Россия-Ўзбекистон: мигрантлар энди қандай пул юборади? Rossiya, O'zbekiston, Ukraina, yangiliklar

Россия рублининг кескин қулаши ўзбекистонлик мигрантлар ҳаётида ҳам акслана бошлаган.
Москва биржасида бугун эрталаб бир доллар ва евро 124 рублдан ошган.
Бу тарихий рекорд қийматлар -2008 йил инқирози пайтида ҳам, 2014 йилда Қрим аннексия қилинганидан кейин ҳам бунақаси бўлмаганди.
Айни ҳолат ўзбекистонлик мигрантларнинг даромадига қандай таъсир қилади?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:

Сурат манбаси, AFP
Банк иловалари рубль қадрсизланган илк кунларданоқ валютани жуда катта айирбошлаш курси бўйича сотиб олишни таклиф қилишган. Хусусан, ўтган душанба куни бир евро учун 150 рублгача, бир доллар учун 140 рублгача сўрашганди.
Москвада нақд пул ечиб олиш кундан кунга ортмоқда.
Бир неча кун олдин Россия Марказий банки россияликлар бир кеча кундузда банкоматлардан 111,3 млрд рубл ечиб олишганини маълум қилганди.
Банкоматлар ёнида узунқатор навбатлар ҳосил бўлди. Айниқса, Тинкофф банкоматлари ёнида одамларнинг кети узилмади.

Банкоматларда нақд пул тақчиллиги кузатилди. Аммо кейинги куниёқ Марказий банк банкоматларни тўлдирганини билдирган.
Ўтган якшанба куни ҳам Сбербанк бўлимлари ишлаётганининг гувоҳи бўлдим. Банкоматлар ишлади ва нақд пул ечишда муаммолар кузатилгани йўқ.
Мигрантлар Ўзбекистонга пул юборишнинг имкон қадар тежамкор йўлларини излашаяпти, ўзлари билган усулларни ижтимоий тармоқларда бир-бирларига улашишаяпти.
Айни пайтда, Интернетдан фойдаланиш чекловлари бир бирига боғланиб кетди.
25 феврал куни Роскомнадзор Meta компаниясига тегишли ресурсларни секинлаштириш ҳақида эълон қилганди.

Сурат манбаси, Getty Images
Ютуб, Фейсбук ва Инстаграмдан ташқари Твиттерга ҳам кириш учун ВПН юклаб ўрнатишга тўғри келди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлади.
Бош вазир Михаил Мишустин озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини назорат қилишга буйруқ берганди.
Аммо таҳлилчиларга кўра, маҳсулотлар камида 4 фоиздан 23 фоизгача куўтарилган.
Маиший техника жиҳозлари нархи ҳам ошиб бормоқда.
Ўтган кеча-кундузлар давомида Россияда 107 мингга яқин коронавирус юқтирилиши холатлари қайд этилган.
Аммо Украина инқирози ва унинг асоратлари манзарасида - Россияда кўпчилик коронавирус ташвишини деярли унутишган кўринади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















