Янгиликлар. Украина: Энди Путин ва Россия енгиладими? Rossiya Ukraina Putin Yangiliklar

Видео тагсўзи, WATCH: President Zelensky's US visit in 90 seconds

(Видео инглиз тилида)

Зеленский ва Байден нимага келишди? Украина президентининг АҚШга сафари Россияда сарлавҳаларга чиқди.

Алоқадор мавзулар:

Zelenskiy va Bayden

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бу Украина президенти Россиянинг уруши манзарасида амалга оширган илк хорижий ташриф бўлди

Россиянинг суиқасди хавотирлари ўзини оқламади.

Володимир Зеленский Украинадан чиқди ва АҚШга учди.

Америкада экан, мамлакати ҳеч қачон Россияга таслим бўлмаслигини айтди.

Россияни енгишда Америка Қўшма Штатларидан яна ёрдам сўради.

Бу Украина президенти Россиянинг уруши манзарасида амалга оширган илк хорижий ташриф бўлди.

У Украинадан поездда чиқиб, Польшадан Америка Махсус кучларининг самолётида Вашингтонга учди.

Бир ташрифнинг ўзидаёқ Володимир Зеленский АҚШ президентининг шахсан ўзи билан учрашди, яна АҚШ Конгрессига ҳам мурожаат қилди.

Унинг айтишича, Украина "тирик ва соғ-омон" ва ҳеч қачон Россияга таслим бўлмайди.

Украина президенти шундай деркан, Россияни сиқиб чиқариш учун ўзларига яна қўшимча қурол-яроғ кераклигини айтди.

AQSh Kongressi

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Америка Қўшма Штатлари Украинанинг энг муҳим ва йирик қўлловчиси бўлади

АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами хайрия эмас, балки келажак хавфсизлигига киритилган сармоядир, деди Украина президенти.

Унинг мурожаати республикачи конгрессменлар АҚШнинг Украинага дастагидан у қадар ҳам мамнун эмасликлари нишоналари бўй кўрсатаётган бир пайтга тўғри келган.

Шунга қарамай, АҚШ президенти Украинани "қанча лозим бўлса, шунча" қўллаб-қувватлашларини таъкидлаган.

Жо Байден $45 миллиард долларлик кўмак ёнига яна $2 миллиард долларлик ёрдам пакетини ҳам ваъда қилди.

Украина ва АҚШ президентлари қўшма матбуот анжумани ҳам беришди.

Худди шу матбуот анжумани чоғида Жо Байден халқаро коалицияга бош қўшганликларидан "заррача ташвишда" эмасликларини баён қилган.

Айрим иттифоқчиларининг дўппилари тор келиб қолиши, озиқ-овқат ва энергия таъминотига узилишлардан жабр чекишлари мумкинлигига оид хавотирларга қарамай, АҚШ президенти Украинани қўллаш борасида ҳозир ҳам ўзларининг якдил мавқеъда эканликларини айтган.

AQSh prezidenti

Сурат манбаси, .

Жо Байденга кўра, Россия Президенти Владимир Путиннинг "бу шафқатсиз урушни бас қилиш нияти йўқ".

Америка Қўшма Штатлари Украинанинг энг муҳим ва йирик қўлловчиси бўлади.

Расмий Вашингтон шу пайтгача Украинага $50 миллиард доллар миқдорида кўмак қилган.

Гуманитар, молиявий ёрдам кўрсатган, хавфсизлик масаласида қўллаган.

Америка томони шу пайтгача дунёнинг бирор бир давлатига бунчалик кўмак қилмаган.

Украина президенти АҚШ президенти билан учрашуви ва Конгрессда қилган чиқиши чоғида ҳам ўзининг жанговар уст-бошида кўриниш берган.

Володимир Зеленский "ўз қадриятлари ва мустақилликларини ҳимоя қилишда кўмак қилиш учун" АҚШ Конгресси Украинага қўшимча $45 миллиардлик ёрдамни маъқуллашига умид билдирган.

Республикачилар январь ойида Вакиллар палатасини ўз назоратларига олишади. Улар Украинага пулни шунчаки сочмасликлари билан аллақачон огоҳлантириб бўлишган.

Аммо президент Зеленский "Конгрессдаги ўзгаришларга қарамай", ҳар икки партия вакиллари ўз мамлакатини бирдек қўллаб-қувватлашига ишонишини айтган.

АҚШ томони чоршанба куни ваъда қилган янги ҳарбий кўмак "Patriot" русумидаги янгича ракета тизимини ҳам ўз ичига олади.

"Patriot" Украианага Россиянинг ракета ва дронларидан ҳимояланишига ёрдам бериши кутилмоқда.

Rossiya prezidenti

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Президент Путин эса, куни-кеча ҳам "ҳарбий амалиётлари" режага мувофиқ кетаётганини айтган.

Чоршанба кунги матбуот анжумани чоғида журналистларнинг саволларига жавоб қайтараркан, Украина президенти бу русумдаги ракета тизимларига янада кўпроқ эҳтиёжлари борлигини яширмаган, залда кулгу ҳам кўтарилган.

АҚШ президенти ҳам кулганча, ўзларининг бу масала устида "ишлаётганликлари"ни айтган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинага янги русумдаги ракета тизимининг етказиб берилишини "иғвогарона қадам", деб кўришларини баён қилган.

Чоршанба куни эса, Россия президенти Украина урушида ўзларини эмас, Ғарбни айблаган.

Украина президентининг АҚШга сафари Россияда сарлавҳаларга чиққан.

Унинг Ғарбнинг ҳарбий кўмагига таянаётгани кулгу остига олинган.

Президент Путин эса, куни-кеча ҳам "ҳарбий амалиётлари" режага мувофиқ кетаётганини айтган.

Америка томонининг ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг босқини билан кечаётган сўнгги ўн ойча вақт ичида ҳар икки томондан камида 100000 ҳарбий ҳалок бўлган ёки яраланган. Можаро 40 мингга яқин тинч аҳолининг умрига ҳам зомин бўлган.

БМТ ҳисоб-китобларига таянилса, уруш сабаб, 8 миллионга яқин украиналик Россия илова Европага қочган.

Аммо, шунда ҳам, бу рақамлар Украина ичкарисида уй-жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлган инсонларни ўз ичига олмайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek