Видео Кўргуликларимиз олдида свет ўчиши ҳеч нарса эмас - Украина биринчи хоними Би-би-сига интервью берди Yangiliklar, Dunyo, Urush

- Author, Лиз Дусет
- Role, Би-би-си
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Украинанинг биринчи хоними Олена Зеленская Би-би-сига Украина совуқ ва Россия бомбардимони сабаб узилиб қолаётган токка қарамасдан бу қишдан чиқишларини айтди. Ва у дунёдаги қарашлар жанги деб таърифлаётган урушда курашишда давом этади. Чунки "ғалабасиз тинчлик бўлмайди".
Биз қиш совуғи ҳукмронлик қилаётган, жозибадор кўча чироқлари хиралашган, афсонавий шаҳарда учрашдик. Россия Украина энерготизимини бомбалашда давом этаркан бу ердаги бинолар қоронғу ва совуқ. Украина халқи Россия ҳужумларига туриб бера олгани учун олқишга сазовар бўлди. Бу зарбалар оёқда мустаҳкам туриш учун яна бир оғриқли синов бўлмоқда.
- Украина уруши: Зеленский муросага кўнмади, Россия энди ядровий уруш очадими, ‘худкушлик’ хавотири ва Украинани энг кўп ким қуроллантиряпти?
- Зеленский хушхабари: Украина қайси ерларини қайтариб олди, Россия чекинмоқдами?
- Украина. Янгиликлар: Путин янада кескин кетди, Зеленский қочиш ва таслим бўлишга чақирди
Уруш инсонлар умрига зомин бўлиб, Россия ҳужумлари яқинлашаётган аёзларда мамлакатни зулматга ботираётган вақти Олена Зеленская Украина номидан гапиради.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Олена Зеленская: Шу ойлар давомида бошимизга кўп мушкулликлар тушди. Роса кўп қийинчиликлар. Шунчалар кўп қурбонлар, шунчалар кўп вайронагарчиликлар рўй бердики, мен сизга ростини айтаман, уларнинг олдида электрсиз зулмат бизнинг бошимизга тушган энг оғир кўргулик бўлиб кўринмайди. Яқинда сўров натижалари эълон қилинди. Украиналиклардан "шундай бир шароитда яна қанча чидаш бероласиз?" деб сўралди. Украиналикларнинг аксари - 90 фозидан зиёди, агар Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истиқболларини кўрсалар, 2 ёки 3 йил чидаб беришга тайёрликларини айтишди.

Сурат манбаси, Getty Images
Би-би-си: Яна икки ёки уч йил?
Олена Зеленская: Баъзан ҳаддан зиёд оғир пайтлар бўлади. Лекин кейин биз қатъиятимизни янада оширадиган янги ҳис туйғулар топамиз.
Президент Володимир Зеленский ва рафиқаси Олена Зеленская Киевнинг қаттиқ қўриқланадиган қароргоҳида ишлашади.
Лекин Зеленский иш жойида яшашга мажбур.
Аёли ва икки фарзандидан айро.

2019 йили номзодини президентликка қўйганида аёли унга "бу - мен истаган ҳаёт эмас" деб айтган.
Лекин аёли дастаги билан у кўп овоз билан ғалаба қозонди.
Зеленскийлар жуфтлигининг Валентин кунида бирга тушган видеоси, Россия босқинидан бир неча кун олдин олинганди.
Сўнг ҳамма нарса ўзгариб кетди.

Сурат манбаси, Getty Images
Зеленский ҳеч жойга чиқолмай қолди.
Аёли эса боролади.
Брюсселда Европа парламенти, омма олдида чиқиш қилишдан чўчийдиган аёлга қарсаклар чалди.
Вашингтон, Америка Конгресси.
Бу бинода илк чиқиш қолган хорижий биринчи хоним.
У қурол ҳам сўради.
Би-би-си: Сиз чизиқдан ўтиб сиёсатга кириб кетдингизми?
Олена Зеленская: Бу сиёсат бўлгани йўқ. Мен нимадир дейшим керак эди. Мен ҳужум учун қурол сўрамадим. Мен ўзимизни қутқариш, болаларимиз ўз уйида ҳалок бўлмасликлари учун қурол сўрадим.

Сурат манбаси, Getty Images
Бугун у бошқа биринчи хонимларни ҳамкасбларим, деб атайди.
Доктор Жил Байден хоним Зеленскаяни кўргани келди. Икки аёл маориф ва болаларга, айрилган оилаларга эътибор қаратдилар.
Украинанинг бош мотам тутувчиси. Унда омма азоб уқубати ва дуоси намоён.
Олена Зеленская: Барча украиналиклар учун тинчлик ғалабага тенг. Чунки биз ҳаммамиз ғалабасиз бизнинг мамлакатимизда тинчлик бўлмаслигини жуда яхши тушунамиз.
Ҳозирча улар уфқда тинчлик кўринмаётганини яхши билишади.
Олдинда узоқ, совуқ қиш ва кичик нур.
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek














