Эътирофми ёки сиёсат: АҚШ Давлат котиби Севара Назархонни ҳам эшитади O'zbekiston Amerika dunyo yangiliklar

Севара Назархон

Сурат манбаси, facebook/sevaranazarkhan

Ўқилиш вақти: 2 дақ

АҚШ Давлат котиби йил якунида ўзи энг ёқтирган ашулалари рўйхатини эълон қилди. Унга Севара Назархоннинг "На паузу" қўшиғини ҳам киритди. Севара Энтони Блинкеннинг Spotify даги плейлистидан ўрин олган постсовет ҳудудилик иккита қўшиқчидан биттаси бўлди.

Алоқадор мавзулар:

"Мен ёқтирган қўшиқлар" ёки "Йўлда"

АҚШ Давлат котибининг афғонистонлик хонанда Ориёна Сайидни ҳам тинглаши кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди.

Энтони Блинкен унинг "Нафасам" қўшиғини ёқтириши маълум бўлди.

У яна тожикистонлик хонанда Сафармуҳаммад Рустамнинг "Камароб" номли ашуласини ҳам ўзининг "Йўлда" плейлистига киритган.

АҚШ Давлат котибининг бу йилги плейлистидан жаъми 36 қўшиқ жой эгаллаган.

Spotify энг оммабоп мусиқа дастурларидан бири бўлади.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Улар ижрочиларининг ораларида Бразилия, Колумбия, Ямайка, Мексика, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Покистон, Ҳиндистон ва яна бошқа қатор давлат вакилларининг ҳам борликлари кўрилган.

Энтони Блинкеннинг ўз Twitter акаунтида эътироф этишича, у бу қўшиқларни тинглаб, маза қилган.

АҚШ Давлат котиби худди шу твитига Spotify даги плейлисти линкини илова қиларкан, уларнинг бошқаларга ҳам ёқишига умид қилиб қолган.

Янгилик ва муносабат

Би-би-си Ўзбек хизматининг бу ҳақдаги пости ўтган ҳафта ижтимоий тармоқлардаги акаунтида энг кўп ёқтирилган, шарҳланган ва сақлаб олинганларидан бири бўлади.

Янгилик уларнинг қарама-қарши муносабатларига сабаб бўлгани ҳам кўрилган.

Кўпчилик буни Севара Назархон истеъдодининг эътирофи сифатида баҳолаган.

Унинг ҳамма қўшиқларини бирдек севиб тинглашлари ёзилган коментлар ҳам озмунчани ташкил этмаган.

Бирлари Севарани "ҳақиқий санъаткор" сифатида баҳолашган бўлса, бошқалари унинг овози, услуби ва профессионализмига тан беришлари, ҳурмат қилишларини айтишган.

Аммо ўнлаб коментлар орасида саноқли бўлса-да, АҚШ Давлат котибининг эътирофи ва таъбир жоиз, иқрорини сиёсатга ҳам йўйганлари борлиги кўрилган.

Уларнинг бирида, жумладан, "санъатни сиёсат даражасига кўтариш бу - ҳам санъат, фақат унинг пойдеворида сиёсий мақсадлар борлиги ҳаммага аён...", дея фикр юритилган бўлса, бошқасида, "...бу билан Давлат котиби АҚШ аҳолисида унга нисбатан "мультикультурализм" тарғиботчиси, ижобий персонаж сифатида фикр шаклланишига уринишни пайқаш мумкин...", деган қарашлар ҳам изҳор этилган.

Сўнгги янгиликка Севара Назархон ўзининг муносабати ҳалича кўзга ташланмайди.

Энтони Блинкеннинг эътирофи Янги Йил арафасига тўғри келган.

Ўзбекистонликларга президент фармони билан Янги Йилда беш кун дам берилган.

АҚШ Давлат котибларининг бу қабила эътирофлари эса, ҳар доим ҳам кўзга ташланавермайди.

Эътироф

Севара Назархон

Сурат манбаси, facebook/sevaranazarkhan

Сурат тагсўзи, Севара Назархон Хектор Зазу ва Питр Гэбриел каби Франция ва британиялик таниқли мусиқа продюсерлари билан ишлашга муваффақ бўлган

Севара Назархон ўзбек қўшиқчилик санъатини ҳақли равишда дунёга танитаётган саноқли ўзбекистонлик хонандалардан бири бўлади.

Санъаткор ўзининг "Йўл бўлсин", деб номланувчи дебют альбоми учун 2004 йилда Би-би-си Жаҳон Мусиқаси мукофотини қўлга киритган, "Осиёнинг энг зўр қўшиқчиси", дея эътироф этилган.

Севара Назархон Хектор Зазу ва Питр Гэбриел каби Франция ва британиялик таниқли мусиқа продюсерлари билан ишлашга муваффақ бўлган.

Бу каби ижодий ҳамкорлиги ортидан, бутун дунё бўйлаб ҳам янгидан янги мухлислар орттирган.

Севара Назархон рус, инглиз, француз каби кўплаб хорижий тилларда ҳам қўшиқларни қиёмига етказиб ижро этади.

Поп, рок, этно, фолк...- санъаткор ўз ижодий фаолияти давомида мурожаат қилаётган мусиқий жанрлар ҳам ўзининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради.

Таниқли санъаткорнинг айтишича, ҳақиқий санъат аудитория танламайди.

"Қўшиқчи сифатида бор маҳорат, қобилиятингиз, нимага қодирлигингизни эркин кўрсатсангиз - бўлди".

Унга кўра, бу - Ўзбек қўшиқчилик санъатини жаҳонга танитишнинг ҳам энг мақбул йўли бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek