Украина уруши: Россия бу можарода айбдор эмас - Путин Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Владимир Путиннинг айтишича, Украинадаги уруш учун Россия айбдор эмас. Иккала мамлакат ҳам "фожиани бирга бошидан кечиряпти", дейди у.
Юқори даражали ҳарбий мулозимлари билан телевидение орқали намойиш қилинган учрашувида Россия президенти Украинани ҳали ҳам "биродар миллат" дея кўришини айтди.
Унинг даъво қилишича, можаро Россиянинг эмас, "учинчи давлатлар сиёсатининг оқибати"дир.
Урушга Ғарбнинг кенгайиши сабаб эканлигини даъво қиладиган бу назарияни Россиядан ташқарида қайта-қайта рад қилганлар.
Путиннинг айтишича, Ғарб Украина билан бошлаб барча собиқ Совет республикаларининг "миясини ювган".
"Биз йилларки Украина билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатишга уриндик, қарзлар ва арзон энергия таклиф қилдик, аммо бу иш бермади", деди Россия лидери.
"Бизни айблашга ҳеч қандай асос йўқ. Биз ҳамиша украинларни биродар халқ деб кўрганмиз ва мен ҳалиям шу фикрдаман".
"Ҳозир бўлаётгани - фожиа. Лекин бу бизнинг айбимиз эмас", деди Путин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














