Украина - Россия: Уруш Ўзбекистон ва Марказий Осиёга қанчалик ёмон таъсир қилади?

An Uzbek man holds a baby at a Polish reception centre for people evacuated from Ukraine

Сурат манбаси, Getty Images

Россия кучлари Украинани ишғол қилишда давом этаркан, Европадаги геосиёсий манзара таниб бўлмас даражада ўзгарди.

Иккинчи Жаҳон Урушидан бери Европадаги тинчлик бу қадар улкан таҳдид остида қолмаганди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши мисли кўрилмаган жазо чораларини қўллашмоқда.

Айни пайтда, ушбу инқироз Марказий Осиё мамлакатларига қанчалик жиддий таъсир қилади, деган савол ҳам ўртага чиқади.

Урушнинг қисқа муддатли ва узоққа чўзиладиган оқибатлари минтақа, хусусан, Ўзбекистон учун қандай кечиши мумкин?

Иқтисодий тартибсизлик

Марказий Осиёдаги барча давлатларнинг иқтисодлари Россия билан чамбарчас боғлиқ.

Россия рублининг қадри кескин тушиб кетаркан, айни ҳолат минтақадаги миллий валюталарга ҳам таъсир этмай қолмайди.

АҚШ доллари қимматлашди ва бу дегани - четдан келтириладиган маҳсулотлар нархи ҳам ошади.

Рублнинг қулаши Россияда ишлайдиган кўп миллионли меҳнат мигрантларининг даромадларини ҳам камайтариб юборди.

Муҳожирлар энди уйларига камроқ пул жўнатишади ва уларнинг ўз ватанларидаги оилалари ҳам харид имкониятлари пасайиб, камчиқим бўлиб қолишади.

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

Меҳнат мигрантлари юборадиган пул ўтказмалари эса Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги миллий ЯИМ ёки Ялпи Ички Маҳсулотнинг салмоқли қисмини ташкил этади. Шу боис пул ўтказмалари камайиши бу мамлакатларда қаттиқ билинади.

Россия иқтисоди Ғарб киритган кўплаб жазо чоралари зарбасига дуч келаркан, у ердаги мигрантларнинг иш топиш имконлари ҳам чекланиши мумкин.

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

BBC

Нефть нима бўлади?

Ёқилғи нархлари ошмоқда ва мазкур ҳолат дунё бўйлаб кичик тижоратлар ҳамда иқтисодни юритувчи соҳаларга таъсир қилмоқда. Айни ўринда Марказий Осиё ҳам истисно эмас.

Бироқ нефть савдосига боғлиқ ҳолатлар сабабли Қозоғистоннинг ўз нефтини сотиб оладиган даромади пасайиб кетиши аниқ. АҚШ ва Британия Россия нефти импортини тақиқларкан, аҳвол янада ёмонлашади.

Қозоғистон Ғарбга сотадиган ёнилғининг салмоқли қисми КҚК ёки Каспий Қувурлари Консорциуми орқали етказилади ва Россия ҳудудидан ўтади.

Кейин Қора Денгиз соҳилидаги Новороссийск портидан жўнатилади.

Хабарларга кўра, харидорлар аллақачон КҚК орқали келадиган нефтни олишни исташмаяпти.

Бир сабаби - Россияга қарши жазо чоралари.

Бошқа омили - айни жой Украинадаги жангларга яқин бўлгани боис суғурта тўловлари катта.

Oil operations at Tengiz in Kazakhstan.
GETTY
Қозоқ нефти экспорти қандай?

  • 1.2%халқаро нефть таъминоти Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади ва бу нефть, асосан, КҚК (Каспий Қувурлари Консорциуми) орқали

  • 75%Қозоғистон нефти КҚК орқали ўтади

Манба: Reuters
Xarita

Қозоқ ҳукуматининг айтишича, КҚК ўрнида бошқа муқобил йўналишлар ҳам бор.

Аммо назарда тутилаётган йўналиш - Бокудан Туркияга ва у ердан Европага оқадиган қувурга уланиш учун Қозоғистон нефтини Каспий Денгизидан ўтказиш керак.

Бу йўлда ҳам муайян тўсиқлар мавжуд ва уни амалга ошириш учун вақт лозим.

Эвакуация

Марказий Осиёдаги барча давлатлар ўз фуқароларини Украинадан олиб кетишмоқда. Аксарият Польша орқали кўчириляпти.

Ўзбекистон, масалан, йигирматадан кўпроқ махсус парвозлар ташкил этди ва ўз фуқароларини ватанга олиб кетди.

Қозоғистонликлар ҳам айни йўналиш орқали эвакуация қилинди.

A family from Uzbekistan sits outside a Temporary Reception Centre in Korczowa, on March 02, 2022.
GETTY
Ўзбеклар Украина урушидан қочишмоқда

  • 6 мингга яқинЎзбекистон фуқароси Украинадан эвакуация қилинди

  • 4 миллиондан ортиқинсон 24 февралдан бери Украинадан қочиб чиқди

  • 90%аёллар ва болалар

Манба: Ўзбекистон ТИВ

Ўзбек дипломатлари Молдовага ҳам боришди ва у ерга ўтган ўзбекистонликларни уйга қайтариш учун ёрдам кўрсатдилар.

Муносабат қандай?

Марказий Осиё раҳбарлари Владимир Путиннинг ҳатти ҳаракатларини танқид қилишдан тийилишмоқда. Бироқ Қирғизистон ва Қозоғистонда одамлар кичик намойишларга чиқишди.

Масалан, 6 март куни икки мингга яқин одам Олма-Отада намойиш ўтказишди ва Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилдилар.

Қирғизистонда эса 8 март куни юзлаб бишкекликлар намойиш ташкил этиб, тинчликка чақиришди.

Demonstrators hold placards during a rally in support of Ukraine in Almaty on March 6, 2022.
GETTY
Украинани қўллаган намойишлар

  • Камида 2000 кишиОлма-Отада намойишга чиқиб, Украинадаги низони тўхтатишга чақиришди

  • 10 минг нафардан кўпнамойишчи босқин бошланганидан бери Россияда ҳибсга олинган

  • Юз минглаб одамлардунё бўйлаб урушга қарши намойишга чиқишди

Манба: afp, OVD-Info

Ўзбекистонда одамлар кўчаларга чиқишгани йўқ.

Аммо бир қатор таниқли ўзбекистонлик блогерлар Россия босқинини қоралаб чиқишди.

Россиядаги давлатга қарашли Россия-24 канали эса Украинадаги вазият ҳақида мустақил фикр билдирган ёки хабар тарқатган ўзбекистонлик блогер, журналист ҳамда вебсаҳифаларни аксилрус кайфиятларини кучайтиришда айблади.

Ўзбек блогерлари мазкур иддаоларга қарши муносабат билдиришаркан, Россия эндиликда бошқа давлатлардаги сўз эркинлигини ҳам бўғишга интилмоқда, деб айтдилар.

Марказий Осиё ҳам бу низога қўшиладими?

Марказий Осиёдаги учта давлат Россия етакчилигидаги ҳарбий ташкилот - КХШТ (русчаси - ОДКБ) аъзоларидир.

КХШТ эса ҳали яқиндагина илк бора ғалаёнларини бостириш учун қўшни Қозоғистонга қўшин киритганди.

CSTO

EPA/RUSSIAN DEFENCE MINISTRY
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти

Бир аъзо давлатга ҳужум - барча аъзоларга ҳужум

  • КХШТКХШТ аъзолари: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон

    Манба: BBC Monitoring

    НАТО каби КХШТ низоми ҳам бир аъзо давлатга ҳужумни барча аъзо давлатларга ҳужум сифатида таснифлайди.

    Лекин Россия ҳарбий амалиётлари табиатига қарасак, Қозоғистон, Қирғизистон ёки Тожикистон қўшинлари уларда қандай иштироқ этишларини тасаввур қилиш қийин.

    Шунга қарамай, Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам бериш учун келишувга борган, деган миш-мишлар тарқалди. Кейинроқ Қирғиз Миллий Хавфсизлик Қўмитаси бу хабарларни рад этиб чиқишга мажбур бўлди.

    Узоқроққа қарайдиган бўлсак, агар Россия Украинада назоратни қўлга олса, келажакда бу мамлакатга КХШТ тинчликпарвар кучларини киритиши эҳтимолини ҳам назардан соқит қилиб бўлмайди.

    Украинага Россия ҳужумлари давом этаркан, дунёдаги энг йирик ҳарбий қудратлардан бири бўлмиш бу давлат анча заиф ва захиралари ҳам кам иттифоқчиларининг ёрдамига муҳтожлигини ақлга сиғдириш қийин.

    BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

    Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek