий таъсири" баҳоланган.
Yagona oqilona xulosa shuki: Isroil genotsid qilishni niyat qilgan va hamon shu niyatda. U buni o‘zining harbiy maqsadlari bilan bir qatorda amalga oshirishi mumkin.
"Биз эътиборга олиниши керак бўлган ҳамма нарсани кўриб чиқдик. Ва ниҳоят, ягона оқилона хулоса шуки: Исроил геноцид қилишни ният қилган ва ҳамон шу ниятда. У буни ўзининг ҳарбий мақсадлари билан бир қаторда амалга ошириши мумкин. У буни Ҳамасни йўқ қилиш ёки ундан қутилиш йўлида қўшимча равишда қилиши мумкин. Бунга шубҳа йўқ. Биз билмаслик оқибатида эҳтиёткорсизлик қилинган деб изоҳлаб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларни, уларнинг такрорланиши аниқладик. Ушбу ҳаракатларнинг умумий таъсирини бирма-бир ўргандик. Уруш Кабинетидаги масъул шахсларнинг айтганлари орқали ниятларига қараб чиқдик. Улар томонидан янграган геноцид содир қилишга чақириқлардан кўп ўтмасдан ҳудди шундай ҳаракатлар содир этилган", дейди Amnesty International бош котиби Аньес Калламар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Исроил армиясининг айтишича, бу даъволар "мутлоқо асоссиз ва у дуч келаётган оператив воқеликни ҳисобга олмайди".
End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

BBCнинг Қуддусдаги Яқин Шарқ бўйича мухбири Йоланде Нилл шундай дейди:
"Биз Исроил ҳарбийларининг баёнотини олдик. Унда Ғазодаги асосий мақсад Ҳамасни бутунлай йўқ қилиш экани таъкидланган. Шунингдек, ҳарбийлар ҳар қандай ҳарбий жиноятлар содир этганлик ҳақидаги даъволарни рад этиб, ўз амалиётлари халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилаётганини айтади. Бироқ, шу йил бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг юқори маҳкамаси —Гаагадади Халқаро жиноят Суди Жанубий Африка томонидан кўтарилган ва Исроилни геноцид содир этганликда айблаган ишни кўриб бошлади. Исроил эса бу каби айбловларни қатъий рад этади. Ғазодаги ҳаракатларини Ҳамас томонидан ўтган йилнинг 7 октябрида амалга оширилган қонли ҳужумлардан кейин ўзини ҳимоя қилиш деб таърифлайди."












