Вера Пехтелевани йигити қандай ўлдирди, Россия полицияси нега ўз вақтида келмади? Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Oilaviy arxivdan
Вера Пехтелеванинг қариндошлари унинг ўлдирилишига оид жиноят иши тафсилотини журналистларга тақдим этдилар. Кемерево шаҳрида тунги соат 3:23 дан эрталабки соат 7 гача қўшнилар зўравонлик ҳақида полицияга хабар берганлар, лекин полициянинг одами йўқ. Оқибатда эрталаб шафқастиз қийноқлар оқибатида Вера Пехтелева вафот этган. Собиқ севгилисини эса яқинда Украинадаги урушдаги иштироки учун озодликка чиқардилар.
- Россия Украина урушида қатнашган маҳкум қотилларни қандай авф этяпти?
- Украина уруши, Вагнер жангчиси: Путинга қарши қандай исён қилдик?
- Россия ва Украина уруши: Одесса маркази ва портларига ҳужум, Москвага яна учиб келган дронлар
- Украина армияси: Россия босқинчиликда қурувчиликка келган Ўзбекистон фуқароларини ёллаган
- Украина уруши: Сиз бу хабарларга ишонган эдингизми?
23 ёшли Вера Пехтелевани Владислав Канюс 2020 йил 14 январида ўлдирган.
Қотиллик Кемерово шаҳри Ленинградская кўчаси 28 уйдаги квартирада рўй берган.
Дастлаб қўшнилар тунги соат 3:23 да полицияга қўнғироқ қилдилар.
Полиция майори Балашов қарийб 10 марта ҳамкасбларига қўнғироқ қилган, полициянинг бўш нарядини топиб Ленинградская кўчасидаги уйга юбормоқчи бўлган.
Лекин Владислав Канюс жиноят ишига тиркалган телефон сўзлашувлари матнидан маълум бўлишича, бўш полициячи ва автомобиль топилмаган.
Канюс эса Верани шафқатсиз калтаклаган, танасига 56 марта пичоқ урган.
Тергов Вера танасида юздан ортиқ жароҳатлар, кўкаришлар ва кесилган жароҳатларни қайд этган.
Вера Пехтелеванинг ўлими дазмол сими билан бўғилиши оқибатида рўй берган деган тўхтамга келинди.

Сурат манбаси, АНТОН НОВОДЕРЕЖКИН/ТАСС
2022 йил июлида суд Владислав Канюсни 17 йиллик қамоққа ҳукм этди, у жазони қаттиқ режимли колонияда ўтказиши белгиланди.
Лекин у қамоқда олти ой ҳам ўтирмаган.
Бироқ 2023 йил ёзида Вера Пехтелева қариндошлари Канюсни "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси қамоқхонадан Украина урушига ёллагани, урушда олти ой қатнашганидан кейин ғойиб бўлгани хабарини олдилар.
Кемерево полициясидан майор Балашов ва яна тўрт ходимга бир ярим йиллик шартли жазо тайинланди.
Вера Пехтелеванинг қотиллиги Россия полицияси улкан муаммоларга дуч келганининг бир мисолидир.
Би-би-си Рус хизмати ўрганишича, полиция молиявий таъминоти талабдагидек эмас.
Ходимлар маошларининг камлиги, ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни талабдагидек бажариш имконсизлиги ҳақида айтишган.
Ҳатто жиноят ишини очиш мушкул бўлиб қолган, чунки бирор жиноятни тергов қилаётган терговчи қўли остида ҳали ёпилмаган камида беш жиноят иши бор, уларни якунламасдан туриб, янги жиноят ишини қўзғатиш, тергов сифатига, ходимларнинг ўз ишига муносабатига салбий таъсир кўрсатяпти.
Кўплаб полиция ходимлари ишларини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар, тобора кўп оператив ходимлар ўрнини аёллар эгаллаётгани маълум бўлган.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














