Ўзбекистон. Янгиликлар: ШҲТ саммити мезбони ким - Путинми ё Мирзиёев? Ўзбекистонда кимлар қўлга олинди? Ўзбек паспорти зўрми? O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Screenshot/arhiv
Афғонлар нега чегарани бузди? Путин Ўзбекистонга Башар ал-Асадни таклиф қилди. Мирзиёев ҚҚСни туширишни ваъда қилди. Ўзбек паспорти қизғин муҳокама мавзусига айланди. Ўзбек паспорти ҳақида ўзбекистонликлар нима дейди?
Алоқадор мавзулар:
- Ўзбекистон Қорақалпоғистон воқеаларини қандай текширмоқчи, вабо чегараоша ўтиши мумкинми ва Ўзбекистон ҳужумга тутилдими ёки йўқ? Дайжест
- Ўзбекистон: ‘Рус пропагандаси Тошкент дарвозаларини очтириб берса ажабмасʼ – Нозим Сафаров, video
- Ўзбекистон: «Президентлик муддати ноллаштирилади» - Мирзиеёв яна номзодини қўйиши учунми?
- Ўзбекистон: Блогерлар нега Конституция ўзгаришларини ёқлашга тушиб кетишди?
Афғонлар нега чегарани бузди?
Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 24 афғонистонлик қўлга олини ҳақида маълум қилди.
Хабарга кўра, Афғонистон фуқаролари Сурхондарё вилояти ҳудудидаги Пайғамбар оролига ўтгани аниқланган. Ўзбекистон чегара отряди Амударё ҳудудига етиб келган, Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган хорижликлар отряд ходимларига қаршилик кўрсатган.
"Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон Давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинди", — дейилади Ўзбекистон Чегара қўшинлари расмий Telegram канали хабарида.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний қазиб олиниши сабаб бўлгани аниқлангани маълум қилинган.
Шунингдек, Сурхондарёдаги Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида эканлиги таъкидланган.
Ўзбекистон томони ҳалича қўлга олинганларнинг шахсларини расман очиқламаган.
Ҳодиса Афғонистонда муваққат Толибон ҳукумати қудратда бўлган бир пайтда юз берган.
Ўзбекистон минтақанинг Афғонистонга чегарадош учта давлатидан биттаси бўлади.
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан давлат чегараси энг қисқаси саналади.
Йилларки, энг кучли қўриқланувчиси экани билан эътибор топиб келгани ҳам кўрилади.
Сўнгги тафсилотлар

Сурат манбаси, official
Шу соатларда эълон қилинган расмий хабарларга кўра, ҳар икки давлат махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўзаро чегарада вужудга келган вазиятни муҳокама этиб олишган.
Учрашув чоғида қайд этилишича, ҳар икки томондан ҳам йўл қўйилган қоидабузарликлар мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган.
Расмий Тошкентга кўра, юз берган ҳодиса ўрганилмоқда, пухта текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг бугунги билдиришномасидан ҳодисада икки киши ҳалок бўлгани ва олти нафарининг яралангани ҳам маълум бўлган.
Ўзбекистон томони ҳалок бўлганлар яқинларига расман таъзия билдирган.
Яраланганларга эса, барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган.
Аммо уларнинг ким эканликлари ҳозирча ноаён қолган, расмий хабарда бунинг тафсилотлари ҳалича очиқланмаган.
Вазирликка кўра, ушланган шахсларни Афғонистонга қайтаришга тайёрлаш жараёни ниҳоясига етиб қолган.
Расмий хабарда айтилишича, ҳар икки томон ҳам тинчлик тарафдори эканликларини таъкидлашган.
Барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқлашган.
Путин Ўзбекистонга Башар ал-Асадни таклиф қилдими?

Сурат манбаси, kremlin.ru
Эрдоған ва Асад Ўзбекистондаги ШҲТ саммитида учрашиши мумкин, дея ёзмоқда жаҳон матбуоти.
Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишига таклиф қилгани муқаддам ОАВ ларда кўринганди.
Эндиликда Путин Ўзбекистонда ўтадиган ШҲТ саммитига Путин Сурия президенти Башар ал-Асад ҳам таклиф қилгани маълум қилинди.
- Шу нуқтаи назардан, учала етакчи (Путин, Эрдоғон ва Асад) ўртасида учрашув бўлиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинмоқда, - дея хабар бермоқда Туркиянинг Тasnim нашри.
Нашрга кўра, Туркиянинг нопарламент Ватан партияси раҳбари Доғу Перинчек келгуси ой Сурияга ташриф буюриб, Асаднинг расмийлари билан учрашишлари режасини очиқлаган.
Шунингдек, Перинчек 8 ой олдин Асад ҳукуматидан Сурияга таклифнома олганликлари ва ҳеч қандай музокаралар бўлмайди, деган асоссиз даъволарни ҳам айтган.
"Жаноб Башар ал-Асаднинг бир неча ташрифлари бор. Саудия Арабистони билан учрашуви, Ўзбекистонга ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишидаги иштироки", — дея қўшимча қилди Перинчек.
Айни мазмундаги хабарларга расмий Тошкент муносабати ҳозирча маълум эмас.
Мирзиёев ҚҚСни туширишни ваъда қилди
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқот вақтида 2023 йилдан қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) туширилишини маълум қилгани ҳақида хабар қилди.

Сурат манбаси, President.uz
"Очиқ айтишим керак, "иқтисодиёт пандемия туфайли ҳали тўлиқ тикланмади, жаҳон иқтисодиётидаги вазият яхши эмас, шу сабабли буни кейинга қолдирайлик, деб таклиф берганлар ҳам бўлди. Лекин сизларни ишонтириб айтаман: биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз", —Шавкат Мирзиёев сўзларидан иқтибос келтирилади хабарда.
Ўзбекистонда давлат Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, жумладан, Президентлик муддатини узайтириш, нолга тенглаштириш жараёнлари ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбек паспорти нечанчи қаторда?

Сурат манбаси, Screenshot
Жаҳон мамлакатлари паспортлар индексининг 2022 йил учинчи чораги рўйхатида фуқаролари визасиз (ёки боргач виза қўйиладиган) бориши мумкин бўлган мамлакатлар орасида Япония (193 йўналиш) , Жанубий Корея ва Сингапур (192 йўналишдан), Германия ва Испания (190 йўналишдан) паспортлари етакчи турибди.
Дунё мамлакатлари фуқароларининг эркин ҳаракатланиши борасидаги паспортлар рейтинги янгиланган маълумотларини Henley & Partners британ тадқиқотлар компанияси эълон қилди.
Марказий Осиё давлатлари орасида энг "кучли" паспорт соҳиблари - қозоғистонликлар (75 йўналиш), энг "кучсизи" - туркманистонликлардир (52 йўналиш).
Ўзбекистон фуқаролари эса 57 та йўналиш билан Туркманистондан олдинда турибди.
"Африка даражасидамиз"

Сурат манбаси, Screenshot
Мазкур хабар манзарасида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Ўзбекистон паспортининг жаҳон индексидаги ўрнига назар ташлашган.
- "Қудратимизга шубҳа килсанг, #pasport_indexимизга_бок)) Зимбабве ва Кениядан олдинда эканмиз", - деб ёзади Шерзод Турдиев Facebook даги саҳифасида.
Бошқа фойдаланувчилар Ўзбекистон фуқароларининг ўзга давлатларга визасиз чиқиш имконияти қанчалик озлигини муҳокама қилишган.
"Биз қашшоқ Африка давлатлари даражасида турибмиз", дейди тармоқ фойдаланувчиси.
Ўзбекистонда маҳаллий нашрлар Саудия Арабистони билан хафтада 14 та авиарейслар ўзаро қатнови йўлга қўйилишини ёзишмоқда.
Шунингдек, эндиликда ўзбекистонликлар Таиландда 30 кун визасиз юришлари мумкинлиги ёзилмоқда.
Бу каби мунозаралардан бир кун олдин тарқалган Саудияга ҳафтасига 14 та авиарейслар қатнови хабарида ҳам Саудиядан Ўзбекистонга визасиз кириш жорий этилиши ёзилган. Бунда ўзбекистонликларнинг Саудияга боришида виза тартиби сақланиб қолади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














