Коронавирус ҳаволар исиб кетиши билан йўқоладими?

коронавирус

Сурат манбаси, Getty Images

Баъзи одамлар янги коронавируснинг тарқалиши ҳаво исиши билан барҳам топади деб умид қилмоқдалар, аммо пандемиялар одатда мавсумий касалликлардан фарқ қилади.

Кўплаб юқумли касалликлар фасллар ўзгариши билан йўқолади. Грипп, ва қусиш билан боғлиқ норовирус одатда совуқ ойларда пайдо бўлади.

Бошқа касалликлар, масалан, ичтерлама ёз ойларида авж олади. Ёзда қизамиқ касалликлари мўтадил иқлимларда пасаяди, тропик минтақаларда эса улар қуруқ даврда авжига чиқади.

Энди кўплар Covid-19 билан ҳам худди шундай мавсумийликни кутишимиз мумкинми деб сўрашмоқда. Биринчи марта Хитойда декабр ойининг ўрталарида пайдо бўлганидан бери вирус тез тарқалиб кетди, ҳозирги кунда бу ҳолатлар сони Eвропа ва АҚШда кескин ошмоқда.

Вируснинг энг кенг тарқалиш ҳоллари об-ҳаво салқин бўлган минтақаларда юз бергани учун кўплар бу касаллик ёз келиши билан тарқала бошлайди, деган тахминларни илгари суришмоқда.

Аммо, кўпгина мутахассислар ушбу вирус ёзда нобуд бўлади дейишдан ўзларини тийишмоқда.

Уларнинг эҳтиёткорликларига асос бор. Расмий равишда SARS-CоV-2 деб номланган Cоvid-19ни келтириб чиқарадиган вирус жуда янги бўлиб, бу ҳолатлар фасллар билан қандай ўзгариши тўғрисида аниқ маълумотларга эга эмасмиз.

коронавирус

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳаво исишидан умид қилаётганлар оз эмас

2003 йилда тарқалган SARS вируси тезда жиловланди ва унга фасллар қандай таъсир қилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот кам.

Аммо одамларга юқадиган бошқа коронавируслар каби Cоvid-19 ҳам охир-оқибат мавсумий бўлиши мумкинлиги ҳақида баъзи башоратлар мавжуд.

10 йил олдин Буюк Британиянинг Эдинбург университети юқумли касалликлар марказида Кейт Темплтон олиб борган тадқиқотда нафас олиш йўллари инфекциялари билан касалланган беморлардан олинган учта коронавирусда "қишнинг таъсири"га ишора бор эди.

Ушбу вируслар, грипп билан бўлгани каби, асосан декабр ва апрел ойлари орасида инфекцияни келтириб чиқарган.

Асосан иммунитети пасайган беморларда учрайдиган тўртинчи коронавирусда эса мавсум таъсирини таҳлил қилиш имконсиз бўлди.

Cоvid-19 ҳам мавсумга қараб ўзгариши мумкинлигига дастлабки ишоралар мавжуд.

Дунё бўйлаб янги касалликнинг тарқалиш ҳарактери унинг салқин ва қуруқ шароитларни ҳуш кўришидан дарак беради.

Cоvid-19 тарқалган 500 та ҳудудни таққослаган тадқиқот вирус тарқалиши, ҳамда ҳарорат, шамол тезлиги ва намлик ўртасидаги боғлиқликни кўрсатди.

Яна бир нашр этилмаган тадқиқот ҳам юқори ҳароратли жойларда Cоvid-19 камайганини аниқлади, аммо шуни таъкидлаш керакки, ҳароратнинг ўзигина тарқалишни бартараф қилмаган.

Яна бир нашр қилинмаган тадқиқот шуни кўрсатадики, мўтадил илиқ, совуқ ва қуруқ иқлимлар ҳозирги Cоvid-19 олдида энг заиф. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, вирус дунёнинг тропик қисмларига энг кам таъсир кўрсатади.

Яна бир нашр қилинмаган тадқиқот шуни кўрсатадики, мўтадил илиқ, совуқ ва қуруқ иқлимлар ҳозирги Cоvid-19 олдида энг заиф.
Сурат тагсўзи, Яна бир нашр қилинмаган тадқиқот шуни кўрсатадики, мўтадил илиқ, совуқ ва қуруқ иқлимлар ҳозирги Cоvid-19 олдида энг заиф.

Аммо, бир неча фаслга боғлиқ маълумот ҳали мавжуд эмас экан, тадқиқотчилар йил давомида нима бўлиши мумкинлигини башорат қилиш учун рақамли моделлаштиришга таянмоқдалар.

Лекин, Cоvid-19 мавсумийлигини шу пайтгача тарқалган аввалги коронавирусларга асосланган ҳолда башорат қилиш қийин.

Ундан ташқари, эндемик вируслар бир неча омиллар туфайли мавсумий бўлиши ва бу омиллар ҳали Cоvid-19 пандемиясига тааллуқли бўлмаслиги мумкин.

Кўп ҳолларда пандемиялар одатий мавсумий услубга риоя қилмайди. Масалан, испан гриппи ёз ойларида энг юқори даражага етган, лекин аксарият грипплар қишда рўй беради.

"Охир оқибат биз Cоvid-19 ҳам эндемик бўлиб қолишини кутсак бўлади", - дейди Стокголмдаги Каролинска институтининг юқумли касалликлар профессори Ян Алберт.

"Агар у мавсумийликни намойиш қилмаса, ажабланган бўлардим. Ушбу вируснинг фаслларга сезгирлиги унинг пандемик вазиятда тарқалиш қобилиятига таъсир қиладими ёки йўқми деган савол мавжуд. Бунинг жавобини биз аниқ билмаймиз, лекин бундай эҳтимолни назардан қочирмаслигимиз керак," - дейди у.

Шу сабаб, Cоvid-19 пандемияси ҳақида башорат қилиш учун бошқа коронавирусларнинг мавсумий хатти-ҳаракатлари ҳақида билган нарсаларимизни қўллашда эҳтиёт бўлишимиз керак.

Лекин, нега Cоvid-19га қариндош коронавируслар мавсумий, ва нега буни билиш бизни ҳозирги пандемия борасида умидбахш қилиши мумкин?

Коронавируслар "конвертланган вируслар" туркумига киради. Бу шуни англатадики, улар липид қатлам деб номланувчи ёғли тўн билан қопланган, ва тож бошоқлари каби игнасимон оқсилларга эга.

Шунинг учун улар корона, яъни лотинчадан таржима қилганда, тож деб аталган.

Бошқа конвертли вируслар бўйича тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ушбу ёғли қопламали вируслар иссиқ ҳавога дош беролмайди. Совуқ шароитда, ёғли қоплама елимга ўхшаб қотади.

Пиширилган гўштни тасаввур қилинг, унинг устидаги мой совуқ ҳавода қотиб қолади.

Вирус ҳам танадан ташқарида бўлганида шу йўл билан ўзини ҳимоя қилади. Айнан шу омил туфайли кўп конвертли вирусларда кучли мавсумийликни кузатиш мумкин.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Sars-Cov-2 пластмасса ва зангламайдиган пўлат каби қаттиқ сиртларда 21-23C ва 40% нисбий намликда 72 соатгача яшаши мумкин.

Cоvid-19 вируси бошқа ҳарорат ва намликшароитларида қандай ҳаракат қилиши ҳалисинаб кўрилмаган, аммо бир тадқиқотгакўра, у 4 градусда 28 кундан ортиқ яшашимумкин.

2003 йилда Сарснинг авж олишига сабаб бўлган коронавирус ҳам салқин ва қуруқроқ иқлимларда узоқроқ яшаши аниқланган.

Масалан, қуруқ Сарс вируси текис юзаларда 22-25 C ва 40-50% нисбий намликда юқумли бўлиб қолган. Ҳарорат ва намлик қанчалик юқори бўлса, вирус шунча кам яшаган.

"Йўтал ёки аксириш орқали инсон танасидан ташқарига чиққан вируснинг барқарорлигига иқлим шароитлари таъсир қилади," дейди Мадриддаги табиий фанлар музейида атроф-муҳит ўзгаришини биологик хилма-хилликка таъсирини ўрганган Мигел Арауҳо.

«Вирус атроф-муҳитда қанча турғун бўлса, у бошқа одамларга юқиши ва эпидемияга айланиши ҳавфи шунча катта. Sars-Cov-2 тезда бутун дунёга тарқалган бўлса-да, энг катта эпидемиялар асосан салқин ва қуруқ об-ҳавога эга бўлган жойларда юз берди".

