Путин Украинадаги уруш, келгуси мақсадлари ва Ғазо можароси ҳақида гапирди - Yangiliklar Dunyo (видео)

Бу мулоқотда оддий аҳоли ва журналистлардан эҳтиёткорлик билан танлаб олинган саволлар Путинга берилади.

Сурат манбаси, GAVRIIL GRIGOROV/POOL/AFP

Сурат тагсўзи, Бу мулоқотда оддий аҳоли ва журналистлардан эҳтиёткорлик билан танлаб олинган саволлар Путинга берилади.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россияда ўтказилган сўровларга кўра, бугун одамларнинг Путиндан сўрамоқчи бўлган асосий саволи - уруш қачон тугайди, деган савол.

Бугунги журналистлар ва Россия жамоатчилиги билан мулоқоти пайти Россия президентидан Украина уруши қачон тугаши ҳақида сўрашди.

Путин "Украинадаги уруш Россия ўзининг мақсадига эришганида тугайди", деди.

Путин:

"Тинчлик биз ўз мақсадларимизга эришганда бўлади. Мақсадларимиз ўзгаргани йўқ. Биз Украинани денацификация қилиш ҳақида гапиргандик. Уни демилитаризациялаш, унинг нейтрал мақоми ҳақида гапиргандик. Украина демилитаризация бўйича келишувга кўнмаяпти. Хоҳлашмайдими? Биз унда бошқа, ҳарбий чораларни кўришимизга тўғри келади".

Кўп йиллардан буён ҳар йили икки марта савол-жавоб ташкил қиладиган Президент Путин учун ушбу мулоқот Украина урушини бошлаганидан бери биринчи савол-жавоби бўлди.

Президент Путин дунёда антисемитизм кучайиши сабаби, адолатсизликда, Фаластин муаммосининг адолатли ҳал этилмаганида, деб айтди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Президент Путин дунёда антисемитизм кучайиши сабаби, адолатсизликда, Фаластин муаммосининг адолатли ҳал этилмаганида, деб айтди.

Таҳлилчиларга кўра, Украинага Ғарб ёрдами сусайгандек кўринаётгани Президент Путинга ишонч берган, бешинча марта Россия президентлигига номзодини илгари суришга қарор қилган Путин савол-жавоб ташкиллаштирган.

Мулоқот бошидаги илк савол Путиннинг кейинги президентлиги мақсадлари тўғрисида бўлди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Путин:

"Россиядек мамлакатнинг суверенитетсиз мавжуд бўлиши имконсиз. Шунчаки йўқ бўлиб кетади. Ҳеч бўлмаганда ҳозирги ёки минглаб йиллар бўлиб келган кўринишида. Шунинг учун энг муҳими - суверенитетни мустаҳкамлаш. Лекин бу маъноси кенг тушунча. Бунинг ичига мудофаа, хавфсизликни таъминлаш киради. Бунинг ичига ижтимоий суверенитет, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини шубҳасиз таъминлаш киради. Бутун мамлакат яхши тушунадики, Россия буларсиз мавжуд бўлолмайди".

BBC

Президент Путин дунёда антисемитизм кучайиши сабаби, адолатсизликда, Фаластин муаммосининг адолатли ҳал этилмаганида, деб айтди.

Ғазодаги вазият ҳақида биринчи бўлиб Россия президентидан Туркиялик журналист сўради.

"Мен Ғазодаги вазиятни тиклашда Туркия Президенти Эрдўғаннинг аҳамиятли етакчилик ролини урғулашни истардим. У ушбу фожеага эътибор қаратаётган ва аҳвол яхши томонга ўзгариши учун, узоқ муддатли тинчлик шароити юзага келиши учун ҳамма ишни қилаётган халқаро ҳамжамиятнинг, шубҳасиз, етакчисидир. У бу йўналишда жуда фаол ва Худо унга саломатлик берсин. Чунки рўй бераётган ҳодисалар фалокатдир".

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.