Украина уруши: Зеленский муросага кўнмади, Россия энди ядровий уруш очадими, ‘худкушлик’ хавотири ва Украинани энг кўп ким қуроллантиряпти? Ukraina Rossiya Qrim Dunyo Yangiliklar

Erdog'an, Zelenskiy va Gutyerrish

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Зеленскийнинг шарти кеча, пайшанба куни Львовда Туркия президенти ва БМТ Бош котиби билан музокаралари чоғида янгради
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Украина президенти Россиянинг "қандайдир тинчликка рози" эканидан жуда ҳайратда. Россиянинг кейинги режаси нима? Расмий Москва "худкушлик"ка борадими ва Киев бугун кўпроқ кимга орқа қилаётир?

Украина ва Россия: Қримни ким портлатаяпти?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Шарт

Украина президенти муроса учун ўзининг шартини айтди.

Володимир Зеленский бунинг учун Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши шарт, деди.

Акс ҳолда у ҳар қандай сулҳ эҳтимолини назардан соқит этди.

Зеленскийнинг шарти кеча, пайшанба куни Львовда Туркия президенти ва БМТ Бош котиби билан музокаралари чоғида янгради.

Учрашув ортидан журналистларга гапирган Украина президенти Туркия раҳбаридан Россия "қандайдир муросага тайёрлиги"ни эшитиб, "жуда ҳайратда" эканлигини айтган.

"Улар аввал ҳудудимизни тарк этишсин, кейин кўрамиз", - дея қўшимча қилган.

Россия янги уруш очадими?

Rossiyaning yadroviy quroli

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Россия ҳарбий доктринаси оммавий қирғин қуролидан ҳужумга учраса ёки давлат сифатида мавжудлиги таҳдид остида қолганида ядровий қуролини ишга солишига изн беради

Россия коллектив Ғарб билан тўқнашув эҳтимолини назардан соқит этмади.

Аммо расмий Кремль ядровий урушдан "манфаатдор" эмаслигини айтди.

Бу сўзлар Россия Ташқи ишлар вазирлиги воизининг оғзидан янгради.

Унинг айтишича, "Россия ўзининг қуроллари, айниқса, ядровийси билан ҳеч қачон дўқ-пўписа қилмаган".

Аммо, Иван Нечаевга кўра, "Украинадаги воқеалар...коллектив Ғарб била тўқнашувнинг анчайин реал эканлигини кўрсатган".

Воизнинг таъкидлашича, Москва "ядро урушида ғолиб бўлмайди ва у ҳеч қачон ишга солинмаслиги лозим, деган тамойилга содиқ"дир.

"Россия ядровий қудрат сифатида имкон қадар масъулият билан ҳаракат қилишда давом этади. АҚШ ва НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашув бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди", - дея қўшимча қилган у.

"Россия ҳарбий доктринаси оммавий қирғин қуролидан ҳужумга учраса ёки давлат сифатида мавжудлиги таҳдид остида қолганида ядровий қуролини ишга солишига изн беради".

"Худкушлик" огоҳлиги

Запорожье

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Запорожье Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлади

БМТ Бош котиби жиддий огоҳлантириш билан чиқди.

Украинанинг Запорожье атом электр станциясига зиён етказиш - худкушликка тенг эканини айтди.

Мавжуд вазиятни бундан ортиқ сўз билан ифодалаб бўлмаслигини таъкидлади.

Запорожье Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлади.

Станция ҳозир тўлиғича Россиянинг назорати остида.

Антониу Гутерриш бу ҳақда Львовдаги музокаралар ортидан журналистларга гапирган.

У атом электр станциясидаги ҳозирги вазиятдан "жуда хавотирда" эканини айтган.

БМТ Бош котиби АЭС "демилитаризация" қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

Украинани энг кўп ким қуроллантираяпти?

Ukraina harbiysi

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Америка Қўшма Штатлари расмий Киевнинг энг йирик донори бўлиб чиқди

Украинанинг четдаги ҳарбий донорлари ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди.

Унга мувофиқ, Америка Қўшма Штатлари расмий Киевнинг энг йирик донори бўлиб чиқди.

Янги рақамлар Киел Жаҳон иқтисодиёти университети томонидан эълон қилинган.

Уларда АҚШ сўнгги етти ой ичида Украинага $25 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам ваъда қилгани айтилган.

Америка Қўшма Штатларидан кейинги ўринларни эса, Буюк Британия, Польша ва Германия эгаллаган.

Рақамлар ваъда қилинган, аммо харжланмаган маблағларни кўзда тутмайди.

Шунинг учун ҳам, улар Украина Қуролли кучларига етказиб берилаётган ёрдамни тўлиғича акс эттирмаслиги мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek