Дунёда яна қаерда ўқувчига бир-икки шапалоқ мумкин? Ўзбекистон O'zbekiston Bola

Хатирчи туман ҳокими Сайфиддин Низомов

Сурат манбаси, Xatirchi tuman hokimligi

"Бир-икки шапалоқ еса, ҳеч нарса қилмайди"

Ўзбекистонлик ҳоким Сайфиддин Низомовнинг ўқувчиларга талабчан муносабатда бўлиш ёндашуви нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам эътиборга тушди.

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомовнинг мактаб ўқувчиларини уриш мумкинлиги ҳақидаги аудиоёзув тарқалди.

Аудиоёзувда таълим масъуллари билан гаплашаётгани англашилган ҳоким уйга вазифани бажармаган ўқувчиларга ҳамманинг олдида танбеҳ беришга чақиргани эшитилади.

"Биз ўқувчилик чоғимизда қандай калтаклар еб катта бўлганмиз? Шу ўқитувчининг "калтаги" бизни ҳозирги кунгача олиб келган. Ўша ўқитувчини жуда ҳурмат қиламан. Бир-иккитасини уринг. Ҳеч нарса қилмайди. Бир-икки шапалоқ ҳеч нарса қилмайди. Ўргансин, ўқисин, мажбурлаш керак…", деган ҳоким.

Ҳокимнинг сўзлари қачон ва қандай йиғилишда ёзиб олингани номаълум, аммо Хатирчи тумани ҳокимлиги аудиоёзув "ҳоким ва тегишли масъуллар, тумандаги таълим сифати паст бўлган мактаб раҳбарлари билан ўзаро суҳбат жараёни"га оид эканига ишора қилган.

Ҳокимлик Низомовнинг сўзлари ижтимоий тармоқларда бошқача талқин қилингани, аслида, ҳоким билан суҳбатда "ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни билим олишга қизиқтириш, тўгаракларга жалб қилиш, лозим бўлса, қатъий тартиб-интизом билан ёш авлодга таълим-тарбия бериш бўйича тавсиялар берилгани"ни таъкидлаган.

Хўш, дунёнинг қайси мамлакатларида болани уриш қонунга зид ҳаракат деб кўрилади?

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳисобот

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.