Россия, мигрантлар: Аҳвол янада оғирлашаяптими? Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Россия. Янгиликлар

Сурат манбаси, Taqdim
Россияда ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан мигрантларнинг ҳужжатлари текширувлари, рейдлар, ноқонуний қўлга олишлар купайгани кузатилмоқда.
Москвадаги ҳуқуқ ҳимоячилари нафақат меҳнат муҳожирлари, балки ҳуқуқшуносларнинг ўзлари ҳам босим ва чекловлар остида қолганини айтади.
Бугун меҳнат муҳожирларининг Россияда ишлаши ва яшаши қандай кечмоқда?
Бу ҳақда "Тонг жаҳони" ташкилотининг юристи Дилшод Тўйчиев Би-би-си ўзбек хизматига гапириб берди:
Видеони кўриш учун "Қабул қилинг ва давом этинг" ёзувини босинг.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Муҳожирнинг доимий муаммоси
Мигрантнинг муаммоси кўп ва чексиз. Ўтган йили январь ойидан бошлаб мигрантларга яна бир қийинчилик туғдирилди. Дактилоскопия, яъни бармоқ излари топшириш ва тиббий кўрикдан ўтишда кўплаб ноқонуний ишлар бўлаяпти. Муҳожирлар миграция марказига патент расмийлаштириш учун боришганида ёлғон касалликлар топишаяпти. Бунинг устига мумкин бўлмаган нархдаги дориларни ишлатиб, муҳожирларнинг 300 доллардан кўпроқ пулини олишаяпти.
Алоқадор мавзулар:

Сурат манбаси, TAQDIM
Ўзбек ва тожик муҳожирлар қаторида энди Қирғизистон ва Арманистон фуқаролари ҳам "Сахарова" миграция марказида "Яшил карта" олиш учун навбатларда туришибди. Бу каби ҳолатлар меҳнат муҳожирларининг вазиятларини оғирлаштирди, дейиш мумкин.
Ҳалигача мигрантларни энг қийнайдиган нарсалар ойлик ва полиция масаласидир. Ишлаб иш ҳақига алданиш ҳоллари баробарида полиция ходимларининг ноқонуний текширувлари мигрантларнинг доимий муаммоси бўлиб қолаяпти. Полиция ҳамма ҳужжатлари бўлган инсонларга ҳам тазйиқлар ўтказиб, пул ундириши ҳолатлари кўп учраяпти. Бу вазият яқин орада ўзгармайдиган кўринади.

Мигрантлар кимдан нажот кутади?
Ташкилотимизда Россиядаги меҳнат муҳожирларига ўзбек, тожик, қирғиз, рус ва инглиз тилларида ёрдам кўрсатувчи ҳуқуқшунослар ишлайди.
Мен асосан ўзбекистонлик муҳожирларга ҳуқуқий кўмак кўрсатаман. Жисмоний имкониятимдан келиб чиқиб, кунига 50 тадан 100 тагача ёрдам сўраб мурожаат қилинган телефон қўнғироқларини қабул қила оламан. Мурожаатларнинг тахминан 85 фоизини маслаҳат билан ҳал этсам, 15 фоизига амалий ёрдам кўрсатишим керак бўлади.

Мурожаатлар интернет орқали ҳам кўп келарди. Бизнинг ижтимоий тармоқларимиздаги саҳифаларимизни блоклашди, ёпиб ташлашди. Ҳозирда ишларимизни ёритиш ишларида муаммоларга учраяпмиз. Ҳали кўплаб муҳожирлар бизнинг борлигимиз, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатишимизни билишмайди. Бизни олдиндан биладиганлар қўнғироқ қилганида, юзлаб мурожаатлар бўлиб турибди. Агар саҳифаларимиз ишлаб турганида, балки ёрдам сўровчилар сони янада кўп бўларди, деб ўйлайман.
Россияга мигрантлар керакми?

Сурат манбаси, TAQDIM
Россия учун мигрантлар керак. Россия ҳукумати ва қонунчилиги мигрантларга қаттиқ жазолар қўйишни кўзда тутмайди аслида. Уларнинг мақсади демографияни кўтариш, иқтисодиётни яхшилаш, ва бунда мигрантлардан фойдаланиш. Бу ерда муҳожирларни олиб келиб қул қилиб ишлатиш эмас. Гарчи амалиётда бундай бўлмаётган бўлса ҳам.
Фақат муҳожирлар эмас, умуман инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган барча ташкилотларга нисбатан тазйиқ бор, назорат ўрнатилаяпти. Россия ҳудудида бўлганимиз учун ҳар битта гапирадиган гапимизни ўйлаб гапирадиган бўлиб қолдик.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.














