Россия-Украина инқирози: Донбасс нотинч, Путин ҳарбий машқларни ўзи кузатмоқчи, Зеленский уруш жабҳасига борди Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Украина ҳарбийси

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Уруш таҳдидига оид хавотирлар янада кучаяркан, Украина ҳар қандай вазиятга қарши тайёр турганликларини айтди
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россия барибир урушмоқчими? Донбассда вазият нотинчлашди. Ғарбнинг хавотири кучайди. Украина президентининг ўзи чегара жабҳасига борди. АҚШ уруш шу кунларда бошланади, деди. Путиннинг янги режаси маълум бўлди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Чегара жабҳаси

Владимир Зеленский кеча, пайшанба куни чегарага борди.

Уруш жабҳасидаги ҳарбийларига далда бериб қайтди.

Денгиз флотидагиларни ҳам мақтади.

Сафари давомида ўзига ҳамроҳлик қилган Би-би-си мухбирига НАТОга кириш фақат амбиция эмаслигини айтди.

Буни "халқнинг ҳаёти, келажаги"га қиёслади.

Россий бунга буткул қарши.

Украина билан чегарасида катта сонда қўшин тўплаган.

Ўз ҳарбий техникаси ва кучлари билан Украинани уч томондан ўраб олган.

Владимир Путин

Сурат манбаси, official/arxiv

Шу кунларда ҳарбий машқларига ҳам зўр берган.

Эртага яна бир йиригини ўтказмоқчи.

Унда ядровий каллак ташувчи баллистик ракеталари шайлигини ҳам текшириб кўрмоқчи.

Яна қанотли ракеталарини учирмоқчи.

Машқларни Россия президентининг шахсан ўзи кузатиши айтилаётир.

Россия ҳам АҚШ каби дунёнинг глобал ядровий қудратидан биттаси бўлади.

Москва урушмоқчи эмасман, деб турибди.

Аммо НАТО ва Ғарб Россиянинг Украинани НАТОга олмаслик талабини рад этган.

Путин Украина шарқидаги вазиятни этник русларга қарши "геноцид"га қиёслашни бошлаган.

АҚШ янги уруш жуда катта инсоний талофатларга сабаб бўлади, дейди.

Сўнгги Украина уруши шундоқ ҳам бир ярим миллионга яқин одамни дарбадар қилган.

Би-би-си мухбири Оливиа Лаcе-Эванснинг хабар беришича, янги уруш эҳтимоли ҳатто уларни ҳам ваҳимага солиб, қўрқитиб қўйган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

"Ҳужум учун баҳона"

Америка томонига кўра, Россия Украинага ҳужум қилиш учун баҳона ахтараяпти.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби кеча, пайшанба куни БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида баён қилди.

Энтони Блинкен ўз чиқишида Россиянинг ҳарбий амалиётлари тез орада бошланиши мумкинлиги билан огоҳлантирди.

Россия Ташқи ишлар вазири муовини Ғарбнинг иддаоларини яна "асоссиз", деб атади.

Расмий Киев эса, ҳар қандай вазиятга тайёрмиз, демоқда.

Ўтган тун Бирлашган Миллатлар Ташкилотида барча ўз мавқеида собит қолган.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгаши беш нафар доимий аъзосидан биттаси бўлади.

Расмий Москва ҳануз НАТОни ўз чегараларига таҳдид, деб турибди.

Донбасс яна нотинчлашди

Донбасс

Сурат манбаси, Getty Images/illyustrativ tasvir

Сурат тагсўзи, Донбассда сўнгги кунларда вазият яна нотинчлашган, замбарак ҳужумларининг сони ортган

Украина, НАТО ва Ғарб хавотирда.

Донбассда зўрға амалда бўлган сулҳ - оташкесин бузилди.

Россияпараст бўлгинчилар ва Украина ҳукумат кучлари бунда бир-бирларини айблашди.

Москванинг иддао қилишича, Украина ҳарбийлари биринчи бўлиб ўт очишган.

Донбассдаги бўлгинчилар мавқеъларини ўққа тутишган.

Ғарблик мулозимлар эса, уларнинг даъвосини тасдиқловчи ҳеч қандай далил кўришмаганини айтишмоқда.

Минтақада ракета ҳужумлари фаоллашган.

НАТО ва Ғарб Россия энди худди шу нарсани баҳона қилиб, Украинага бостириб кириши мумкинлигидан хавотирда.

Блинкеннинг ортидан АҚШ президенти ҳам гапирган.

Унинг айтишича, Россия шу кунларда Украинага уруш очиши мумкин.

Аммо, Жо Байденга кўра, ҳозир ҳам тил топишиш имконияти бор.

Россия эса, Америка элчисининг ёрдамчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

Янги суратлар эълон қилинди

Сунъий йўлдош орқали олинган тасвирлар

Сурат манбаси, Maxar

Сурат тагсўзи, Суратларда Украина ҳозир ҳам уч томондан (Беларусь билан чегараси илова) Россия ҳарбий техникаси ва қўшинлари томонидан қуршаб олингани акс этган

Россия Украина чегаралари яқинида ҳануз фаол.

Кенг кўламли ҳарбий фаолиятини тўхтатгани йўқ.

Ҳарбийларини қайтариб, тангликни юмшатмоқчи экани далолати кўзга ташланмайди.

Бунга Американинг Махар космик технология кампанияси сунъий йўлдош орқали олган тасвирлар далолат қилмоқда.

Суратлар шу кунларда олинган.

Уларда Украина ҳозир ҳам уч томондан (Беларусь билан чегараси илова) Россия ҳарбий техникаси ва қўшинлари томонидан қуршаб олингани акс этган.

Украина президенти билан чегара жабҳасига борган Би-би-си мухбири Сара Рейнсфорднинг айтишича, вазият ҳозирча тинч.

Аммо у Украина шундоқ ҳам урушнинг ичида, дейди.

Мухбиримизнинг айтишича, Россияга қарши туриш Украинага аллақачон қимматга тушган.

"Шунинг учун Украина бунинг бор хавфини яхши билади. Аммо ҳар қандай ён беришнинг хатарли экани ҳам унга аён. Чунки Москва ҳеч қачон шунинг ўзи билан кифояланмайди", - дейди у.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek