Дипломатлар баҳслашаркан, Украина атрофида қўшин тўпланиши давом этмоқда Ukraina Rossiya

аскар

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 2 дақ
  • Байден Путинга қандай сигнал берди?
  • Жонсон Путин билан нимага келишди?
  • АҚШнинг Москва талабларига жавоб хати
  • Эрдоған Россия-Украина орасида воситачи бўладими?

Алоқадор мавзулар:

Россия: Путин урушмоқчими ёки тил топмоқчи?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Путинга сигнал

АҚШ Мудофаа вазирлиги яқин вақт ичида Германия, Польша ва Руминияга 3000 нафар аскарини жойлаштиради, эълон қилди Америка мудофаа вазирлиги.

Бу бўлинмалар Украинада жанг қилмоқчи эмас, таъкидлади Пентагон матбуот котиби Жон Кирби.

Би-би-си шарҳловчиси Барбара Плеттга кўра, уларнинг минтақада бўлиши рамзий маънога эга бўлади. Вашингтон ҳарбий можаро Украина чегараларидан ташқарига чиқиб кетишидан қўрқаётган Шарқий Европадаги иттифоқчиларини тинчлантирмоқчи.

Бу президент Путинга сигнал ҳамдир.

"У ўзини тажовузкорона тутаркан, биз НАТО ва Шарқий Европадаги иттифоқчиларимизни шу ерда эканлигимизга ва НАТО Низомининг 5-моддасига риоя қилиш бизнинг муқаддас бурчимиз эканлигига ишонтириш ниятидамиз", — дея Президент Жо Байден сўзларидан иқтибос келтирди Си-эн-эн телеканали.

НАТО Низомининг 5-моддасида алянс давлатлари улардан бири тажовузга учраса, мудофаа учун курашади, дейилади.

Бироқ дипломатик жараёнга халақит бермаслик учун Россия билан бевосита чегарадош Болтиқбўйи мамлакатларига қўшинлар юборилмайди, дея таъкидлайди Би-би-си шарҳловчиси.

Бироқ расмий Москва аллақачон Европага қўшин юборишни можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш имкониятларини торайтирувчи ҳалокатли қадам деб атаган.

Жонсон Путин билан нимага келишди?

Чоршанба куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашган ва у Россиянинг Украина билан чегарадаги душманона ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирган.

жонсон

Сурат манбаси, Andrew Parsons/No10downing srteet

Жонсон Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қиладиган йўл топиш зарурлигини таъкидлади ва Путинни Россиянинг Украина ҳудудига келгусида бостириб кириши фожиали хато бўлишидан огоҳлантирди.

Даунинг-стритга кўра, икки давлат раҳбарлари кескинлашувдан ҳеч ким манфаатдор эмаслиги ҳақида келишиб олишган.

Жавоб ошкор қилинди

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти Вашингтоннинг Москва талабларига жавоб матнини эълон қилмаганини хабар қилди.

"Сизув манбаси қандай бўлишидан қатъи назар, у Қўшма Штатларни ғазаблантиришга умид қилган, бироқ улар ўша ерда хатоларини англашди, деб ўйлайман. Улар уринишлар муваффақиятсиз бўлганини тушунишди", - деди департамент вакили Нед Прайс El Pais Испанияда нашр этиладиган газета мақоласини шарҳларкан.

Чоршанба куни El Pais АҚШ ва НАТОнинг Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларига оммага ошкор қилишга мўлжалланмаган жавобини эълон қилди.

Эрдўған воситачи бўладими?

президентлар

Сурат манбаси, Reuters

3 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун Киевга боради.

Туркия Россия ва Украина билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга интилмоқда ва бунда Эрдўған воситачи ролини ўйнашни хоҳламоқда.

Украина сафаридан кейин Россия Президенти Владимир Путин Анқарада кутилмоқда.

Москва Туркиянинг Украинага зарба берувчи учувчисиз учоқларни етказиб беришидан норози. Ҳарбийлар фикрича, бу учоқлар Донбассдаги кучлар мувозанатини ўзгартиришга қодир.

Путин аллақачон расмий Анқарани Украинага нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирган.

Ваҳоланки, Туркия НАТО аъзоси, Қримни Украина ҳудуди деб билади ва Қрим татарларини қўллаб-қувватлашини аллақачон эълон қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek