Ўзбекистон: Қодиров Нукус тартибсизликлари иштирокчилари жазоланиши шарт демоқда ва ҳалок бўлганлар кимлар? Янгиликлар Video O'zbekiston Qoraqalpog'iston

Сурат манбаси, Social media
- "Миллий тикланиш" Қорақалпоғистон воқеаларига муносабат билдирди;
- Намойишларда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилди;
- Ўзбекистон Афғон халқига гуманитар ёрдам беришда давом этмоқчи;
- 2 миллион доза Pfizer келтирилди;
Қорақалпоғистон: Норозилик асл сабаби нима ва Мирзиёев ақлли иш тутдими?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Иштирокчилар жазоланиши шарт"
"Миллий тикланиш" ДП етакчиси Алишер Қодиров партия депутатлари ва фаолларининг Қорақалпоғистон воқеалари бўйича муносабатини эълон қилган.
Муносабатда "ким ва сабаби нима бўлишидан қатъий назар Қорақалпоғистондаги тартибсизликларни режалаган, ташкил қилган ва иштирок этганларнинг ҳаммаси қонунда белгиланган кескин жазоларини олишлари керак"лиги таъкидланган.
Алоқадор мазвулар:
- Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш таклифи айрим қорақалпоқларни ташвишга солмоқдами? O'zbekiston, yangilik
- Ўзбекистон: Газ-свет қимматламайди, Шерободда неандертал одам макони топилди ва карантин яна қайтадими? Янгиликлар
- Ўзбекистон: Рекорд иссиқ кузатилди, аҳолига қандай қўллов бор? Россияда доллар тушиши - мигрантлар қайтиши, Тошкент арзон шаҳарми?
Анчайин кескин тилда битилган муносабатда давлат қарорлар олишда халқ билан маслаҳатлашаётгани, қарорларга муносабат билдиришнинг "осон ва самарали" йўллари яратилгани тилга олинган.
"…қонунларга зид, ҳамма учун зарарли ва ҳаёт учун хавфли бўлган йўлни танлаганлар қурбон эмас, жиноятчидир" дейилади "Миллий тикланиш" муносабатида.
1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон аҳолисининг бир қисми Ўзбекистон Конституциясидаги республика мақомига оид бандларга киритилаётган ўзгартиришлардан норози бўлиб, Нукус кўчаларида оммавий намойишлар ўтказган эди.
Май ойининг ўртасида эса депутат Алишер Қодиров Конституцияга ўзгартириш киритиш зарурияти ҳақида гапириб чиққан илк расмийлардан бири бўлганди.
Ҳалок бўлганлар кимлар?

Сурат манбаси, Gazeta.uz
Ҳалок бўлганлар кимлар?
Аввалроқ, Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда 18 инсон ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев ҳалок бўлганларнинг шахсига ойдинлик киритган.
Комендантнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 14 нафари фуқаролар бўлиб, улардан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган.
Яна 4 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими ҳам хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган.
Толибон билан учрашув

Сурат манбаси, MIFT.UZ
Ўзбекистон Афғонистон халқига иноснпарварлик ёрдами кўрсатишни давом эттиришга тайёр эканини билдирган.
4 июль куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.
Учрашувда томонлар инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашган.
Икки томонлама савдо айланмасини кўпайтириш ва икки мамлакат ҳудудлари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича биргаликда таклифларни тайёрлашга келишилган.
Шунингдек, "Термиз - Мозори-Шариф - Кобул - Пешавор" транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилган.
Июль ойининг иккинчи ярмида темир йўл йўналиши бўйлаб дала тадқиқотларини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.
"Ўзбекистон томони афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва Афғонистон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди" дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.
2 миллион доза Pfizer

Сурат манбаси, Sanepidxizmat
4 июль куни тушдан сўнг Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинган.
Қарийб 2 миллион доза Pfizer мамлакатга COVAX дастури доирасида келтирилган.
Санэпидхизмат шу вақтга қадар 59,3 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилгани, ҳозирда Ўзбекистонда 12,2 миллион доза вакцина захираси мавжудлигини маълум қилган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














