Коронавирус: Австралия вирус тарқалиши юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди - Koronavirus

Трамп

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Трамп вирус Ухандаги лабораториядан чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни рад этмаган

Австралия расмийлари Хитойнинг Ухан шаҳрида 19-nCoV коронавируси тарқалиши юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирганлар.

Аввалроқ Америка матбуоти жосуслик хизматларига яқин манбаларга таянган ҳолда вирус илк бор Ухандаги вирусология институти лабораториясида пайдо бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп бу фаразни рад этмаган.

У Америка ҳукумати ўз текширувини ўтказаётганини айтган.

Трамп Жаҳон Соғлиқ Ташкилотини пандемия ҳақидаги фактларни яширганликда айблаган ва ташкилотни молиялаштиришни тўхтатиш ҳақида буйруқ берган.

Якшанба кун и Австралия Ташқи ишлар вазири Марис Пэйн Оқ Уйнинг ЖСТ билан боғлиқ хавотирларига қисман қўшилишларини айтди.

Унинг сўзларига кўра, вируснинг келиб чиқишига доир текширувни Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти ўтказмаслиги керак.

Австралия

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Австралия Ташқи ишлар вазири Марис Пэйн

"Биз тафсилотларни билишимиз керак. Мустақил текширув вируснинг келиб чиқиши, унга қарши кураш ва ахборотнинг очиқлигига ёндашув, ЖСТ ҳамда бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳамкорлик ҳақидаги саволларга жавоб топиши керак", деб айтган Австралия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари.

Пэйннинг айтишича, айни мақсадда манфаатдор давлатлар янги текширув механизми, Хитой билан ишлайдиган янги шаффоф ташкилотни яратиш устида ишлашлари керак.

Австралиялик таҳлилчи Ричард Макгрегорнинг фикрича, Хитой ҳукумати хорижлик экспертларни мамлакатга қўйиши қийин, аммо ўзи мустақил равишда нимадир қилиши мумкин.

BBC

АҚШ Марказий Жосуслик Бошқармаси (ЦРУ ёки МЖБ) феврал ойидаёқ Хитойдаги коронавирусга оид ҳолат миқёси яширилганидан Оқ Уйни огоҳлантиргани хабар қилинганди.

Америка истиҳбороти шунингдек, бошқа давлатлар ҳам вирусга қарши курашда Хитой тажрибасига суянмаслиги керак, деб айтган.

Ухан

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ухандаги вирусология институти лабораторияси. 13 февраль, 2020 йил

New York Times нашрига кўра, Оқ Уйнинг айрим вакиллари ҳали январь ойи охирида ҳам Хитойдан келаётган маълумотларга тўлиқ ишонимаган ва жосуслик хизматларидан аҳволни ўрганишни сўрашган.

Ўз исмини айтишни истамаган МЖБ (ЦРУ) жосусларига кўра, Хитой юборган маълумотлар ишончсизлиги ҳақида Президент Трамп маъмуриятига очиқ айтилган.

Аммо яқингача ҳам Дональд Трамп бунга катта аҳамият бермаган.

Охирги кунларда эса АҚШдаги коронавирусга оид вазият кескинлашди ва мамлакат вирус ўчоғига айланди.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek