Коронавирус: Европа Иттифоқи очилмоқда, дунёда ўлганлар сони ярим миллиондан ошди - Koronavirus

Хитой

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Европа Иттифоқи 1 июлдан 14 давлат фуқароларининг ўз ҳудудига киришларига рухсат бермоқда.

Ушбу рўйхатда Россия, АҚШ, Хитой ва Бразилия йўқ.

Собиқ совет давлатларидан фақат Грузия фуқароларининг киришига рухсат берилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Европа Иттифоқи назарида коронавирус тарқалиши нуқтаи назаридан "хавфсиз" деб кўрилган мамалакатлар қуйидагилар:

Жазойир, Австралия, Канада, Грузия, Япония, Марокаш, Янги Зеландия, Руанда, Сербия, Жанубий Корея, Тайланд, Тунис, Уругвай.

Рўйхатга ҳали ўзгартириш киритилиши мумкин, унинг ҳар икки ҳафтада кўриб чиқилиши билдирилган.

Дипломатик манбаларга кўра, Хитой хавфсиз давлатлар рўйхатига киритилиши мумкин, аммо бунинг учун Пекин ҳам Европа Иттифоқи фуқароларига худди шундай ҳуқуқни бериши керак бўлади.

Буюк Британия Европа Иттифоқилан чиққан, аммо жорий йил охиригача бўлган ўтиш даврида Евроиттифиқ билан умумий сиёсатни сақлаб қолади. Шунинг учун ҳозирча Британия фуқаролари ҳам ЕИ фуқаролари фойдаланадиган ҳуқуқлардан фойдаланади.

Ярим миллион ўлим, 10 миллион бемор

Айни пайтда дунёда коронавирусдан ўлганлар сони ярим миллиондан ошган.

Covid-19га чалинганлар 10 миллиондан кўпроқни ташкил этмоқда.

Касаллик энг кўп Лотин Америкаси давлатлари ва Хиндистонда тарқамоқда.

Коронавирус

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Бразилия

Душанба куни Ҳиндистон расмийлари 19 мингта янги ҳолат қайд этилганини айтишган, охирги 24 соат ичида 380 бемор вафот этган.

Америка карантинга қайтмоқда

АҚШнинг 30 та штатида коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолари ўсишда давом этмоқда.

Эпидемия маркази мамлакатнинг жануб ва ғарбига кўчган.

Энг кўп зарарланиш Техас, Аризона, Флорида, Жанубий Каролина ва бошқа штатларда кузатилмоқда.

Янги ҳолатларнинг кўпайиши пандемия билан боғлиқ қатр чекловларнинг бекор қилиниши ортидан бошланган.

Техас штати губернатори Грег Эбботтнинг айтишича, охирги суткада 5 мингга яқин инсон касалхоналарга ётқизилган.

У вирус тарқалиши "тез ва хавфли" кўриниш касб этганини айтган.

Айни пайтда коронавиурсдан энг кўп жабр кўрган Нью Йоркда вазият тобора яхшиланаётгани хабар қилинади.

Хитойда Пекин яқинидаги Ансин туманида (Хэбэй вилояти) коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 12 ҳолат қайд этилиши ортидан қаттиқ карантин жорий қилинган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek