Қиролича Елизавета II дафн маросими қандай ўтказилади?

Қироллик тожи

Қиролича Елизавета II давлат дафн маросими Лондондаги Вестминстер Аббатлигида Британия ёзги вақти билан соат 11:00 да бошланади.

Аббатлик - Британия қироллари ва қироличалари тахтга чиққан маскан. Қироличанинг ўзи ҳам 1953 йили худди шу ерда тож кийиб, тахтга ўтирган.

Айни гўшада у 1947 йили Шаҳзода Филип билан турмуш қурганди.

Вестминстер Аббатлиги

Сурат манбаси, Getty Images

Душанба, 19 сентябрдаги дафн маросимига қадар нима бўлади?

Қиролича тобути Вестминстер Ҳоллдан Вестминстер Аббатлигига олиб борилади.

У ерда давлат дафн маросими ўтказилади.

Парламент майдони ва Аббатлик

Дафн маросимини кўчада одамлар кузатишлари мумкин. Шунингдек, қироллик боғларида улкан экранлар ўрнатилади.

Бу кун Британияда дам олиш, деб эълон қилинган.

Дафн маросимида унинг оила аъзолари, юқори мартабали Британия сиёсатчилари ва собиқ Бош вазирлари, бошқа давлат раҳбарлари ва у ҳаётлигида қўллаб-қувватлаган хайрия ташкилотлари вакиллари иштирок этишади.

Шунингдек, дунёнинг бошқа давлатлари Қироллик оилалари вакиллари ҳам келишлари кутилмоқда. Уларнинг кўпчилиги Қироличанинг қариндошлари ҳамдир.

Қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари, хусусан, янги Қирол ҳам тобут ортидан бориши мумкин.

Қирол Чарльз Учинчи. Малика Анна ва шаҳзодалар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қироличанинг фарзандлари Эдинбургда тобут ортидан боришганди.

Қиролича тобути ҳақида маълумот:

Тобут Қироллик байроғига ўралади ва тепасига Салтанат давлат тожи қўйилади.

Қиролик байроғи Бирлашган Қиролликни рамзлантиради.

Тож эса қимматбаҳо тошлар ҳамда олмос билан безатилган.

Вэстминстерда Тобут устига ҳукмдорнинг олтин шари ва асоси ҳам қўйилади.

Қиролича тобути безаклари

Алоқадор мавзулар:

Вэстминстер Аббатлиги ичи

Вестминстер Аббатлиги ичида тобут ибодатхона ўртасидан, хор гуруҳи орасидан олиб ўтилади.

Аммо бу ер Қиролича тобути қўйиладиган сўнгги манзил эмас.

Балки дафн маросими ортидан пиёд кортежда Лондоннинг Ҳайд-Паркидаги Веллингтон Аркага олиб борилади.

Кейин махсус уловда Виндзор Қалъасига етказилади.

Қиролича тобути куннинг иккинчи ярми Узун Йўлак бўйлаб Виндзорга йўл олади.

Виндзор

Виндзор Қалъаси қарийб минг йил давомида 40 ҳукмдор яшаган.

Қиролича ҳаётида ҳам унинг аҳамияти катта бўлган.

Уруш пайтида Лондон бомба ҳужумлари хавфи остида қоларкан, ўспирин ёшидаги бўлғуси Қиролича Виндзорда қолган.

Коронавирус пандемияси даврида ҳам у айни қалъада яшаганди.

Қирол ва Қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари тобут ҳали Авлиё Жорж Ибодатхонасига кирмасдан олдин Виндзор ҳовлисида кортежга қўшилишлари мумкин.

Авлиё Жорж Ибодатхонаси - Қиролича тобутининг сўнгги манзили.

Бу ерда якуний дафн маросими адо этилади.

Виндзордаги гуллар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қиролича ўлими ортидан унинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва гул қўйиш учун келган одамлар оқими узилмаганди.