5 яшар, 8 яшар болалар, 20 ёшли одамлар ўлиб кетяпти.. - Британияда коронавирус билан курашаётган ўзбек шифокор O'zbekiston

Британияда ижтимоий масофа сақлашни полиция ҳам назорат қилади

Сурат манбаси, PA Media

Сурат тагсўзи, Британияда ижтимоий масофа сақлашни полиция ҳам назорат қилади
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Британияда коронавирус юқтириб вафот этганлар сони 4 мингдан ошар экан, мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси катта босим остида қолган.

Шифокорлар ва ҳамширалар мазкур жангнинг фронт чизиғида қоляпти - жума куни 30 ёшлардаги икки ҳамшира коронавирусдан вафот этди.

Ибрат Сафо Лондондан 80 километр узоқликдаги Танбриж Веллс шаҳри касалхонасининг шифокори Шаҳноза Нуруллаевадан унинг иш услубида юз бераётган ўзгаришлар ҳақида сўради.

Акушер-гинеколог мутахассислиги бўйича ишлайдиган шифокор унинг қўлига коронавирус юқтирган кўплаб ҳомиладор аёллар ҳам тушаётганини айтади.

Хавфсизлик чоралари кучайтирилиши ортидан, шифокорларнинг иши ҳам қийинлашган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Пластик уст-бошлар, махсус ниқоблар ва бош кийимлари, ўч қатлам қўлқоп билан жарроҳлик амалиётини қилиш жуда қийин бўляпти. Терлаб кетамиз, бир-биримизни эшитмаймиз. Аввал ярим соат олган операция энди бир соатгача чўзиляпти" - дейди у.

Shahnoza Nurullayeva

Сурат манбаси, Shahnoza Nurullayeva

Сурат тагсўзи, Шаҳноза Нуруллаева (чапдан иккинчи) ҳамкасблари билан

Айни дамда, Шаҳноза Нуруллаева, вирус ёш танламаслигини урғулаб, уни жиддий қабул қилмаётганлардан ҳафсаласи пир бўлаётганини айтади.

"Коронавирус 5, 8 яшар болалар, 20, 40 ёшли одамларни ўлдириб юборяпти. Тўғри, асосан кекса ёки қанд касали, гипертония ё иммунитет дефицити борлар ўляпти, лекин иммунитети кучлилар ҳам нафас ололмай вентиляторга тушиб қоляпти ва ўляпти" - дейди у.

Коронавирус

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek