Россия ва Украина уруши: Одесса маркази ва портларига ҳужум, Москвага яна учиб келган дронлар - Янгиликлар

Сурат манбаси, Ukraine Investigation Bureau
Украина хабар қилишича, Россиянинг "Рени-Одесса" бандаргоҳига Эронда ишлаб чиқарилган "Шаҳид" дронлари билан қилинган кенг кўламли ҳужумларда учта буғдой омборхонаси вайрон қилинган.
«Рени-Одесса» сайтига кўра, ҳужумларда 15тача "шаҳидлар"дан фойдаланилган. Рени ва атрофдаги қишлоқлар яшовчилари қатор портлашларни эшитганлар.
Ҳозирча Ренидаги касалхонага тўрт киши - бир денгизчи ва уч юк ташувчи машина ҳайдовчилари олиб жароҳатлари билан олиб келинган. Яқин орада кўпроқ ярадорлар олиб келиниши кутилмоқда.
Портлаш тўлқини натижасида "Рени" бандаргоҳидаги бошқа иншоотларнинг деразалари синган ва турли жойларда ёнғин келиб чиққан.
Украина армиясининг "Жануб" қўмондонлигига кўра, тунги дрон ҳужумларининг нишони Дунай бандаргоҳ инфратизилмаси бўлган.
"Ҳужумлар оқибатида буғдой тўпланган омборлар, бошқа турдаги маҳсулотлар сақланган жойлар вайрон бўлди", дейилади баёнотда.
Оперативное командование «Юг» украинской армии сообщило, что целью ночной атаки российских беспилотников по Одесской области была портовая инфраструктура Дуная.
Ҳужум тўрт соат давом этган, учта "шаҳид" дрони уриб туширилгани айтилади.
Одесса шаҳри маркази ҳам ҳужумларга тутилиши оқибатида бир нечта тарихий бинолар, хусусан Спасо-Преображенский собори шикастланган.
Бу ҳужумларда бир киши ҳалок бўлган, 22 киши яраланган. Яраланганларнинг тўрт нафари болалар экани айтилади.
Тун оша Украина бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда Россия 17та қанотли ва иккита баллистик ракета отган. Украина томони тўққизта қанотли ракетани уриб туширганини айтди.
Москвадаги дронлар

Сурат манбаси, Tass
Душанба тонгида Россия пойтахти Москвага ҳам иккита дрон келиб тушган. Дронлар қулаган бинолар аҳоли яшайдиган иншоотлар эмаслиги айтилди.
Бинолардан бири Россия Мудофаа вазирлиги биносига яқин жойлашган.
Мудофаа вазирлиги ўзига йўналтирилган дронларни уриб издан чиқаришга муваффақ бўлганини билдирган.
Май ойи бошидан бери бу Москвага уюштирилаётган учинчи ҳужум бўляпти.
Бугунгиси Одессанинг кенг кўламли ҳужумга тутилиши ортидан юз берди.
Дронлар ҳақида ўз Телеграм каналида хабар тарқатган Москва ҳокими Сергей Собянин "иккита бинога учувчисиз қурилмалардан зарба берилгани" қайд қилинганини ёзди.
Унинг "зарба" сўзларидан фарқли тарзда, Мудофаа вазирлиги украин дронлари "қулаб тушди" дея хабар берди.
Вазирлик радиоэлектрон мудофаа тизими ёрдамида дронлар уриб туширилганини айтди, аммо нега бу тизим дронларни Москвага яқинлашаётганда аниқламай, шаҳар ичидагина илғаганини изоҳламади.
Бу сафарги дрон ҳужумида камида битта бинога катта шикаст етказилди - Лихачев проспектидаги кўп-қаватли бизнес марказнинг икки энг юқори қавати жиддий зарар кўрган. Комсомольский проспектидаги зарар катта эмаслиги айтилмоқда.
20 июл 2023
Россия Украина портларига қараб кетаётган кемаларга ҳарбий нишон сифатида қарашини айтганидан сўнг жаҳон бозорида буғдой нархи кескин ошди. Пригожин ва Вагнер Беларусда нима қилмоқчи?
Москва душанба куни Қора денгиз орқали дон ортилган кемаларнинг хавфсиз сузишини таъминловчи БМТ битимидан чиқишини маълум қилди.
Шундан сўнг Россия сўнгги уч тун Одессадаги ва бошқа шаҳарлардаги Украина дон омборларини бомбардимон қилди.
Москва, шунингдек, пайшанбадан бошлаб Украина портларига қараб йўл олган ҳар қандай кемани "Киев режими" тарафдори сифатида кўрилишини маълум қилди.
Оқ уй матбуот котиби Адам Ҳоджнинг айтишича, Россия фуқаролик кемаларини уриб, унда Украинани айбдор қилишда режалаяпти.
Унинг билдиришича, фуқаро кемаларига бўлган ҳужумни оқлаш учун Россия Украина портларига янада яқинроқ ерларга миналар жойламоқда.
Кремл ушбу баёнотда тезкорлик билан жавоб бермади.
Европа фонд биржаларида буғдойнинг нарзи якшанба куни 8.2 фоизга қимматлаб 284 доллардан сотилган. Макка баҳоси эса 5.4% га ортган.
АҚШда нархлар 8.5% қимматлаган ва Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг энг йирик нарх ошиши бўлган.
Олдинроқ Владимир Путин агар талаблари қондирилса халқаро дон битимига дарҳол қўшилишини айтганди.

Сурат манбаси, DSNS Ukraine
Талаблар ичида Россия дони савдосига қўйилган санкцияларни олиб ташлаш ва Россия қишлоқ хўжалик банкини жаҳон тўлов хизматига қўшиш бор.
Россиянинг Қора денгиз қирғоғи бўйлаб бераётган зарбалари 3 кундан бери давом этмоқда ва шу кунгача Одесса ҳамда Миколевда 20 киши жароҳатланди.
Россия томонидан қўйилган раҳбар Сергей Аксёновнинг айтишича, Москва ишғоли остидаги Қрим ҳам бу тун ўққа тутилган.
Ярим орол шимоли ғарбидаги 4 та маъмурий бинога дронлар ҳужуми натижасида ўсмир қиз ҳалок бўлган.

Сурат манбаси, EPA
Қрим ҳам 3 кундан бери зарбаларга учрамоқда. Украинаники дейилаётган сувдан ҳужум қилган дрон душанба куни Керч кўпригига зарар берди.
Жаҳон бозоридаги буғдойнинг 10 фоизи, кунгабоқар ёғининг эса қарийб 50 фоизи Украина улушига тўғри келади, Россия босқини дунё бўйлаб озиқ-овқат қимматчилигига етаклаган.
Украина урушдан олдин ҳар ой ўртача саккиз миллион тонна ғаллани экспорт қилиб келган, шундан беш миллион тоннаси Қора денгиздаги портлари орқали амалга оширилган.
Пригожин ва "Вагнер" Беларусда нима қилмоқчи?

Сурат манбаси, WAGNER/ANADOLU AGENCY VIA GETTY IMAGES
Собиқ ҳот-догчи яна ўзининг хусусий армияси билан топишган кўринади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Юзи аниқ кўринмасдан, аммо овози билан президент Путинга қарши чиққан, лекин шу кунгача ҳаёт Евгений Пригожин.
Пригожин қисқа исёнидан кейин сўнгги бор бир ойча аввал кўриниш берган.
Ундан бир неча соат аввал эса, унинг кучлари пойтахт Москвага йўл солган.
Бунга етакчиларининг Россиянинг Украина урушини бошқараётган юқори мартабали генералларидан норози экани сабаб бўлган.
Путин ўшанда хоинларни яксон этишга ваъда берган, аммо томонлар муросага боришган.
MI6 Британия Жосуслик хизмати раҳбари бу Путин учун уятли ҳолат бўлганини айтади.
"Бу ғайриоддий эди. Путин ўша куни нонушта вақтида Пригожинни хоин, деди. Кечки овқат маҳалига бориб, уни кечирди. Бир неча кундан сўнг чойга таклиф қилди. Яъни, шундай нарсалар борки, уларни талқин қилиш ҳатто менга ҳам қийин", дейди сэр Ричард Мур.
Битимга мувофиқ, Вагнер кучлари Беларусга ўтадиган бўлди.
"Бизнингча, сўнгги видео пойтахт жанубидаги ҳарбий базадан олинган", дейди Би-би-си мухбири.
Унга кўра, бир ой аввал бу ерда ҳеч вақо йўқ эди.
Бугун жамлоқ қатор, қатор оқ чодирларга тўла.
Мухбиримизга кўра, бу тасвирда аниқ кўринмайди, аммо илғаса бўлади.
Пригожин Украинадаги ҳолатни уят, деб, Россия ҳарбий раҳбариятига қарши танқидларига яна зўр берадиган кўринади.
Унинг фикрича, жанг жабҳасида муҳим ўрин тутган жангчилари яна ўша ерга қайтишади.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002
















