Украина эркакларига огоҳлантириш: Россия тарафида жангга тайёр туринг! - Видео Ukraina Rossiya Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Россия ҳарбий назорати остида бўлган Украина ҳудудлари - Херсон ва Запорожье вилоятлари, ўзларини ДХР ва ЛХР деб эълон қилган ҳудудларида сохта референдумлар ўтказилди, энди гўёки ўша овоз беришларнинг натижаларига таяниб, бу ҳудудларни Россия Федерациясига қўшиб олиш масаласи кўриб чиқилиши хабарлари тарқалди.
Сохта референдумлар Киев ва Европа сиёсатчилари томонидан кескин қораланмоқда, уларнинг натижалари тан олинмаслигини такрорланмоқда.
Луҳанск вилояти раҳбари Серҳий Ҳайдай у ердаги овоз бериш рақамлари устидан кулди: маълум бўлишича, ўзини Луҳанск Халқ Республикаси деб эълон қилган россияпараст маъмуриятлар сайловчилар овозлари деб ҳали 2012 йилдаги сайловчиларнинг рўйхатидан фойдаланганлар.
Алоқадор мавзулар:
- Россия Украина ҳудудларидаги "сохта" референдумларда ютганини айтмоқда, бу урушни янада хавфли қиладими?
- Украина: Қурол остидаги референдум ё Россия нимага эришмоқчи?
- Қозоғистонга ўтган қарийб 100 минг россиялик қаерда? Урушдан қочаётган Россия фуқаролари
- Россия паспортини олганларга энди янада қийин бўладими ё улар урушга бормаса нима кутади?
Ўшанда Украина парламентига сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга деб кўрилганларнинг сони 1,8 миллион бўлган.
Орадан 10 йил ўтди, бунинг устига шу йил февралидан буён кечаётган уруш оқибатида Луҳанскнинг 300 мингдан зиёд яшовчиси уйини ташлаб чиқиб кетгани инобатга олинмаган.
Луҳанск ва Донецк ҳудудлари ўзларини 2014 йили мустақил деб эълон қилишган, Қрим ярим оролини эса Россия аннексяи қилган эди.
Шу йил февраль-мартида Украина жанубидаги Херсон ва Запорожье вилоятларини Россия ҳарбийлари босиб олган эдилар.
Шу йил июнидан Украина ўзининг жанубий ҳудудларини Россия қўлидан тортиб олиш мақсадида контр ҳужумларини бошлаши ҳақида хабарлар кўпайган, бу эса Россияни ушбу ҳудудга катта қўшин ва қурол-яроғ ташлашига сабаб бўлганди.

Украина қўшинлари шимоли-шарқдаги Харковда ҳужумга ўтдилар, катта ҳудудларини қайтиб олишга муваффақ бўлдилар.
Украина қўшинлари жанубда ҳам ҳудудларини қайта назоратларига киритишга муваффақ бўлаяптилар.
Аммо бу секин, оғир, инсоний талофатлар эвазига бўлмоқда.
Би-би-си мухбири Абдужалил Абдурасуловга фронт чизиғининг олд қисмидаги Украин ҳарбийларига ҳамроҳлик қилишга рухсат берилди.
У "Гвоздика" эски Совет ўзиюрар замбараги билан жанг қилаётган аскарлар ёнида бўлди.
Мухбиримизга аскарлар, ҳам Россия, ва ҳам Украина артиллериядан кўп фойдаланаётганини айтганлар, бир ҳафта олдин Россия кучлари назоратида бўлган, бугун эса Украин ҳарбийлари хандақ ва истеҳкомларини барпо этаётган фермани кўрсатишди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Уруш жабҳасининг нариги тарафида яшайдиган херсонлик оддий инсонлар Би-би-сига Украин қўшинларининг тезроқ бу ҳудудларни босиб олишини кутиб яшаётганларини айтадилар.
Херсонда 1 сентябрдан болаларни Россия ўқув дастури жорий этилган мактабларга боришини талаб қилишган, ким боласини бу мактабга қўйишни истамаса, украинапараст деб, кўнгилсизликларга дуч келиши хавфси пайдо бўлган.
23 сентябрдан 27 сентябргача Херсонни ҳам Россияга қўшиб олиш ҳақидаги референдум ўтказилди, бу референдумда "овоз беришни" қуролланган аскарлар ҳамроҳлигида Россияга ишлашга кўнган коллаборант сайлов масъуллари уйма-уй юриб ўтказганлар.
Херсонликларнинг хабар қилишларича, Россия аскарлари шаҳар ва қишлоқларда уйма-уй юриб, хонадонлардаги эркакларнинг исм-шарифларини ёзиб юришипти, эркакларга мобилизацияга тайёр туриш кераклигини айтишган.
Ёши 18 ва 35 ўртасидаги эркакларнинг босиб олинган ҳудудлардан чиқиб кетишлари тақиқланган, Украина фуқароси бўлган инсонларни Россия армияси сафида Украинага қарши урушга ташлаш таҳдиди юзага келган.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.















