'Оқибатлари даҳшатли бўлади'. Россия ва АҚШ Украина юзасидан ташлашди Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги йиғин

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, АҚШнинг БМТ қошидаги элчиси Украинага қўшни Беларусда ҳам Россия ҳарбийлари сони кўпаяётганидан огоҳлантирди
Ўқилиш вақти: 3 дақ

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғинини чақирди. Россиянинг Украина билан чегарасида нега қўшин тўплагани масаласини муҳокамага қўйди. Россиянинг бу очиқ сессияга вето қўйиш уриниши иш бермади. Йиғин даҳанаки жангга айланиб кетди.

Россия келаси ой Украинага ҳужум қиладими? Байден огоҳлантирди

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Даҳанаки жанг

АҚШнинг БМТ қошидаги элчиси

Сурат манбаси, UN SECURITY COUNCIL

Сурат тагсўзи, Россия ва АҚШ Украина юзасидан ташлашди

Йиғин АҚШ ва Россия вакиллари ўртасидаги даҳанаки жангга айланиб кетди.

Ғарб Россия Украина билан чегарасига 100 мингга яқин ҳарбийсини ташлаганини айтади.

АҚШнинг БМТ қошидаги элчиси буни Европа тарихидаги энг йирик сафарбарликлардан бири, деб атаган.

Линда Томас-Гринфилд, "агар Россия Украинага яна ҳужум қилса, ҳеч биримиз буни олдиндан кўра олмагандик, деб айтолмаймиз. Оқибатлари эса, даҳшатли бўлади", - дея баён қилган.

АҚШнинг БМТ қошидаги элчиси Украинага қўшни Беларусда ҳам Россия ҳарбийлари сони кўпайиб бораётганидан огоҳлантирган.

Унинг айни мазмундаги баёнотига Россия элчисининг жавоби кескин бўлган.

Россиянинг БМТ қошидаги элчиси

Сурат манбаси, UN SECURITY COUNCIL

Сурат тагсўзи, Василий Небензя Россиянинг Украинага ҳужум қилмоқчи эканига бирор бир исбот келтиришларини талаб қилган

Василий Небензя Американи ваҳима уйғотиш ва Россиянинг ишларига қабул қилиб бўлмас даражада аралашишда айблаган.

Россиянинг Украинага ҳужум қилмоқчи эканига бирор бир исбот келтиришларини талаб қилган.

"Гарчи ундай бўлмаса ҳам, Россия-Украина чегарасида 100 минг ҳарбий борлигига оид сиз айтаётган рақамлар қаердан пайдо бўлиб қолди? Биз бундай маълумотни ҳеч қаерда келтирмаганмиз", - дея эътироз билдирган Россия вакили.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки кейинроқ БМТ Хавфсизлик Кенгашида келиб чиққан даҳанаки жангга изоҳ берган.

У АҚШ ва НАТОдаги иттифоқчилари "бир нарсани ўз кўзлари билан кўрмай туриб, айтмасликлари"ни баён қилган.

Дипломатия ҳануз кун тартибидами?

Британия Бош вазири

Сурат манбаси, ANDREW PARSONS/NO 10

Сурат тагсўзи, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон бугун, сешанба куни Украинага бормоқчи

АҚШ ва Британия Россияни Украинага бостириб кирса, бунинг бадали оғир бўлиши билан огоҳлантиришмоқда.

Россияга қарши янада кескин жазо чоралари қўллашларини айтишаётир.

Британия Ташқи ишлар вазирининг кеча, душанба куни маълум қилишича, санкцияларга оид янги қонун лойиҳаси 10 февралдаёқ қабул қилиниши мумкин.

Янги таҳрирдаги қонун Буюк Британияга Кремлга қандайдир алоқаси бўлган шахс ва ширкатга санкция киритиш ҳуқуқини беради.

Расмий Вашингтон ваъда қилаётган санкциялар эса, Кремлга яқин шахсларнинг халқаро молия тизимидан узиб қўйилишини англатади.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон бугун, сешанба куни Украинага бормоқчи.

Киевда президент Владимир Зеленский билан музокаралар олиб бормоқчи.

Хабарларга кўра, Ташқи ишлар вазири унга ҳамроҳлиқ қилолмайди.

Лиз Трасс кеча, душанба куни ўзининг коронавирусга чалингани ва шу боис, уйдан ишлаб туришини маълум қилган.

Интерфакснинг хабар беришича, худди шу бугун Нидерландия Бош вазири ҳам Украинага боради.

Киевда Украинага қурол-яроғ етказиб бериш масаласини муҳокама қилади.

Рютте бундан аввал Украинага бостириб кирган тақдирда, Россияга "ҳаммалари бир бўлиб, кучли жавоб қайтаришлари"га умид қилаётганини айтган.

Нидерландия Бош вазири, Европа Иттифоқи Москвага нисбатан "кескин санкциялар" қўллай олади, деган ишончда.

АҚШ ҳарбийлари

Сурат манбаси, AFP/GETTY IMAGES

8500 га яқин АҚШ ҳарбийси эса, Шарқий Европага сафарбар этилишга шай.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Жон Кирби маълум қилган.

Кирбининг сўзларига кўра, ҳарбийлар ҳозир зарурий тайёргарликдан ўтмоқда, бироқ улардан қандай фойдаланиш масаласида ҳалича аниқ бир тўхтамга келинмаган.

"Якуний қарорни иттифоқчилар билан маслаҳатлашувлардан кейин АҚШ президенти қабул қилади".

Путин эса, бугун Москвада Венгрия Бош вазири билан музокаралар олиб боради.

Венгрия ҳам ҳозир НАТОга киради.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков эса, кеча, душанба куни Москва, "Будапештнинг шерик танлаш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилишда қанчалик мустақиллигидан ҳайратда экани"ни айтганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek