Коронавирус: Энг ёмони ҳали олдиндами?

ЖССТ Бош Директори Тедрос Аданом Гебреисус

Сурат манбаси, AFP

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия дунёнинг аксар мамлакатларида назоратга олинмаганини айтди, карантин юмшатилиши билан юқиш янада тезлашишидан огоҳлантирди:

Коронавирус: Энг ёмони ҳали олдиндами? O'zbekiston, koronavirus, дунё - BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

ЖССТ Бош Директори Тедрос Аданом Гебреисус дунёда эпидемиологик вазият оғирлашиб бораётганини айтди.

Жаҳондаги кўп мамлакатлар коронавирус пандемиясини назоратга олишнинг уддасидан чиқмаганлар ва аҳвол тобора ёмонлашмоқда.

Ташкилот раҳбари охирги олти ҳафтада дунёда коронавирусни юқтирганларнинг сони икки баравар кўпайганини таъкидлаган.

Дунёнинг аҳолиси энг кўп ва ҳалокатли вирусдан энг кўп азият чекаётган АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон сингари мамлакатларда пандемиянинг секинлашиш аломати кўринаётгани йўқ.

Тедрос Аданом Гебреисус сўзларига кўра, у ёки бу мамлакатнинг Covid-19га қарши курашда муваффақиятга эришиши учун мамлакат тиббиёт тизимининг ривожланган бўлиши шарт эмас экан.

"Вирус дунёнинг айрим энг бой давлатлари соғлиқни сақлаш тизимига улкан зарар етказди. Аммо имконияти чекланган бошқа бир мамлакатлар вазияти уддалаяптилар", деди Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари.

Халқаро ташкилот раҳбари коронавирус билан энг ёмон вазият энди келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус АҚШнинг ташкилотдан чиқиб кетиш қароридан афсус билдирган, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда кураш самара беришини айтган.

Жон Хопкинс Университети маълумотларига кўра, 10 июлгача дунёда Covid-19ни юқтирганларнинг сони 12 миллион 318 мингдан ошган.

Коронавирус 555 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлган.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek