Дунё, янгиликлар: Путинни қувмоқчи бўлган шаман, мусулмонлар ғазабда ва Бош вазир узри

Сурат манбаси, BBCrussian
Бурятияда Россия Президенти Владимир Путинни "қувиш" учун кетаётган шаман ҳибсга олинган. Канада Бош вазири Аловуддин қиёфасидаги фотосурати учун узр сўради. Мусулмонлар эса, таажжуб ва ғазабда - куннинг дайжести:
Бурятияда Россия Президенти Владимир Путинни "қувиш" учун кетаётган шаман ҳибсга олинган.
Ҳодиса чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси юз берган.
Ёқутистонлик бўлган Александр Габышев полиция томонидан қўлга олинган.
Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва унинг тарафдорлари хабар беришган.
Шаман ҳамроҳларидан бири бўлган Александр Би-би-сига ҳибс тафсилотларини айтиб берган.
Унга кўра, шаманни қўлга олиш учун ниқобда бўлган 50 чоғлиқ одам келган.
"Келганлардан ҳеч бири ўзини таништирмаган. Ҳеч қандай изоҳ бермаган. Ҳаммаси миқ этмасдан амалга оширилган".
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Би-би-си бу ҳақда Бурятия ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам мурожаат қилди.
Улар расмий изоҳ беришдан бош тортишмаган.
19 сентябрь куни 1958 йилда туғилган, Саха Республикаси (Ёқутистон)да содир этган жинояти учун қидирувда бўлган эркак ҳибсга олинган"ини билдиришган.
Расмий хабарномада маҳбусни "тергов қилиш учун энг яқин рейс билан Улан-Удэдан Ёқутистонга етказилиши" ҳам айтилган.
Аммо унинг исм-шарифи Ёқутистонда қидирувда бўлган инсонларнинг расмий рўйхатида кўрилмаган.
Мусулмонлар ғазабда

Сурат манбаси, TIME MAGAZINE
Канада Бош вазири 18 йил аввалги фотосурати учун узр сўради.
Жастин Трюдо бу суратда оқ саллада акс этган, қўнғир ранг гримда бўлган.
Фотосурат мактаб базмида олинган бўлган.
Уни "The Time" журнали чоп этган.
Бунинг ортидан Канада Бош вазири журналистларга изоҳ берган.
"Минг бир кеча" араб эртаги мавзусидаги базм сабаб, ўшанда Аловуддин қиёфасига кирганлигини айтган.
Жастин Трюдо фотосуратнинг "ирқчи" мазмунда эканини эътироф этган.
"Қаттиқ афсусда" эканини билдирган, калтабинлик қилгани"ни айтган.
Канада Бош вазири журналистларнинг бошқа бир саволидан ҳам қочмаган.
Фотосуратдагисидан аввал ҳам шунга ўхшаш қиёфага кирганлигини эътироф этган.
Сўнгги ҳодисадан Канада Мусулмонлар кенгаши ўзининг таажжуб ва норозиликларини изҳор этган.
Афғонистонда яна бир ҳалокатли ҳужум

Сурат манбаси, Reuters
Толибон ҳаракати бу галги ҳужумини Афғонистон жанубида уюштирган.
Қалот шаҳридаги касалхона ташқарисида портловчи модда жойланган юк машинасини портлатган.
Натижада камида 10 киши қурбон бўлган.
Шаҳардан олинаётган хабарларга кўра, жабрдийдалардан аксарияти шифокор ва беморлардир.
Толибон ҳужумдан нишон касалхонага қўшни истиғборат идоралари бўлганини айтган.
Сўнгги пайтларда ҳаракатнинг ҳужумлари деярли кундалик тус олган.
Шу яқин ҳафталарда Афғонистонда президент сайлови режаланган.
Сешанба куни толиблар Президент Ашраф Ғани сўзлаши кутилаётган сайловолди митингини ҳужумга тутишган.
Ўшанда камида 26 киши ҳаётдан кўз юмганди.
Шу ой бошида АҚШ Президенти Дональд Трамп Толибон билан тинчлик музокараларини бекор қилган.
Бунга ҳаракатнинг пойтахт Кобулда уюштирган ҳужумида бир Америка аскарининг ҳалок бўлганини сабаб қилиб келтирганди.
Ҳаракат Америка томонидан яна музокаралар столига қайтишини сўрамоқда.
Президент Трамп, расмий Вашингтон ҳозирча жим.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












