Коронавирус: Қозоғистон қаттиқ карантинга қайтмоқда, дунёда очарчилик хавфи - Koronavirus

Қозоғистон

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Президент Тоқаев баҳордаги каби қаттиқ карантинга қайтишга буйруқ берган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Қозоғистон 5 июлдан эътиборан 14 кунлик карантин жорий қилмоқда.

Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар тарқатди.

Янги чекловлар доирасида икки ҳафтага оммавий тадбирлар тақиқланади.

Аҳолининг кўча, парк ва ҳиёбонлар бўйлаб ҳаракатланиши чекланади. Бир вақтнинг ўзида уч нафардан ортиқ одам юриши мумкин эмас.

Шунингдек, 65 ёшдан ошганларнинг ҳаракатланииш чекланади.

Гўзаллик салонлари, диний ташкилотлар ва мактабгача таълим муассасалари ёпилади.

BBC

2 июль ҳолатига Қозоғистонда вирусга чалинганлар 42 574 киши, вафот этганлар 188 анфарни ташкил этмоқда.

Охирги бир суткада 1509 янги ҳолат қайд этилган.

Май ойи бошида Қозоғистон коронавирус боис жорий этилган фавқулодда вазиятни бекор қилиши ортидан янги ҳолатлар кўпайиб борган.

Охирги кунларда зарарланиш ҳолатлари етти баробарга ошиб кетди.

Президент Тоқаев ҳукуматга шу йил баҳоридаги сингари қаттиқ карантин тартибини ишлаб чиқишни топширган.

Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам коронавирусга чалинганлар сони 6 мингдан ошгани хабар қилинмоқда.

Қозоғистон

Сурат манбаси, Reuters

Дунё охирги ўн йилликларнинг энг ёмон саломатлик инқирозига қарши курашаркан, кўплаб одамлар очарчиликка юз тутмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Covid-19 охирги ярим асрдаги энг ёмон озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Видео

АҚШда рекорд

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 10,7 миллион, вафот этганлар 516 мингни ташкил этмоқда.

Энг кўп зарар кўрган давлат - Америка Қўшма Штатлари. АҚШ вирусга чалинганлар ва қурбонлар кўрсаткичи бўйича барча давлатлардан олдинда.

Америкадаги эпидемиологлар ҳукуматни ҳали кеч бўлмасидан туриб коронавирусни жиловлаш бўйича шошилинч чоралар кўришга чақиришмоқда.

Охирги 24 соат ичида коронавирус инфекциясидан бир кунлик зарарланиш бўйича рекорд кўрсаткич - 52 минг ҳолат қайд этилган.

Энг ёмон вазият Техас, Флорида ва Калифорния штатларида.

Айрим штатлар қайтадан карантин жорий қилган.

Инфекция тарқалиши манзарасида Президент Трамп тиббий ниқоблар ҳақидаги қарашини ўзгартирган.

Трамп аввал ниқобларни бефойда деб айтган бўлса, энди уни тақиб юриш тарафдори эканини айтмоқда, гарчи, бу мажбурий эмас деч таъкидлаган бўлса-да.

Францияда иккинчи тўлқинга тайёргарлик

Франция

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Иккинчи тўлқин кутилаётган Францияда аҳоли ҳукумат етарли ёрдам бермаётганидан норози

Франция пандемиянинг иккинчи тўлқинига тайёрланмоқда ва тиббий ниқобларни ғамлаяпти.

Расмийлар ширкатлар ва муассасаларга камида 10 ҳафтага етадиган тиббий ниқобларни ғамлаб қўйишни тавсия қилишмоқда.

"Биз янги ўқув йили бошланишига ҳозирлик кўряпмиз. Вирус қайтиш хавафи юқори", деб айтишган Франция иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмийлари.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, эпидемия бошидан буён қарийб 203 минг одам касалланган, 29,8 минг инсон вафот этган.

Июнь бошидан Франция карантиндан тез суръатларда чиқишни бошлади.

БМТ: Урушларни тўхтатинг

БМТ Хавфсизлик кенгаши пандемия бошланганидан буён илк резолюцияни қабул қилди, унда дунёдаги урушаётган томонларни Covid-19 янада кўпроқ тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуролли ҳаракатларни уй очга тўхатиб туриш сўралади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Яқин Шарқ давлатлари коронавирус пандемиясига қарши курашда барча имкониятларини сарфлаб бўлганини айтган эди.

ЖССТ Сурия ва Ямандаги каби уруш ҳудудларида шифокорларнинг вирус тарқалишини назорат қилиш имкони йўқлигини айтган.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek