Янгиликлар: Ғазонинг 100 мингга яқин биноси вайрон қилинган - Сунъий йўлдош тасвирлари

Child standing around destroyed buildings in Gaza City

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Доминик Байлей, Ирван Риволт ва Даниел Палумбо
    • Role, Би-би-си визуал журналистикаси ва BBC Verify

Би-би-си буюртмаси билан тайёрланган сунъий йўлдош тасвирлари Исроил ва Ҳамас ўртасида муваққат оташкесимга келишилгунга қадар Ғазога қанчалик зарар етказилганини кўрсатади.

Тасвирлар ўтган ҳафта пайшанба куни, ҳафталарча давом этган ҳаво ва ердан қилинган ҳужумлардан кейин, ўт очишларга танаффус берилишидан сал олдин олинган. Сунъий йўлдош маълумотлари таҳлиллари ҳам бутун Ғазога етказилган зарар кўламига назар ташлаш имконини беради.

line

Исроил-Ғазо урушига алоқадор бошқа мақолалар

line

Дронлардан олинган ва ҳақиқийлиги тасдиқланган видеолар ҳам вайронага айланган бутун бошли мавзелар, маҳалаларни кўрсатади. Ғазо шимоли Исроилнинг асосий нишони бўлган ва зарарнинг катта қисми етган бўлса ҳам, кенг кўламли зарар бутун секторга тарқалган.

Сунъий йўлдош маълумотлари Шимолий Ғазодаги вайронагарчиликни кўрсатади

xarita

Исроилнинг айтишича, Шимолий Ғазо, жумладан, Ғазо шаҳри "Ҳамаснинг маркази"дир. Унинг таъкидлашича, авиазарбалар Ҳамаснинг қўмондонлари ва жангариларини самарали нишонга олган.

Исроил Ҳамасни тинч аҳоли орасига ин қурганлиги учун айблайди.

Сунъий йўлдош маълумотлари сектор бўйлаб 98000 бино зарарланганини ва уларнинг аксариси унинг шимолида жойлашганини кўрсатади.

Маълумотлар таҳлилини Нью-Йорк шаҳар университети аспирантура марказидан Кори Шер ва Орегон штат университетидан Ван Ден Ҳук амалга оширган. Таҳлил бинолар баландлигидаги фарқни кўрсатувчи алоҳида тасвирларни қиёслаш орқали қилинган.

Биз катта зарар етган бир қанча ҳудудларнинг сунъий йўлдош тасвирларини ҳам таҳлил қилдик.

Шимоли-шарқий ҳудудлар биринчи авиазарбаларни қабул қилган

Ғазо сектори шимоли ва шимоли-шарқидаги Байт Лаҳия ва Байт Ханун шаҳарлари 7 октябрь куни Ҳамас ҳужумларидан кейин биринчилардан бўлиб ҳаво ҳужумларига учраган. Исроил мудофаа кучлари (ИМК) бу ҳудуд Ҳамаснинг бошпанаси эканлигини айтди.

Байт Лаҳиянинг Исроил чегараси томон чўзилган зайтун боғлари ва қумтепаларга қараган қисмлари яксон қилинди. Қуйидаги сунъий йўлдош тасвирида Байт-Лаҳия шимоли-шарқидаги вайрон бўлган бинолар кўрсатилган.

Бульдозерлар йўлларни вайроналардан тозалаган кўринади, Исроил аскарлари эса ҳудудни тозалаб, атрофдаги далаларда мудофаа позицияларини ўрнатган.

xarita

ИМК шунингдек чегарадан 1,6 км узоқликда жойлашган Байт Ханун шаҳрига ҳам зарба берди. Ҳисоботда ҳаво ҳужумларининг биринчи кунида ҳудуддаги 120 нишонга зарба берилгани айтилди.

14 октябрдан 22 ноябргача бўлган даврда кўп қаватли уйлар ва масжид аста-секин харобага айланган.

Беш юлдузли меҳмонхонага зарар етган, атрофдаги маҳаллалар эса ер билан битта қилинган

Ғазо секторига бир неча ҳафталик ҳаво ҳужумларидан сўнг, Исроил танк ва бульдозерлар билан кучли бомбаланган ҳудудлардан ўтиб, ердан ҳужумни бошлади. ИМК қирғоқ бўйлаб жанубга, Ғазо шаҳри яқинидаги Шати (пляж) қочқинлар лагерига томон ҳаракат қилди.

Қуйидаги расмда бир вақтлар турар-жой бўлган ҳудудидаги бир қатор кратерлар кўринади. Ғазонинг биринчи беш юлдузли "Ал-Маштал" меҳмонхонаси жойлашган денгиз бўйидаги баъзи бинолар, шунингдек, кулбалар ва ресторанлар қисман вайрон бўлган кўринади.

xarita

Сунъий йўлдош таҳлиллари Ғазо сектори жануби ҳам соғ қолмаганини кўрсатади

Ҳаво ҳужумлари бошланганидан тахминан бир ҳафта ўтгач, ИМК Ғазо шимолидаги фаластинликларни ўз хавфсизлиги учун Ғазо Води дарёси жанубига кўчиб ўтишлари ҳақида огоҳлантирди.

Огоҳлантириш ва юз минглаб одамлар Ғазо шаҳридан қочганига қарамай, жанубдаги ҳудудлар ҳам ҳужумга учрамоқда.

xarita

Лагерь бинолари вайрон қилинган

Ғазо марказидаги Нусейрат қочқинлар лагерига оташкесимдан олдин бир неча бор зарба берилган. БМТ маълумотларига кўра, лагерда 85 мингга яқин одам истиқомат қилади.

Ҳаво ҳужумлари натижасида Ан-Нусейрат қочқинлар лагери яқинидаги бинолар вайрон қилинган

Сўнгги бир неча кун ичида интернетда пайдо бўлган ушбу тасдиқланган видеода одамлар вайрон бўлган ва шикастланган бинолар вайроналарини тозалаётгани кўрсатилган.

Лагер шимолида жойлашган Ғазо электр станциясининг қора тутунлари фонда кўринади.

Би-би-си изоҳ учун ИМКга мурожаат қилди.

Вайронагарчилик ва Исроил буйруғи миллионлаб одамларни Ғазо шаҳри жанубига кетишга мажбур қилди

Ғазо жанубидаги Хон Юнисда минглаб одамлар чодирларда ёки бомбаланган бинолар вайроналарида яшамоқда.

Кори Шер ва Жеймон Ван Ден Хук таҳлилига кўра, зарар шимолдаги каби бўлмаса ҳам, шаҳар бўйлаб биноларнинг 15 фоизигача зарар етган бўлиши мумкин.

Сулҳ туфайли ҳаво ҳужумларининг тўхтатилиши баъзи одамларни бозорларга боришига имкон берди. Қуйидаги суратда шаҳарнинг Улуғ масжиди яқинидаги шикастланган биноларни кўришингиз мумкин.

People walk pass market stalls and destroyed buildings in Khan Younis

Сурат манбаси, Getty Images

Исроил узоқ жангга тайёрланмоқда

Исроил кучлари шимолдан жанубга томон силжиш билан бир қаторда Ғазо секторини ҳам ғарбга кесиб ўтиб, Ғазо шаҳрини жанубдан ажратиб қўйди.

Қуйидаги расм Ғазо шаҳридан жанубда олинган бўлиб, бир вақтлар аҳоли яшаган бу жойларни ИМК оғир техникаси ва бульдозерлари текислаб, ғарбий Ўрта ер денгизи қирғоғи томон ўтиб кетганини кўришимиз мумкин.

Лойдан қилинган истеҳкомлар ортида тўпланган ўнлаб ҳарбий техника, жумладан, танкларни ҳам кўришингиз мумкин.

xarita

Сунъий йўлдош тасвирлари, шунингдек, Ғазо шаҳрида Ал-Азҳар университети яқинидаги очиқ майдонда автомобиль излари орқали ерга ўйилган Довуд юлдузи туширилганини кўрсатади.

Урушдан олдинги онлайн суратларда бу ерда болалар ўйнаётгани ва бу ер парк бўлганини кўрсатади. Бироқ ИМК вакили контр-адмирал Даниел Ҳагарининг айтишича, ҳудуд Ҳамас томонидан база яқинидаги парад майдончаси сифатида фойдаланилган. Ҳудуд ИМКнинг Голани бригадаси томонидан эгалланди.

Яҳудийлик ва Исроил рамзи бўлган Довуд юлдузи уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган исроиллик аскарларни шарафлаш маросимида зирҳли машиналар билан чизилган, деб ёзди контр-адмирал Ҳагари Х'да.

xarita

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002

BBC Verify logo