Арауҳонинг фикрига кўра, агар Cоvid-19 ҳарорат ва намликка шу қадар сезгир бўлса, бу коронавирус тарқаши ҳолатлари дунёнинг турли бурчакларида турли вақтларда авж олишини англатади.

"Иккита вирус ҳам худди шундай хатти-ҳаракатларга эга бўлишини кутиш ўринли", дейди у. "Аммо бу ягона тенглама эмас. Вирус одамдан одамга тарқалади. Одамлар бир жойда қанча кўп бирга бўлса ва бир-бири билан алоқа қилса, шунча кўп инфекция тарқалади. Уларнинг хатти-ҳаракатлари вирус тарқалишини тушунишда муҳим аҳамиятга эга."

Мериленд Университети томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, вирус ўртача ҳарорат 5-11C атрофида бўлган ва нисбий намлик паст бўлган минтақаларда тарқалган.

Аммо, тропик минтақаларда ҳам бу ҳолатлар кўп бўлган. Яқинда Гарвард тиббиёт мактаби тадқиқотчилари томонидан вируснинг Осиёда тарқалиши бўйича ўтказилган тадқиқотга кўра, ушбу пандемик коронавирус об-ҳавога нисбатан кам сезгир бўлади.

Улар Хитойнинг Жилин ва Хейлонгжианг каби совуқ ва қуруқ вилоятлари, ва Гуангши ва Сингапур каби тропик жойларда юқиш тезлигини таҳлил қилгач, баҳор ва ёзда ҳарорат ва намликнинг кўтарилиши вирусга таъсир қилмайди, деган хулосага келишди.

Бунинг сабаби, вируснинг тарқалиши нафақат унинг қандайдир атроф-муҳитда яшаш қобилиятига боғлиқ.

Мана шу ерда касалликларнинг мавсумийлигини тушуниш анча мураккаблашади.

Cоvid-19 каби касалликни бир бирига юқтираётганлар бу одамлар, шундай экан одамнинг хатти-ҳаракатларидаги мавсумий ўзгаришлар инфекциялар сонининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Cоvid-19 каби касалликни бир бирига юқтираётганлар бу одамлар, шундай экан одамнинг хатти-ҳаракатларидаги мавсумий ўзгаришлар инфекциялар сонининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Cоvid-19 каби касалликни бир бирига юқтираётганлар бу одамлар, шундай экан одамнинг хатти-ҳаракатларидаги мавсумий ўзгаришлар инфекциялар сонининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Масалан, Европада қизамиқ касаллиги мактаб даврига тўғри келади ва таътил пайтида болалар вирусни бир-бирига юқтирмайдилар.

25 январ куни Хитойнинг Янги йили туфайли юз берган фаол миграция Cоvid-19 нинг Вухандан Хитойнинг ва бутун дунёнинг бошқа шаҳарларига тарқалишида муҳим рол ўйнаганлиги тахмин қилинмоқда.

Об-ҳаво, шунингдек, бизнинг иммунитетимизни ҳам заифлаштириши, ва бу билан бизни инфекциялар қаршисида ҳимоясизроқ қилиши мумкин.

Бизнинг танамиздаги Д витамини даражаси юқумли касалликларга нисбатан заифлигимизга таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида баъзи бир далиллар мавжуд.

Қишда қуёш нури камлиги туфайли танамизда Д витамини миқдори камаяди, чунки биз кўпроқ вақтни уйда ўтказамиз ва совуқ ҳавога қарши қалин ўраниб оламиз.

Аммо баъзи тадқиқотларга кўра, бу назария грипп каби касалликларда учрайдиган мавсумий ўзгаришни ҳисобга олмайди.

Яна бир мунозарали нарса, совуқ об-ҳаво иммунитетимизни заифлаштирадими ёки йўқми деган савол.

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, совуқ ҳаво аслида танамизни инфекциядан ҳимоя қиладиган ҳужайралар сонини кўпайтириши мумкин.

Аммо, намлик бизнинг касалликка бўлган таъсирчанлигимизга кўпроқ таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида кучлироқ далиллар мавжуд.

Ҳаво қуруқ бўлганда, у ўпкамиз ва ҳаво йўлларимизни қоплайдиган шилимшиқ модда миқдорини камайтиради.

Ушбу ёпишқоқ секреция инфекциялардан табиий ҳимояни ҳосил қилади ва у озайса, биз вирусларга кўпроқ мойил бўламиз.

коронавирус