Лукашенко иттифоққа Ўзбекистон ҳам қўшилишига ишоняпти, Ўзбекистон ҳамон мусулмонларни қамаяптими? Қонун тепадан кўрсатма билан ишлаши танқид қилинди Yangiliklar

uchrashiv

Сурат манбаси, Rasmiy

Беларус Президенти сафларига Ўзбекистон ва Қозоғистонни албатта қўшилишини айтди. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мусулмонларни қамаш давом этмоқдами? Қонун тепадан кўрсатма орқали ишлаётгани танқид қилинди.

"Албатта қўшилишади"

Сочида Президент Владимир Путин билан кўришган Беларус президенти Александр Лукашенко Евроосия иттифоқини янада мустаҳкамлаш ҳақида гапирди.

Бу ҳамда БЕЛТА хабар агентлиги ёзмоқда.

"Биз ёмон бўлади, деб ўйлагандик. Аммо ҳозирча ўйлаганимиздан бироз яхши. Худога шукур. Мана шундай қилиб, аста-секин муносабатларимизни қуриб оламиз", деган Александр Лукашенко.

Беларус президентининг гапларини Путин маъқуллаб турган. Лукашенко ўзига жалб қилувчи режа ишлаб чиқишса, ушбу иттифоққа Ўзбекистон ҳам қўшилишига амин эканлигини таъкидлаган.

"Хавфсизлик кенгаши котибларининг йиғилишида очиқ айтдим: биз Россия билан бу вазиятда ҳаракатлар режасини ўйлаб топамиз. Санкцияларни бекор қилиш ёки бошқа нарсаларга умид қилиб ўтириш ҳақида гапириш ҳам керак эмас. Ўз кучимиз ва ўзимиздан келиб чиқиб мўлжал олишимиз керак. Агар ҳаракатларимизнинг режасини ишлаб чиқсак, ҳамкорларимиз албатта қўшилишади. Аминманки, Қозоғистон Евроосиё орқали ва Ўзбекистон. Бу ерда ўзига жалб қиладиган шароит яратамиз. Иттифоқимиз янада мустаҳкам бўлишига ишонаман", деган Лукашенко.

Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 3 йил қулликда ушлаб турилган

migrantlar

Tengrinews.kz сайтининг хабар беришича, Олма-ота вилоятида икки Ўзбекистон фуқароси уч қил давомида ихтиёрига зид равишда ушлаб турилган ва меҳнатга мажбурланган.

"10 июнь куни Олма-ота вилоят Полиция департаментининг Уюшган жиноятиликка қарши бошқармаси ходимлари тезкор олинган маълумот асосида Ўзбекистон Республикасининг икки нафар фуқароси меҳнат эксплуатацияси мақсадида ноқонуний равишда тутқунликда сақлагани аниқлади. 1986 йилда туғилган гумондор А., жабрланувчиларни уч йилдан ортиқ вақт мобайнида Қорасой тумани ҳудудида ушлаб турган", дейилади расмий хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят Кодексининг 126-моддаси 3-банди ("Ноқонуний равишда тутқунликда сақлаш") асосида жиноят иши очилган. Гумонланувчи ҳибсга олинди.

Мусулмонларни қамаш давом этмоқдами?

Sagbon

Сурат манбаси, Umida Ahmedova

Kun.uz нинг ёзишича, навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага "класс" босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди.

"Аёл "Одноклассники.ру" саҳифасида тақиқланган диний маърузага "класс" босган вақтда (2018 йили) Туркия давлатида бўлган. Тергов ва суд "класс" босишни - тарқатиш, деб баҳолаган ва ЖКнинг 244-1-моддасини қўллаган", дейилади хабарда.

Шу йил 31 май куни жиноят ишлари бўйича Нурота туман судида Хатирчи туманида яшовчи 57 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилган.

Судланувчи аёл 2015-2019 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида қарияларга қаровчи бўлиб ишлагани айтилмоқда.

"2018 йилда "Одноклассники.ру" ижтимоий тармоғида профиль очган ҳамда ўзбекзабон шахснинг "бенамозлик" ҳақидаги 5 дақиқалик видеомаърузасига "класс" белгисини босган", деб ёзади нашр.

Хабарда айтлишича, аёл уйига қайтганидан 4 йил вақт ўтиб, 2023 йил 15 феврал куни ИИБ ходимлари уни Хатирчи тумани ИИБга қарашли милиция таянч пунктига чақирган.

Суд ҳужжатларида аёлнинг мобил қурилмаси ва ижтимоий тармоқлардаги профили "тегишли санкция орқали" кўздан кечирилгани ёзилган. ИИБ ходимлари аёлнинг "Одноклассники" профилини ҳам текширган ва юқоридаги видеога лайк босганини топишган.

"Тергов органи аёл мазкур постга "класс" муносабат белгисини босиб, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўзининг 130 нафар виртуал дўстларига тарқатган, дея квалификация қилган".

"Суд ҳужжатларида маълум бўлишича, айбланувчи ушбу ҳаракатни эслай олмаган. Яна бир муҳим жиҳат - аёл ушбу "класс"ни Ўзбекистон ҳудудида эмас, балки Туркияда (Истанбул шаҳри) мигрант сифатида ишлаб юрганида босган", деб ёзади kun.uz.

Суд енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, айбланувчини "жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкинлиги" ҳақидаги хулосага келган ҳамда 244-1-модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо - 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.

Фаоллар сўнгги вақтда Ўзбекистон мусулмонларни диноятда айблаб қамаш ва озодликдан чеклаш ҳолатлари кўпайиб кетганидан хавотир билдиришмоқда.

Қонун тепадан кўрсатма билан ишлайдими?

Kaltaklangan

Сурат манбаси, Ijtimoiy tarmoq

Давлат амалдори калтакланган ўқитувчи ҳимоясига чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси 8 июнь куни мактаб ўқувчиси ва унинг оила аъзолари томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур хабарга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов муносабат билдириб, бу ишни қилганлар ким бўлишидан қатъи назар қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланишини таъкидлади.

"Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилди. Валламати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", деб ёзди Комил Алламжонов.

Давлат мулозимининг ҳолатга эътибор қаратишини фаоллар турли қарши олди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раими Абдураҳмон Ташанов президент администрацияси ўқитувчини урганларни жазолашга керакли идораларга топшириқ беришини қонунлар ишламаслиги билан изоҳлаган.

"Зўр! Мана давлатчилик! Ўқитувчини урганларни жазолашга президент администрацияси керакли идораларга топшириқ берибди! Ана шу администрация кеча қийноқлар туфайли ўлдирилган шахслар масаласида топшириқ тугул муносабат ҳам билдирмаганди! Сурхондарёлик ўсмир, лўли йигит… ўқитувчи бўлганингда ўлмай қолармидинг, билмайман. Соддалигим - ўқитувчини ҳам, бошқа бировни ҳам қонун ҳимоя қилади, деб ўйларканман. Қонунлар кўрсатма билан ишласа, ҳолимизга вой!

Махсус ҳимоядаги контингент рўйхатини кенгайтиришга ҳаракат бошламаймизми?", дейди Ташанов.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002