Янгиликлар: Ўзбеклар яна оёққа тура олишадими? Video O‘zbekiston Turkiya Dunyo Yangiliklar

Nihol Toqat

Сурат манбаси, .

    • Author, Фируз Раҳимий
    • Role, Би-би-си Ўзбек хизмати, Лондон-Овакент
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

"Ўнлаб йилда қурилган турмушимиз дақиқаларда вайрон бўлди...".

Туркиядаги ҳалокатли зилзилалар вайронага айлантирган "Кичик Афғонистон"га нима бўлади?

У ерда минглаб ўзбеклар ҳам яшашади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

Вайрон бўлган ҳаёт

Ovakentliklar

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғи зилзила эпицентрларидан бирида жойлашган эди

Яқинда рўй берган зилзила сабабли Туркиядаги Овакент қишлоғи харобага айланганда "Кичик Афғонистон" аҳли ўз ҳаётларини қайта бошдан қуришга мажбур бўлишди.

"Бунинг азоби менда мангу қолади. Ўлгунимча қизимнинг ўлимини ёддан чиқара олмайман. Баъзида узоқ узоқларга қочиб кетгим келади, аммо иложсизман."

Мана, уч ойдирки, Ниҳол Тоқат жанубий Туркиядаги мана шу овлоқ қабристонга ҳар куни келади.

Яқинда пайдо бўлган қабрлар орасида унинг 27 ёшли қизи, беш ва ўн бир ёшлардаги икки набираси дафн қилинган.

"У менга жуда яқин эди," дейди Ниҳол Би-би-сига, кўз ёшларини тийишга уриниб.

Уч ой олдин Туркия жануби шарқида 7.6 магнитудали зилзила бўлганда ҳар учаласи вайроналар остида қолди. Уларнинг Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғи зилзила эпицентрларидан бирида жойлашган эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Асли Афғонистондан бўлган Ниҳолни ҳамон зилзила даҳшати тарк этмаган.

"Зилзила рўй берган тунда ёмғир ёғаётган эди. Боримни йўқотдим", деб эслайди у.

"Кенжа қизим икки боласи билан бирга ўлди. Ўша тунда уларнинг жасадларини вайрона остидан чиқариб олишди."

Қизим тўлдириб бўлмас бўшлиқ қолдириб кетди дейди она. Ўнлаб йилда қурилган турмуш дақиқаларда вайрон бўлди.

Уйдан уйга

Zahro

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, "Эрим шу ерга дафн қилинди. Қабрига бордим, қаттиқ йиғладим, юрагим қон бўлди", дейди Заҳро

40 йилдан ошиқроқ вақт давомида Овакент қишлоғи Ниҳолнинг оиласи каби минглаб оилалар учун сокин уй бўлиб келган. Бу жойни 'Кичик Афғонистон' деб ҳам аташар эди.

Қишлоқ бозори оралаб юрар эканман, бу ер менга шимолий Афғонистондаги туманларни эслатди - одамлар ўзбекча гапиради, кексалар анъанавий либосда. Ҳавода анқиган янги ёпилган нон иси мени олисдаги она юртимга олиб кетади.

Турк ҳукумати 1982 йили аввалига бу ерга 182 оилани жойлаштирди. Уларнинг аксарияти Эрон ва Покистон орқали қочган ўзбек ва туркманлар эди. Вақт ўтиб афғонистонлик бу оилаларга турк ватандошлиги берилди.

Ниҳол Овакентга Советлар Афғонистонга бостириб кирганидан сўнг ота онаси билан бирга қочиб келган.

Йиллар ўтиб, у турмуш қурди, етти фарзандли бўлди, турк ватандошлигини олди, қиз ва ўғилларини турмушга берди, уйлади.

"Бу ер биз учун Афғонистондек. Афғонистонда қандай турмуш кечирган бўлсак, шундай яшаймиз, - дейди Ниҳол. - Биз ўша ўша афғон таомларини пиширамиз, печларимиз ҳам ўшандай. Бу ердаги аксарият Афғонистондан."

Овекентдаги бу анъанавий афғон турмуш тарзи тезда бошқаларни ўзига жалб қила бошлади, кўплаб бошқа оилалар ҳам тинч ҳаёт илинжида бу ерга кела бошлади.

40 йил илгари келган афғонлар ҳозир Туркия фуқароси ва турк жамиятининг бир бўлагидир.

Айрим яқинда келганларга қочқинлик мақоми берилган, аммо ҳужжатсиз афғонлар ҳам талайгина. Улар учун бу ерда ҳаёт қуриш осон эмас.

Туркия ватандошлиги борлари ҳукуматдан вақтинчалик уй ва кундалик харажатлар учун пул олиши мумкин, аммо Овакентга яқинда келган афғонлар ва қочқин бўлиб яшаётганлар анча қийналади.

'У ўғлимнинг ҳаётини сақлаб қолди, аммо ўзи нобуд бўлди'

Заҳро Чоризода улардан бири. У турмуш ўртоғи ва етти боласи билан уч йил илгари бошланган хатарли сафардан сўнг Овакентга келиб жойлашган.

"Болаларимни муносиб келажак билан таъминлаш учун Афғонистондан кетдик", дейди 41 ёшли Заҳро.

Зилзила бўлган тунда унинг эри ногирон фарзандини қутқариш учун вайроналар остига кирди. Ўғил қутқарилди, аммо ўзи ҳаётидан ажралди.

"Эрим шу ерга дафн қилинди. Қабрига бордим, қаттиқ йиғладим, юрагим қон бўлди", дейди Заҳро.

Эри дафн қилинаётганда Заҳро жароҳатлари боис касалхонада эди. Эри билан сўнгги бора видолаша олмаганидан мусибати чандон зўрайган, энди бўлса, мавҳум келажак уни қаттиқ хавотирга солмоқда.

"Менинг энг катта қўрқувим болаларим хали ёш эканидир. Уларнинг бирортаси вояга етмаган. Катта ўғлим ногирон, юра олмайди. Кимдир қараб турмаса бўлмайди."

Биргалик

Qayta tiklanayotgan Ovakent

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Ҳатайнинг Овакентида минглаб этник ўзбеклар яшашади

Қишлоқда - "Кичик Афғонистон"даги вайрон бўлган бинолар бузилмоқда. Бир пайтлар сокин бўлган қишлоқ ҳақиқий асалари уясига айланди: оғир юк машиналари ва бульдозерлар вайроналарни тозаламоқда.

Булар жамиятнинг қайта тикланаётганидан далолат беради.

Ислом Қорача 1982 йилда ота-онаси билан Овакентга келганлардан яна бири.

Йиллар давомида у муваффақиятли тўқимачилик ва тикувчилик фабрикасига асос солди ва бутун қишлоқда 60 дан ортиқ кишини иш билан таъминлади.

Илгари Туркия, Сурия ва Саудия Арабистонига жўнатиладиган нимча ва пальтолар ишлаб чиқарар эди.

Унинг бизнес маркази бўлган уч қаватли фабрика биноси бутунлай вайрон бўлди. Ўшандан бери вайроналар тозаланди, ўрнида эса текис, бўш ер қолди.

Ислом қўлидан келган ҳамма нарсани сақлаб қолди, икки ой давомида кўнгилли равишда одамларга ёрдам берди ва энди ўз бизнесини қайта тиклашга уриняпти.

"Мен фабрика қолдиқларини тозалашаётганини кузатдим - йиллар давомида қилинган машаққатли меҳнат бир неча соат ичида кўз ўнгингизда ғойиб бўлиши ғалати эди, - дейди Ислом. - Кутишдан фойда йўқ. Ишимизни давом эттиришга қарор қилдик ва шу ерга кўчиб ўтдик".

Юзида табассум билан ишига бўлган талабдан руҳланиб, яна икки киши билан ишини давом эттираётганини айтади.

Islom Qoracha

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, "Мен фабрика қолдиқларини тозалашаётганини кузатдим - йиллар давомида қилинган машаққатли меҳнат бир неча соат ичида кўз ўнгингизда ғойиб бўлиши ғалати эди, - дейди Ислом

"Мен ҳаяжондаман, - дейди Ислом. - Ишлагингиз келади. Бу йигитларнинг ғайратини ва якуний маҳсулотни кўрганингизда, бахт ва умидга тўласиз. Бу одатий ҳаёт қайтаётгани белгиси".

Жамиятнинг бошқа аъзолари, масалан, Ислом ўз ҳаётларини қайта қуриш учун бирлашмоқда.

Вайрон бўлган уйи олдида ўтириб, вайроналарга қараб, Ниҳол Тоқат келажагини ўйлайди.

У кўз очиб юмгунча боримдан айриламан деб ўйламаганди, бироқ "Кичик Афғонистон"нинг оёққа туришини кўриш учун Овакентда қолишга аҳд қилди.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002