Қозоғистонга ўтган қарийб 100 минг россиялик қаерда? Урушдан қочаётган Россия фуқаролари - Urush va Tinchlik

Сурат манбаси, Reuters
Путин ҳарбий сафарбарлик эълон қилганидан сўнг россияликларнинг тўп-тўп бўлиб бошқа давлатларга чиқиб кетиш тўлқини тўхтамаяпти. Қозоғистон сўнгги кунларда мамлакатга кирган 100 минг атрофидаги россияликлар қаерда эканлигига ойдинлик киритди.
Россиянинг қуруқликдаги Монголия, Қозоғистон ва Грузия билан чегараларида бир неча чақиримлик навбат ҳосил бўлган.
Грузия чегарасида кунлаб навбатда қолиб кетган россияликлар орасида ўзига хос бозорлар ҳосил бўлгани айтилмоқда.
Грузия ўз чегараларини пиёдалар учун ҳам очгач автобомили билан навбатда турган одамлар Телеграм орқали ўша ернинг ўзида машиналарини сотувга қўйишмоқда.
Грузияга чегарасига борган Би-би-си мухбири Райҳон Демитрийга қизи Аришанинг расмини кўрсатган Иля қизининг улғайганини кўришни исташини, Украинадаги маъносиз урушда ўлиб кетишни хоҳламаётганини айтган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги сўнгги кунларда чегарадан ўтган Россия фуқароларининг ярмидан кўпи мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
"100 минг атрофида киришди. Бугунги кунга келиб уларнинг 65 фоизи чиқиб кетди. Кеча уларнинг 64 мингдан кўпи мамлакатимиздан чиқиб кетишди", деган Ички ишлар вазирининг ўринбосари Марат Кожаев.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги сафарбарликдан қочаётган Россия фуқароларини ортга қайтармаслигини, бироқ Россия ўз фуқароларни қидирувга берса, Қозоғистон уларни экстрадация қилиши мумкинлигини айтган.

Қозоғистонга ўтиш учун Россия фуқароларига виза ва хорижга чиқиш паспорти керак эмас.
Россиялик мигрантлар оқими кўпайиб кетгач Қозоғистон ИИВ мамлакатда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун хорижий паспорт кўрсатишни мажбуриш қилиш таклифини берди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда россияликларнинг оқиб келиши билан боғлиқ инқироз ва саросима йўқлигини, бироқ вазият мураккаб эканлигини айтиб, уни Россия раҳбарияти билан муҳокама қилишга ваъда берган.
"Сўнгги кунларда бизга Россиядан кўплаб одамлар келяпти. Уларнинг кўпчилиги пайдо бўлган чорасиз вазиятдан кетишга мажбур бўляпти. Уларга ғамхўрлик кўрсатиб, хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Бу сиёсий ва инсонпарварлик масала. Ҳукуматга керакли чоралар кўриш ҳақида топшириқ бердим", деган Тўқаев.
Қозоғистон нашрларининг ёзишича, мигрантлар оқими кўплигидан турар жой масаласида муаммолар келиб чиққан.
Чегара яқин Урал шаҳридаги кинотеатрлар кўчада қолган россияликлар тунаши учун жой берган.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.













