Италия, коронавирус: ўлаётганлар сони кўплигига антибиотикларнинг қандай алоқаси бор? Koronavirus

Коронавирусдан энг катта зарбани Италия олди - у ерда бу касалликдан 10 мингдан ортиқ одам вафот этди. Бу Хитойдагидан икки баравардан ҳам кўп.
Айни дамда расмий статистика фақат коронавирус тасдиқланган ҳолатларни ҳисоблаяпти. Коронавирусдан ўлганларнинг асл сони бир неча бор кўп бўлиши мумкин.
Нега айнан Италияда эпидемия бу қадар гуркираётганига яхлит бир жавоб йўқ, лекин олимлар бир неча версияларни илгари суришяпти.
Бунинг сабаблари ҳақида Би-би-сининг илм-фан бўйича мухбирлари мақолалар ёзишди. Унда, расман бўлмаса-да, Ўзбекистонга ўхшаш бир тарафи бор, у ҳам бўлса антибиотикларнинг кўп истеъмол қилиниши.
Хўш, эпидемия нега айнан Италияда бу каби шиддатли суратда ривожланди? Бергамо шаҳри ҳокимининг айтишича, Covid-19дан ўлган ҳар бир одамга ҳеч қандай анализларсиз ўз уйида пневмониядан ўлган яна уч киши тўғри келади.
Кеча бу шаҳар жойлашган Ломбардия вилоятида вирусни юқтирганлар расман 32 минг дея қайд қилинди. Лекин, Италия шифокорлар уюшмаси матбуот хизмати раҳбари Паола Педринининг айтишича, ҳақиқий вазият анча-анча ёмонроқ.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Унга кўра, вирусни юқтирганларнинг аксар қисми расмий статистикада акс этмаяпти, чунки уларга ҳеч ким Ковид-19 анализ жиҳозларини олиб бормаяпти. Илк ҳафталарда реал юқтирганлар сони расмий рақамлардан 5 баравар кўп деб ҳисоблаган бўлсак, ҳозир уни ҳеч қандай шубҳасиз 10 баравар кўп деб айтишимиз мумкин, дейди бу шифокор.
Агар Италияда расман 80 мингдан ортиқ одамда Ковид-19 тасдиқланганини ҳисобга олсак, демак Италия бўйлаб, агар Педринининг ҳисоб-китоби тўғри бўлса, уни юқтирганларнинг асл сони 1 миллионга яқин дейиш мумкин.
Италияда бу инфекция уруғи афтидан жуда унумдор ерга тушган.
Гап шундаки, Италияда мавсумий гриппдан ўладиганлар сони, айниқса 65 ёшдан юқорилар орасида, бутун Европадаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп бўлиб келади. Ўтган ноябрда италян шифокорлар гуруҳи 2013-2017 йиллар орасида грипп нормадан юқори тарзда 70 минг одамни ўлдирганини ёзишган.
2016-2017 йил қишида Италияда гриппдан ўлим ҳоллари ҳар 100 минг кишига 40та дея қайд қилинди. Қиёслаш учун айтсак: дунё бўйлаб кўкрак ёки простата бези саратонидан ўлиш ҳоллари ҳар 100 минг одамга 10та. Безгакдан - 20та, силдан - 25та, ВИЧ вирусидан- 44та. Демак Италияда гриппдан ўладиганлар сони жуда юқори.
Бунга бир нечта изоҳ бор.
Биринчидан, аҳолининг ўртача ёши.
Олимларга кўра, Италиядаги жуда кекса ва соғлиғи ёмон аҳоли сони ҳисобга олинса, ўлим кўрсаткичларини мутлақо кутилмаган дея олмаймиз. Италияда коронавирус беморларининг ўртача ёши 63 бўлса, Германияда - 45 ёш.
Иккинчи эҳтимолий сабаб - Италияда антибиотикларнинг ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиниши. Антибиотик дорилар вирусга таъсир қилмайди, лекин чидамли инфекцияларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради. Бу эса оғир касалларнинг аҳволини жиддий қийинлаштириши мумкин.
Статистикага қаралса, италянлар Европа Иттифоқининг бошқа аҳолисига қараганда 1 ярим баравар кўп антибиотик ичишади. Италия фермерлари ҳам уй ҳайвонларини даволашда бошқа европаликларга қараганда 2 баравар кўп антибиотикларни қўллашар экан.
Шунинг учун ҳам, Италия касалхоналарида дориларга чидамли бўлган, яъни дори билан йўқ қилиш қийин бўлган инфекциялар икки баравардан ҳам кўпроқ учрайди.

- Ўзбекистонликлар ижтимоий масофа талабини писанд қилмаяптиларми?
- Ўзбекистон: Коронавирус юқтирган 39 ёшли шифокор вафот этди
- Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади? Koronavirus
- Коронавирус ҳаволар исиб кетиши билан йўқоладими?
- Коронавирус, Ўзбекистон ва Қозоғистонда илк ўлим ҳолатлари
- Ўзбекистон, дунё, коронавирус: Нега айрим давлатларда одамлар ниқоб тақмаяпти?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek

















