Ўзбекистон ҳозир ‘шундай очиқ’ми?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Ҳозирги Ўзбекистон ҳаттоки бир йил ёки икки йил олдингисидан ҳам жудаям катта фарқ қилади", - дейди Динара Дўлтаева Лондонда экан Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.

Динара Дўлтаева Ўзбекистонда яқинда асос солинган "Dinara&Co" нашриёт уйи асосчиси.

Янги нашриёт уйининг асосий мақсади эса, Ўзбекистонни том маънода ташқи дунёга танитиш.

Хорижий сайёҳлар ва инвесторларга Ўзбекистонни "кашф қилишлари"га кўмак бериш.

Динара Дўлтаеванинг айтишича, бу йўлда аллақачон "Ўзбекистонга ташриф буюришнинг 10 сабаби" номли китобни босмадан чиқаришган.

Унинг бир нусхасини ҳатто Буюк Британия қироличаси Елизавета II га ҳам юборишган.

Қиролича ҳазрати олияларининг "илиқ тилаклари ва миннатдорчилик сўзлари" битилган жавоб мактубини ҳам олишган.

Суҳбатдошимизга кўра, бу китоб ортидан, худди шу ном остида ўнга яқин хорижий тилда янги журнал чоп этишни ҳам бошлашган.

Нашриёт уйи иш бошлаган ўтган икки йилнинг ичида ўз маҳсулотларини дунёнинг кўплаб давлатларида тақдим этишган, хориж аудиториясида озмунча қизиқиш уйғотишмаган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати кеча, 28 июнь куни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида уюштирилган ёзги базм теграсида Динара Дўлтаевани суҳбатга тортди.

"Dinara&Co" нашриёт уйининг бугунги фаолияти ва келажак режалари билан қизиқди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek