Россия қўшинлари ташлаб қочган Украин ерлари: ўқ-дорилар, ҳарбий пойафзал ва "кечиринг" ёзуви Rossiya Ukraina Dunyo

BBC
Сурат тагсўзи, Липцы якшанба куни озод қилинган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Украина ҳукумати маслаҳатчисининг айтишича, бир неча ой Россия ишғоли остида бўлган ва шу кунларда озод қилинган Изюм шаҳрида мингдан ошиқ жасадлар топилган.

Изюмда ҳалок бўлганлар сони расман эълон қилинмаган ва мустақил манбалардан тасдиқланмаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Чоршанба куни Президент Володимир Зеленский замбарак ўқларидан вайронага айланган Изюм шаҳрига борди. Зеленский ўз қўшинларини кичик ғалаба билан қутлашни истади.

Алоқадор мавзулар:

Аскарлар у билан селфи тушишга ошиқдилар. Изюм - руслардан озод этилган стратегик шаҳар. Зеленский бошқа ҳудудларни ҳам озод қиламиз дейди.

«Бу [ғалаба] биз барибир келишимизни англатади. Қачон эканини ҳеч ким билмайди. Лекин, режалаганмиз. Биз келамиз, чунки бу бизнинг еримиз ва бизнинг халқимиз. Биз келамиз», - дейди у.

BBC

Би-би-си мухбири Орла Герин Украина қайтариб олишга муваффақ бўлган шаҳарлардан бирини бориб кўрди.

Унинг айтишича, бу озодлик ҳисси ҳали янги, баъзи жойларда кайфият ҳануз танг.

Би-би-си мухбири ҳаробалар узра сафар қилиб, Липци қишлоғига етиб борди. Россия чегараси у ердан атиги бир неча чақирим нарида. Липци эса ҳали якшанба куни озод қилинган.

75 яшар Иван душман қандай яшаганини кўздан кечиради. Улар бу қўлбола базада ўзларига уй қурганлар.

Атрофда жисмоний машқ ускунлари, қуриш учун осилган кийимлар.

У россияликлар яна қайтиб келиши мумкин деган жиддий хавотирда.

Орла деворга битилган қизиқ ёзувга дуч келди.
Сурат тагсўзи, Орла деворга битилган қизиқ ёзувга дуч келди.

«Мен ҳамма нарсадан безовтаман. Фақат одамлар эмас, жонворлар, қушлар, илма-тешик қилинган ерларимиз. Улар барини вайрон қилишди... Бу жуда оғир. Ҳатто нафас олиш қийин» - дейди у.

Нарироқда эса ишғолчилар нишонга отишни машқ қилган жой.

«Маҳаллий аҳолига кўра, бу ерда рус ва чечен қўшинлари яшаган. Шароитлар жуда ёмон. Улар ўқлар солинган қутилар ва баъзилари ҳатто ҳарбий пойафзалларини ташлаб қочишган», - дейди мухбиримиз.

Орла деворга битилган қизиқ ёзувга дуч келди. Инглиз тилида хато ёзилган бўлса-да, унда «сорри», яъни «кечиринг» дейилган.

BBC
Сурат тагсўзи, "Улар мени синдиришмади, лекин қалбимда ўзимни йўқотиб қўйганман…"

Улар кечирим сўраши керак, дейди маҳаллий онахон. Галинанинг боғи нилуфарларга тўла бўларди. Энди эса томорқани россияликлар қолдирган чиқинди қоплаган.

«Босқинчилар дарахт ортига яшириниб, кечаю-кундуз отишди», - дейди у.

«Мен аввалгидек эмасман… Ҳали ўзимга келмадим. Улар мени синдиришмади, лекин қалбимда ўзимни йўқотиб қўйганман…», - дейди Галина.

Буёғига энди Галина ва қўшнилари ўз ҳаётларини қайта тиклашлари зарур. Аммо, босқинчилик етказган жароҳатлар битишига вақт керак.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek