Сурат тагсўзи, Ғазода Исроил артиллерияси вайрон қилган завод ёнмоқда. Исроил фақат Ҳамасга тегишли иншоотларга зарба бераётганини айтади. Аммо уларнинг ҳаво ҳужумларидан фуқаровий объектлар ҳам зиён кўрмоқда
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, 16 май сўнгги можаронинг қисқача тарихчасидаги энг қонли кун бўлди. Исроилнинг ҳаво ҳужумлари кўчалар одамлар билан гавжум бир пайтга тўғри келди. Бир қанча уйлар вайрон бўлди. Ўнлаб одам ўлди
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, "Ғазодаги вайроналарни қайта тиклашимиз учун камида 10 йил керак бўлади", - дейди маҳаллий педиатрлардан бири. Бўлганинг аксарият ҳудудларида ҳозир дафн маросимлари бўлиб ўтмоқда
Сурат манбаси, Reuters
Сурат тагсўзи, Исроилнинг Ашкелон шаҳридаги бомбадан сақланиладиган жой. Ҳамас ва Ғазодаги бошқа Фаластин қуролли гуруҳлари ҳам Исроилга қарши ракета ҳужумларини давом этдиришмоқда. Миллионлаб исроилликлар шунга ўхшаш бошпаналарда жон сақлашга мажбур бўлишаётир
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Бу ашдодлик Виктория Тапалашвили. Унинг Би-би-сига айтишича, деярли ҳар кеч болалари билан бирга шунга ўхшаш бошпаналардан паноҳ топишга мажбур. Бу осон эмас, дейди у.
Сурат манбаси, Reuters
Сурат тагсўзи, Ғазода Исроил артиллерияси вайрон қилган завод ёнмоқда. Исроил фақат Ҳамасга тегишли иншоотларга зарба бераётганини айтади. Аммо уларнинг ҳаво ҳужумларидан фуқаровий объектлар ҳам зиён кўрмоқда
Сурат манбаси, EPA
Сурат тагсўзи, Болалар ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда дафн маросимини кузатиб туришибди. Дам олиш кунларида бу ерда фаластинликлар ва Исроил кучлари тўқнашишган
Сурат манбаси, Reuters
Сурат тагсўзи, Риёд Эшкунтана олти ёшли қизи Сюзи билан бирга Ғазо Бўлгасидаги вайроналар остидан олиб чиқилган. Бола тўрт соат ер остида қолиб кетган. Қутқарилгандан сўнг, ота ва қиз касалхонада учрашишган
Сурат манбаси, AFP
Сурат тагсўзи, Исроилдаги вайрон бўлган яна бир уй. Аммо бу гал Ашкелонда. Уй соҳибаси ракетадан етган зиённи текширмоқда. Телевизор орқали сўнгги янгиликлар берилмоқда
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Ғазо Бўлгаси. Ота Исроилнинг 17 май кунги ҳаво ҳужумларида қурбон бўлган 12 ёшли қизи учун аза тутмоқда
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Ғазонинг ал-Шифо касалхонасидаги фаластинлик оила. Улар ҳам Исроилнинг ҳаво ҳужумларида яқинларини йўқотишган
Сурат манбаси, Reuters
Сурат тагсўзи, Исроиллик аскарнинг дафн маросими. Халқаро ҳамжамиятнинг томонларни муросага ундовчи даъватлари ҳали ҳам иш бермаётир. Зўравонликлар давом этмоқда
Исроил Мудофаа вазири эса, ўзининг сўнгги твитларидан бирида "ҳали яна Ғазодаги минглаб объектлар нишонларида" эканини айтган.
"Вазирликнинг Ҳамасга зарба беравериш бўйича кўплаб режалари борлиги, тўлиқ ва узоқ муддатли тинчликка эришмагунларича, ҳужумлари тўхтамаслиги"ни таъкидлаган.
Бенни Ганцнинг қўшимча қилишича, "Исроил мудофаа кучлари барча чегараларда жойлаштирилган, шай аҳволда ва чет эл унсурлари томонидан Исроил фуқаролари ёки унинг суверенитетига зарар етказишга қаратилган ҳар қандай уринишларнинг олдини олади".
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.