Россия-Украина: АҚШ Путиннинг ўзини ҳам жазолаши мумкин Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Владимир Путин

Сурат манбаси, kremlin.ru

Сурат тагсўзи, АҚШ президентининг сўнгги баёнотига Путиннинг муносабати ҳозирча маълум эмас
Ўқилиш вақти: 2 дақ

АҚШ президенти янада кескин кетди. Россия Украинага бостириб кирса, Путинга санкция қўллаш масаласини кўриб чиқишини айтди.

Жо Байден журналистларнинг айни мазмундаги саволларига, "ҳа", деб жавоб берди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Устма-уст огоҳлик

Жо Байден

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, АҚШ президенти янада кескин кетди. Россия Украинага бостириб кирса, Путинга санкция қўллаш масаласини кўриб чиқишини айтди

Жой Байден бунгача Россия президентига шу пайтгача кўрмаган санкцияларини ваъда қилиб келаётганди.

АҚШ вазият тақозо этса, минтақага ташлаш учун 8500 га яқин аскарини шайлаб қўйган.

Яқинда Украинага 200 тоннача қурол-яроғ ҳам юборган.

АҚШ президентининг сўнгги баёнотига Путиннинг муносабати ҳозирча маълум эмас.

Жо Байденнинг айтишича, агар Россия Украинага бостириб кирса, бунинг дунё учун оқибатлари мислсиз бўлади.

АҚШ президенти буни "Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг йирик ишғол"га қиёслаган.

Ғарбнинг бошқа лидерлари ҳам Россия ва Путинни ишғолнинг бадали оғир бўлажаги билан огоҳлантириб келишмоқда.

Россия эса, уларни айни масала юзасидан "тангликни кучайтираётганлик"да айблайди.

Ўзининг Украинага ҳужум қилиш режаси йўқлигини айтади.

Аммо, шунга қарамай, Россия Украина билан чегараси яқинида 100 мингга яқин ҳарбийсини жойлаштирган.

Душанба кунги фавқулодда музокаралари чоғида Ғарб лидерлари аксилчоралари борасида бир тўхтамга келишган.

Украинага бостириб кирган тақдирда, Россияга мисли кўрилмаган санкциялар ваъда қилишган.

Россия ва Украина

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Кремль Натони минтақада тангликни кучайтираётганликда айблайди.

Дунёдаги энг йирик бу ҳарбий иттифоқни таҳдид сифатида кўради.

Натодан Украина ҳисобига ҳам шарққа қараб кенгаймаслиги борасида қонуний кафолат истайди.

АҚШ эса, масала Натонинг кенгайиши эмас, Россиянинг тажовузи эканини айтади.

Россия аннексия қилмасидан аввал 2014 йилда Украинанинг Қримига кирган.

Ярим орол назоратини эгаллагач, референдум орқали уни ўзига қўшиб олган.

Аммо Ғарб ва Украина бу референдумни қонуний, деб тан олмаган.

Украинанинг Россияга чегарадош шарқий минтақалари ҳам бўлгинчилар қўлида.

Уларни ҳам Россия дастаклаб келаётгани айтилади.

2015 йилги сулҳга тўлиқ амал қилинаётгани йўқ.

Қуролли можаро аллақачон 14 минг кишининг умрига зомин бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek