Фаластинлик журналист ўлими: икки томон бир-бирини айблар экан, намойишлар давом этяпти Isroil Falastin Yangiliklar

Таниқли журналист Жениндаги рейд чоғида бошида каска ва эгнида ""Press" деб ёзилган ўқ ўтмас камзул бўлганига қарамай, ўқ еб ҳалок бўлган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Таниқли журналист Жениндаги рейд чоғида бошида каска ва эгнида ""Press" деб ёзилган ўқ ўтмас камзул бўлганига қарамай, ўқ еб ҳалок бўлган.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Якшанба куни фаластинликлар Исроил давлати тузилишининг 74 йиллиги, яъни "Накба" (фожиа) муносабати билан намойишларга чиқишди. Айни дамда Исроил полициясининг ўлдирилган журналист дафн маросимида қўллаган зўравонлиги халқаро саҳнада қораланиши давом этяпти.

Ишғол остидаги Ғарбий соҳилда ўтадиган анъанавий йиллик намойишлар бу йил Ал-Жазиранинг 51 яшар мухбири Ширин Абу Ақланинг ўлдирилиши сабаб янада эхтиросларга тўла бўлди.

Исроил ишғолига қарши курашаётган Фаластин ёшлари террорчими ё ватанпарвар?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

АҚШ фуқаролигига ҳам эга бўлган фаластинлик журналист чоршанба куни Исроил кучлари Ғарбий Соҳилдаги Женинга рейд уюштирганида отиб ўлдирилганди.

AFP хабар қилишича, рейдда жароҳат олган фаластинлик жангари Дауд ал-Зубайдий якшанба куни Исроил касалхонасида жон берган.

Ширин Абу Ақлани миллионлар Фаластин-Исроил можароси ҳақидаги хабарларидан танир эди.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ширин Абу Ақлани миллионлар Фаластин-Исроил можароси ҳақидаги хабарларидан танир эди.

Айни дамда журналистнинг жума куни ўтган дафн маросимида Исроил полицияси тобутни кўтарган маросим қатнашчиларини тўқмоқлар билан дўппослаётгани, Фаластин байроқларини тортиб олиши ва тобут ерга қулашига сал қолиши акс этган кадрлар тарқаши ортидан, Исроил полицияси бу ҳодисани тергов қилишини айтган.

Маросимни кузатган Би-би-си журналисти Том Бейтманнинг айтишича, Сейн Жозеф шифохонасига Ширин Абу Ақланинг дафн маросими учун юзлаб одамлар йиғилганди. Баъзилар йиғлаган, бошқалар байроқларни кўтариб, шиорларни айтишаётганди.

Полиция дафн иштирокчиларига ҳужум қилганида, тобут ерга қулашига сал қолган.
Сурат тагсўзи, Полиция дафн иштирокчиларига ҳужум қилганида, тобут ерга қулашига сал қолган.

Унинг айтишича, мажмуа дарвозаси тўсатдан ёпилган ва баъзилари отлиқ бўлган Исроил чегара полицияси зобитлари пайдо бўлган. Маросим иштирокчилари тобут билан дарвоза томон юрганларида, Исроил полицияси уларни ортга итара бошлаган.

"Улар оломон ва матбуот вакилларига қарата елим ўқлар отишди. Мен турган жойдан, мен орқароқда эдим, бир-иккита пластик баклашка полиция томон отилганини кўрдим, бўлди. Одамлар касалхонага яшириниш учун қочишди. Қўлида чақалоғи бўлган аёл ваҳимада оёқ остида қолишига сал қолиб қўрқиб кетганди", - дейди Би-би-си мухбири.

Дафн маросимидаги зўравонлик акс этган суратлар халқаро ҳамжамият, хусусан, АҚШ, БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан қораланди. АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен Абу Ақланинг ўлими бўйича "ишончли" тергов ўтказилишига чақирди.

"Накба" намойишлари Рамаллоҳ ва Исроил тўсиб қўйган бўлгадаги Ғазо шаҳрида ҳам юз берди.

Якшанба куни Ал-Жазира ўзининг марҳум мухбири Ширин Абу Ақланинг "Накба" ҳақидаги лавҳасини эфирга узатди.

Дафн маросимида минглаб одамлар қатнашди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Дафн маросимида минглаб одамлар қатнашди.

Таниқли журналист Жениндаги рейд чоғида бошида каска ва эгнида ""Press" деб ёзилган ўқ ўтмас камзул бўлганига қарамай, ўқ еб ҳалок бўлган. Исроил армияси илк тергов бу ўқни ким отганини аниқлай олмаганини айтди, ҳамда ўқ фаластинликлар томонидан отилган бўлиши ёки Исроил снайпаерлари жангариларга қарата отилган бўлиши эҳтимоли борлигини билдирди.

Фаластин прокуратурасига кўра, илк тергов журналистнинг ўлимида Исроил қўшинлари айбдор эканини аниқлаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek