Байден Россия келаси ой Украинага бостириб кириши мумкинлигидан огоҳлантирди - Видео Ukraina Rossiya AQSh

Сурат манбаси, Reuters
Оқ Уй тарқатган хабарга кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти чоғида февраль ойида Россия Украинага бостириб киришининг "аниқ эҳтимоли" бор деб айтган.
Айни пайтда ўзининг ёзма талабларига АҚШ тарафидан рад жавоби олган Россия ушбу инқирозни ҳал этишда "некбинликка кам асос кўраётганини" билдирди.
Оқ Уй баёнотига кўра, Президент Байден "яна бир бор агар Россия Украинага яна ҳужум қилса, Қўшма Штатлари ўзининг иттифоқчи ва шекриклари билан бирга бунга қатъий реакция билдиришга тайёрлигини" тасдиқлаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский хабар қилишича, икки раҳбар "вазиятни юмшатишнинг яқиндаги дипломатик амалларини муҳокама этганлар ва келажакдаги биргаликдаги ҳаракатларини келишиб олганлар".
Владимир Путин ўзи нима қилмоқчи? Видео:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бу орада ўз номи очиқланишини истамаган манбага таяниб Axios ахборот веб-сайтининг хабар беришича, таҳдид нақадар муқарралиги борасида икки раҳбарнинг суҳбат чоғи келишмаган нуқталари ҳам бўлган.
Айрим ҳарбий экспертлар "Россия ер музлашини кутаяпти, ер музлаганидан кейин ўзининг ҳарбий техникасини олиб киролиши мумкин бўлади" деган тахминларни ҳам билдирганлар.
Россия Украина чегарасида 100 минг атрофида қўшинини тўплагани Украинага ҳужум ҳақидаги хавотирларни юзага келтирди, Россия Украинага бостириб кириш режаси йўқлигини айтиб келади.
28 январь куни Франция Президенти Эммануэл Макрон ва Россия Президенти Владимир Путиннинг телефон мулоқотида Украина атрофидаги вазият муҳокама этилиши хабар қилинган.
- Россия-Украина: АҚШ Путиннинг ўзини ҳам жазолаши мумкин
- Россия Украинага бостириб кирадими: Женевада шошилинч музокаралар бошланмоқда
- Россия-Украина: Байден Путинни қўрқитди, Зеленский ваҳимага тушмасликка чақирди
- Беларусга қўшин киритган Россия "исталган вақт" Украинага ҳужум қилиши айтилди
- Россия Украинага қарши провокация тайёрлаяптими?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













