Мирзиёев нима деди - Ўзбекистонда энди машина арзонлайдими? Янгиликлар O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Rasmiy
Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги қадам ва режалари машина орзусида пул тўплаётган кўплаб ўзбекистонликлар учун имконият яратадими? Давлат раҳбари топшириқларига қараганда худди шундай фикр шаклланиши мумкин.
Ўзбекистон давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, "Ўзавтосаноат" автоуловлар таннархини камайтариши керак. Бу арзон машина дегани. Тўғри ҳозирча, машиналар таннархи ва харидор тўлайдиган нарх қанчалик арзонлашиши мумкин - маълум эмас.
Алоқадор мавзулар:
- Ўзбекистон: 300 минг одамнинг манфаатини деб иқтисодиётни хавфга қўймаслигимиз керак - Алишер Қодиров яна автосаноат ҳақида
- UzAuto Motors ишчилари арзи: Заводдаги ҳолат феодализмдан фарқ қилмайди, ишчилар чарчаган ва қўрқувда, ҳаммаёқда камера
- Ўзбекистонда ҳавони нима энг кўп заҳарламоқда?
- Ичиб машина ҳайдашлар ва кўринмас пиёдалар йўли
- Совуқ бошланмасдан, энергия инқирози бошландими?
Расмий хабарга қаралса, Шавкат Мирзиёевнинг автосанотни ислоҳ қилиш ва замонавийлаштиришга оид режалари рулга ўтириш иштиёқидаги ўзбекистонликлар учун қатор жиҳатлари билан қизиқарли туюлади.
"Ўзавтосаноат" нималар қилишга интилиши керак? Булар:
- Автоулов модделлари сафини кенгайтириш;
- Сифатни яхшилаш;
- Таннархини тушириш;
- Рақобат шароитида ишлаш.
Ўзбекистонда 1996 йил енгил автомобил ишлаб чиқариш бошланган.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчини муҳофаза қилиш мақсадида автомобилларга бож қимматлаштирилган, бунинг натижасида хориждан Ўзбекистонга автомобил олиб кириш моддий манфаатли бўлмаган ишга айланди.
Охирги йилларда UzAuto Motors га рақобатчи бошқа авто компаниялар машиналарининг ҳам савдосига йўл очилди.
Бироқ, шунга қарамасдан, UzAuto Motors монополистлиги сақланиб қолган, ўзбекистонликлар бу компания автомобиллари сифати ва харид қилиш сиёсатидан норозилик билдириб келишади.
Ҳали ишлаб чиқарилмаган автомобил контракти учун навбатлар ва оломон видеолари ижтимоий тармоқларда тез-тез тарқалиб туради.
Сўнгги йилларда бензин ва суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари таъминотидаги узлуксизлик тобора кўп ўзбекистонликларни электромобилларни танлашга ундамоқда, ҳукумат ҳам Ўзбекистоннинг ўзида электромобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилган.
Президент Мирзиёев мажлисида келгуси йил Хитойнинг BYD ширкати билан ҳамкорликда ташкил этилган 10000 та электромобил ишлаб чиқарадиган завод ишга тушиши айтилди.
Бу завод тўла ишга тушганида йилига 300 минг машина чиқариш қувватига эга бўлади.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














