АҚШ ва Россия ўртасида: Украина халқи урушга тайёрми? Ukraina AQSh Rossiya NATO Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Бир томонда 100 мингга яқин рус аскари Украина билан чегарага жойлаштирилган. Бошқа томонда АҚШ НАТОнинг бир қанча аъзо давлатлари билан бирга миллионлаб ҳарбий ёрдам жўната бошлади. Аммо украиналиклар буларнинг барчаси ҳақида қандай фикрда?
Россия келаси ой Украинага ҳужум қиладими? Байден огоҳлантирди - сўнгги янгиликлар
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Шу ҳафта ёши 50 дан ошган украиналик эркакнинг ўз оиласи ва мамлакатини Россиянинг ҳар қандай эҳтимолий босқинидан ҳимоя қилишга тайёрлиги ҳақида таъсирли босиқлик билан гапирган видеоси тарқалди.
"Мен қурол олиб, урушга бораман. Мен ернинг мазасини татиб кўришга тайёрман", деди у рус тилидаги "Current Time" ТВ янгиликлар каналига.
Унинг сўзларига кўра, ҳар эҳтимолга қарши режаси аллақачон тайёр ва оиласини ўз дачасига олиб борганидан кейин Харков шаҳрига қайтиб, қўлига қурол олади.
Украина-Россия чегарасидан бир соатдан камроқ масофада жойлашган ва минглаб рус қўшинлари тўғридан-тўғри чегарада жойлашган бўлиб, кўплаб шарҳловчилар, шу жумладан, Украина Президенти Владимир Зеленский, аҳолининг аксарияти рус тилида сўзлашадиган Харков шаҳрига эҳтимолий таҳдид ҳақида огоҳлантирмоқда.
Бироқ кўплаб кузатувчиларнинг қўрқувига қарамай, кўчаларда тинчлик сақланиб турибди.
"Ҳозирча мен ваҳима аломатларини кўрмаяпман, - харковлик университет ўқитувчиси, 27 ёшли Антонина Баранова. - Супермаркетларда одамлар озиқ-овқат ғамлаб олиш учун навбатда тургани йўқ."
Президент Зеленскийнинг ўзи ҳам шаҳарга яқинлашиб келаётган хавф ҳақида сигнал беришдан бир неча кун олдин халқни хотиржам бўлишга чақирган эди.
"Нафас олинг. Тинчланинг. Гречка ва гугуртга югуришга ҳожат йўқ", деди президент ўз мурожаатида.
Хабарларга кўра, Украинанинг асосий емиши бўлмиш гречка, гугурт, шунингдек, сув, кийим-кечак ва ёқилғи - тўсатдан уруш бошланса, одамлар аввало ана шуларни тўплашни бошлайди.
Аммо Россия томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилар сўнгги саккиз йил давомида назорат қилаётган Луганск ва Донецкдаги аҳоли учун супермаркетларнинг бўш жавонлари ва жиддий ёқилғи танқислиги одатий ҳол бўлиб қолган.
Шарқдаги зўравонлик

Сурат манбаси, Getty Images
2015 йилдаёқ тинчлик битими имзоланганига қарамай, можарода тахминан 14 минг киши ҳалок бўлган.
43 ёшли ижтимоий хизматчи Олена Беляева 2014 ва 2015 йилларда россияпараст исёнчилар унинг туғилиб ўсган шаҳри Светлодарскка ҳужумларини тўхтатмагани учун икки фарзанди билан ертўлага яширинишга мажбур бўлганини айтади.
Энди шаҳар яна энг ёмонига тайёрланмоқда, дейди у.
"Маҳаллий болалар боғчасининг ертўласида яна бир бошпана тайёрланаётганини биламан", дейди у.
Олена каби шарқда яшовчилар учун савол Россия қачон бостириб кириши эмас. Ҳозирги можаро янада авж оладими, деган савол турибди.
"Ҳозир биламизки, 2014 ва 2015 йилларда Донбасда уруш бошланганда бўлгани каби, кўчиш учун ҳужжатлар ва ижара учун пуллар доимо тайёр бўлиши керак."
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Россия босқинни режалаштираётганини инкор этади. Бироқ у аллақачон Украина ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олган, чегаралари бўйлаб 100 мингга яқин аскар жойлаштирган, одамлар асабийлашганини тушунса бўлади.
Ҳатто россияпараст озчилик украиналиклар ҳам - уларнинг аксарияти кексалар ва собиқ Совет Иттифоқини соғинганлар - саккиз йиллик можародан кейин зўравонлик яна авж олишини истамайди.
Пойтахтдаги ҳаловатсизлик
Хандақлар ва ўқ товушларидан олисда, пойтахт Киевда яшаш бир одамда икки шахсият яшашига ўхшайди, дейди кўпчилик.
Бир дақиқада сиз "Google"да ўзингизга энг яқин бомбадан бошпанани топасиз, кейин эса жума оқшомида кўчалардаги харидорлар ва гавжум барлар билан одатий ҳаёт давом этади. Албатта, қўрқув қайтди, бироқ шарқда қарийб ўн йиллик доимий тўқнашувлардан сўнг, кўплаб украиналиклар хавфда яшашга кўникиб қолганини айтишади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
"Биз украиналиклар балки чегараларимизда Россиядан доимий таҳдид борлиги туфайли Европадаги энг қаттиқлашган халқ бўлсак керак", дейди киевлик 44 ёшли тадбиркор Фёдор Баландин. У шаҳар марказидаги энг қадимги барлардан бирига, шунингдек, сайёҳлик агентлигига эгалик қилади.
У ўзининг руҳий ҳолатини тасвирлар экан, нима бўлишидан қатъи назар, пул бериш ёки армияни қўллаб-қувватлашга "қатъий тайёр" эканини айтади. Барча дўстлари ва мижозлари у ҳам ўз ватанини ҳимоя қилишга тайёрлигини айтади.
- Россия-Украина: АҚШ Путиннинг ўзини ҳам жазолаши мумкин
- Россия Украинага бостириб кирадими: Женевада шошилинч музокаралар бошланмоқда
- Россия-Украина: Байден Путинни қўрқитди, Зеленский ваҳимага тушмасликка чақирди
- Беларусга қўшин киритган Россия "исталган вақт" Украинага ҳужум қилиши айтилди
- Россия Украинага қарши провокация тайёрлаяптими?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

















