Фоторепортаж: 'Путин, урушни тўхтат'. Дунё бўйлаб намойишлар Ukraina Rossiya Yangiliklar

Россиядаги намойишлар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Украина урушига қарши намойишлар Россиянинг 44 та шаҳрида бўлиб ўтган. Аммо намойишчилар полициянинг кескин қаршилигига дуч келишган. Мустақил ҳисоб-китобларга кўра, якшанба кунининг ўзида яна 900 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Аммо Би-би-си бу рақамларни ҳалича бошқа манбалар орқали тасдиқлай олгани йўқ

Шу дам олиш кунларида Россия тажовузига қарши минглаб одам кўчаларга чиқди. Туриндан тортиб, Тбилиси, Боку, Нью-Йорккача оммавий норозилик намойишларига саҳна бўлди. Намойишчилар урушга чек қўйишга чақиришди. Бугун Россия Украинага очган урушнинг бешинчи куни. Пойтахт Киев ва Харьковдан эса, янги ҳужумларга оид хабарлар олинмоқда.

Алоқадор мавзулар:

Туриндан тортиб, Бокугача...

Германиядаги намойишлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Германия полициясининг билдиришича, якшанба куни 100 мингдан ортиқ одам Берлин кўчаларига чиқишган. Россиянинг Украинага қарши тажовузига ўз норозиликларини изҳор этишган
Ге

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Намойишчилар Берлиндаги машҳур Браденбург дарвозаси яқинида тўпланишган
Лондондаги

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Лондондаги Украина ишғолига қарши бўлган намойишчилар эса, Трафалгар майдонидаги фаввора атрофида йиғилишган
Париждаги намойишлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Парижнинг Сен-Мишель майдонида намойишга чиққанлардан бири ўз елкасига Украинанинг давлат байроғини ташлаб олган
Амстердамдаги намойишлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Амстердамдаги намойишлар эса, Қироллик Саройи ташқарисида бўлиб ўтган. Одамларнинг аксарияти қўлларида Украина байроғини кўтариб, намойишга чиқишган
Мадриддаги намойишлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Мадриддаги урушга қарши намойишчилар Пласа-де-Сибелес майдонига йиғилишган
Бокудаги намойишлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бокудаги намойишлар эса, Россиянинг элчихонаси биноси ташқарисида бўлиб ўтган

Барча фотосуратлар муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофазаланган.