Видео. Россия Украина урушига 100 кун тўлди: кунпаякун шаҳарлар ва озиқ-овқат инқирози - Urush, yangiliklar

бино
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия қўшинлари Украина тупроқларига бостириб кирганига роппа-роса 100 кун тўлди. Би-би-си бу вақт ичида Украинадаги инсоний талофатдан тортиб, шаҳарлар кулинининг кўкка совурилиши ва урушнинг жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлигига қандай таъсир қилаётганини бир жойга тўплади.

Вайрон бўлган шаҳарлар

Ҳисоб китобларга кўра, Украина ҳар ҳафта 4 миллиард доллар моддий зарар кўрмоқда.

Тинимсиз бомбардимонлар аҳоли яшайдиган кўп қаватли бино ва савдо мажмуаларини вайрон қилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Россия босқини 14 миллиондан ортиқ одамни қочқинга айлантирди.

Уларнинг 7 миллиони мамлакат ичида бошпана топди.

Кўпчилик 3 ойдан ошиқ вақт давомида метрода яшади.

Бироқ Киев яқинидаги Бучада ҳаёт яна изига туша бошлади.Шаҳардаги айрим дўконлар очилди.

Сотувчи
Сурат тагсўзи, Сотувчи

"Мен шу ердаман ва бу меники. Бу менинг Бучам. Уни ташлаб кетолмадим. Фойдам тегмаганини биламан, аммо бу менинг Бучам. Бу ерда бирортаям фашист юрмасин, дейман", дейди ўрта яшар аёл дўкон сотувчиси.

Донбасс минтақаси

"Босқинчиларнинг Донбассга қилаётган ҳужуми, уни кимсасиз минтақага айлантириши мумкин. Улар Попасна, Бахмут, Лиман, Лисичанск ва Севередонецкларнинг кулини Волноваха ҳамда Мариупол каби кўкка совуришмоқчи", деди Украина президенти Володимир Зеленский.

Алоқадор мавзулар:

Россия аскарлари жанубдаги катта ерларни назорат қилмоқда. Донбассда жанглар шиддатлашаркан, Россия кучлари Мариуполни тўлиқ қўлга киритди.

Халқаро санкциялар

Россия Ғарб томонидан санкциялар тўлқинига дучор бўлди. Россия олигархларининг дунё бўйлаб яхтадан тортиб, уйларигача бўлган мулклари тортиб олинди.

Европа Иттифоқига аъзо давлат раҳбарлари йил охиригача Россиядан олинадиган нефтнинг 90% ни тақиқлашга келишди.

Озиқ-овқат инқирози

Денгиз портлари ёпиқлиги сабаб Украинадаги буғдой жаҳон бозорига чиқолмаяпти.

Бу айрим давлатлардаги озиқ-овқат танқислигига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.

Бирламчи озиқ-овқат нархлари энг қиммат даражага етган. Кўпчилик Украина ғалласи иш беради деб умид қилганди. Бироқ Россия босқини озиқ-овқат етказиш занжирини узиб қўйди.

Уруш жиноятлари

Украина 15 мингта уруш жинояти содир этилганини айтади. Расмий Москва эса аскарлари тинч аҳолини нишонга олганини рад қилади.

Россия аскари Вадим Шишимарин фуқарони ўлдиргани учун бир умрга қамалди.

Бу можаро бошланганидан бери уруш жиноятлари учун ҳукм чиқарган илк маҳкама бўлди.

Урушда шу вақтгача 4000 дан ортиқ тинч фуқаро ўлдирилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek