Зеленский хушхабари: Украина қайси ерларини қайтариб олди, Россия чекинмоқдами? Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Украина шимолида қарийб бир ҳафтадан буён жанглар кучайгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, бироқ Украина ҳарбийлари ва расмийлари бу борада овоза қилмаслик йўлини тутмоқдалар.
Босқин бошланганидан буён ҳар тунда халққа видео мурожаат қиладиган Украина Президенти Володимир Зеленский ўз ерларини Россия қўшинларидан қайтариб олишга муваффақ бўлганларини хушхабар деб атаган, бироқ Украина кучлари назорати остига ўтган жой номларини атамаган.
"Юртдошларимиз бизнинг аскарларимизнинг бу ғалабалари билан фахрланишади" деган Зеленский сўзларига кўра, "ҳозир жой номларини айтиш фурсати эмас".
Украина: Россия кучсизландими - Кореядан снаряд, Эрондан дрон олди... Putin Rossiya BBC News O'zbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, Украина қўшинлари охирги кунларда Харков шаҳри атрофидаги Балаклея шаҳрини қуршовга олишга, Изюм шаҳри атрофида жойлашган Россия қўшинларини таъминотдан узиб қўйиш вазиятини пайдо қилишга муваффақ бўлганлар.
Балаклея атрофида қатор аҳоли масканлари Украина қўшинларининг назоратига ўтган, ҳарбий таҳличилар Украина 20 километрча масофада русларни сиқиб чиқарган.
АҚШдаги Урушни ўрганиш иститути(ISW)га кўра, бунга Россиянинг ўз қўшинларини жанубга ташлагани сабаб бўлган.
Охирги вақтда Украина Херсон атрофида контр ҳужумга ўтиши ҳақидаги хабарлар кўпайган, Россия бу атрофда мудофаа мавқеъларини кучайтирган, кўпроқ қурол-яроғ ва аскар ташлашга ҳаракат қилган.
Алоқадор мавзулар:
Бу пайтда эса Украина шимолга, Харков йўналишида ҳужум қилди.
Айни пайтда Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний ва Украина парламенти депутати, генерал-лейтенант Михаил Забродскийнинг Ukrinform ахборот агентлигида мақоласи эълон қилинган, унда икки генерал Қримдаги 9 августдаги Саки авиабазасига ракета ҳужумларини ўзлари амалга оширганларини хабар қилдилар.
Шу вақтгача Украинада 70 километргача узоқликдаги нишонни урадиган HIMARS ракета тизимлари борлиги хабар қилинган, бироқ на Украина, на АҚШ HIMARSларнинг 150-300 километрлик ракеталари етказилганини билдирмаган эдилар.

Сурат манбаси, Getty Images
Германиядаги "Рамштайн" ҳарбий базасида Украина иттифоқчилари ҳисобланган мамлакатларнинг мудофаа вазирларининг бешинчи учрашуви бошланди.
Унда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Президент Жо Байден Украинага қўшимча 2,7 миллиард долларлик ёрдам, шундан 675 миллиони қурол-яроғ берилиши ҳақидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
20 август куни АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен мамлакатининг Украинага Россия босқини бошланганидан буён кўрсатган ҳарбий кўмаги 10 миллиард доллардан ортганини хабар қилганди.
Бундан ташқари, Украина НАТОга аъзо ва бошқа мамлакатлардан ҳам ҳарбий ёрдам олмоқда.
5-"Рамштайн" мажлисини очар экан, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ўзларининг Украинага бераётган ёрдамлари уруш жабҳасида ўзгариш ясашни бошлаганини айтди.
"Рамштайн"нинг биринчи учрашуви 26 апрелда бўлиб ўтган, унда 43 мамлакатнинг мудофаа вазири иштирок этган.
"Ҳозир биз ҳаммамизнинг биргаликдаги ҳаракатимизнинг яққол муваффақиятларини жанг майдонида кўриб турибмиз. Биз ҳар куни бутун дунёдаги иттифоқчи ва шерикларимизнинг Украинанинг Россия олиб бораётган ноқонуний, империячи ва ҳеч бир асоссиз босқинчи урушига қарши туришида кўрсатаётган қатъиятини кўриб турибмиз. Биз бу ерда буюк давлатлар куч билан бировнинг чегарасига бостириб кирадиган дунёда яшашни истамаганимиз учун йиғилдик. Бизнинг Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватловимизни ҳеч қандай келишмовчилик бузолмайди", деди Мудофаа вазири Ллойд Остин.
Шу куни Блумберг нашри Американинг овоза қилмасдан Украинага қиммат ва ноёб Excalibur снарядларини бергани ҳақида хабар тарқатди.
40 километрча узоқликдаги нишонни атиги икки метр хатолик билан уроладиган бу снарядларнинг сони АҚШнинг ўзида ҳам кўп эмас, улар нишонни сунъий йўлдошдан оладиган маълумотларига таяниб олади.
675 миллион долларлик янги кўмак пакетига HIMARS ракета тизимлари, транспорт воситалари ва бошқа жиҳозлар кириши ҳақида ёзди Washington Post газетаси.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















