Алишер Усмонов, Абрамович санкциялар таҳдиди остидами - video, Ўзбекистон, Россия ва дунё, O‘zbekiston, Rossiya, dunyo, yangiliklar

Roman Abramovich and Alisher Usmanov

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Роман Абрамович ва Алишер Усмонов ҳар иккисининг ҳам Англия премьерлигаси клубларига алоқадорлиги бор
    • Author, Дэн Роан
    • Role, Би-би-си Спорт
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Алишер Усмонов, Абрамович санкциялар таҳдиди остидами - инглиз футболидаги россиялик икки олигархга қарши санкция қўллаш талаб қилинди. Ҳибсда ушлаб турилган Алексей Навальнийнинг айтишича, чора президент Путинга босим ўтказиши мумкин.

Британиядаги мухолиф парламент аъзолари ҳукуматни инглиз футбол клубларига боғлиқ икки россиялик олигархга қарши санкция қўймаётгани учун танқид қилди.

Бу танқидлар Россиянинг қамоқдаги мухолифат етакчиси Алексей Навальний Челси эгаси Роман Абрамович ва Эвертонга алоқаси бор Алишер Усмоновга қарши санкция қўллаш ҳақидаги чақириғидан сўнг янграган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ҳукумат "келгуси чоралар бўйича барча йўлларни кўриб чиқаётганини" айтган.

Навальний ўтган йили заҳарланишидан сўнг Германияда даволаниб, Москвага қайтгач, 17 январь куни ҳибсга олинган эди.

Британия Россияни уни озод қилишга чақирган.

Moskva

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Алексей Навальний Шереметьево аэропортининг ўзидаёқ ушланган

Навальний Россия президенти Владимир Путинни ўзини асабни фалажловчи модда билан заҳарлашга уринганликда айбламоқда. Кремль бу айбловларни рад қилган.

Навальнийнинг ёрдамчиси мухолифат етакчиси тузган саккиз шахс рўйхатини эълон қилган бўлиб, унинг айтишича, ана шу шахсларга санкция қўллаш орқали Путинга босим ўтказиш керак.

Рўйхатга 2003 йилда Челсини сотиб олган Роман Абрамович ва Арсеналнинг собиқ акциядори ва Эвертонга хомийлик қиладиган компания эгаси, ушбу клубда каттагина акцияга эга Алишер Усмонов ҳам киритилган.

Рўйхатда улар "Россия клептократиясининг Ғарбда каттагина мулки бўлган асосий хомийлари ва қўлловчиларидир", деб таърифланган.

Жума куни парламент қуйи палатаси - Жамоалар палатасида ўтган фавқулодда мунозараларда Лейбористлардан депутат Маргарет Ҳодж "Алексей Навальнийга ёрдам беришнинг энг яхши йўли сўзлар билан эмас, амал билан бўлади", деб айтди.

"Навальнийнинг ўзи халқаро ҳамжамият Россиядан ташқарида яшовчи Россия клептократларига алоқаси бўлганларга қарши санкция қўллашга чақирган эди."

"У Абрамович ва Усмоновнинг номларини келтирган ва улар инглиз футбол клубларига алоқадор катта бойлик ва мулкка эга."

"Аммо Facebook да Навальний санкциялар ишламади, чунки Ғарб пулдорларга қарши санкция қўллашдан тийилди, деб ёзди."

Alexei Navalny

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Алексей Навальний шу ой бошида, Берлиндан Москвага қайтиб келганида ҳибсга олинган

Роман Абрамович сўзчисидан бу борада изоҳ сўралганда, у Навальнийнинг даъволари "асоссиз", деб жавоб берган.

Ташқи ишлар вазири Венди Мортон баёнот бериб дедики: "Биз Россиядаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишларни давом эттирамиз. Биз келгуси чоралар бўйича барча йўлларни кўриб чиқяпмиз... Ҳозир келажакдаги рўйхатлар ҳақида гапиришим ноўрин бўлар эди."

Либерал демократлар ҳам ҳукуматни санкция қўллашга чақирган.

Партиянинг Tашқи ишлар бўйича сўзчиси Лайла Моран "Навальнийнинг жамоаси у Москвага қайтиб, ҳибсга олинишдан аввалроқ тузган рўйхатни эълон қилди. Унда Абрамович ва Усмонов номлари бор," деди.

"Ҳар икки шахс Ғарбда активлар ва кўп алоқаларга эга тузумнинг қўлловчиларидир, деб таърифланган."

Алишер Усмонов вакиллар бу масалада изоҳ беришдан бош тортди.

Ҳар икки шахс ўз бизнеслари қонуний эканини таъкидлаб келади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek