Ўзбекистон: Зулматда қолган туманлар, довулга учраган Мингбулоқ ва “қарсакда ҳақиқат йўқ” – янгиликлар, video, Мирзиёев, O‘zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Xorazm

Сурат манбаси, Xorazm NETK2

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон: Зулматда қолган туманлар, довулга учраган Мингбулоқ ва "қарсакда ҳақиқат йўқ" - Ўзбекистонга қор ва совуқ қайтди, яна свет ўчди, Мирзиёевни нима "қаттиқ ўйлантиради" ва Бухорода ҳоким алмашди. bbcuzbek.com дайжести.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Яна свет ўчди

21-22 январь кунлари Ўзбекистон шимолий ҳудудларида кучли шамол кузатилиб, қор ёғган.

Ёмон об-ҳаво шароити оқибатида Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Андижон вилоятларнинг қатор туманлари электрсиз қолган.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ 22 январь соат 13.32 да истеъмолчиларга мурожаат қилиб, электр таъминотини тўлиқ тиклаш ишлари ҳали давом этаётганини билдирган.

"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳам носозликларни бартараф этиш учун барча ходимлар жалб қилинганини маълум қилган.

Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳам 22 январь куни электр таъминотини тиклаш ишлари давом этаётгани хабар қилинган.

"Бухоро ҳудудий электр тармоқлари" АЖ 22 январь куни соат 15.00 га қадар барча ҳудудлардаги электр таъминоти қайта тикланишини билдирган.

Электр таъминотидаги бундай ялпи узилишлар мамлакатда жорий ойда иккинчи бор кузатилмоқда.

Январь ойининг бошида ҳам кенг кўламли узилишлар юз берган, биргина Қашқадарё вилоятининг, камида, ўн ҳудуди чироқсиз қолган эди.

Ўшанда, Ўзбекистон энерготизимидаги носозлик оқибатида қўшни Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр узилиб қолгани хабар қилинган.

19 январь куни энергетика вазири Алишер Султонов мамлакатга совуқ ҳаво оқими кириб келаётганидан аҳолини огоҳлантирган, одамларни 10 кун кузатилажак совуққа тайёр туришга чақирган эди.

Мингбулоқда довул

Mingbuloq

Сурат манбаси, official

22 январь эрта тонгда Наманганнинг Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасига кучли шамол ёпирилган.

Туман ҳокимлиги шамол давлат ташкилотлари бинолари ва аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйларга жиддий зарар етказганини хабар қилган.

Довул оқибатида аксар уйларнинг томи учиб тушган.

Ҳокимлик тарқатган видеода қидирув-қутқарув хизмати ходимлари бинолар томини тозалаётгани кўринади.

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Бир вақтнинг ўзида Андижон вилояти бўйлаб ҳам кучли шамол кузатилган.

Улуғнор тумани ҳокимлиги шамол маҳаллалардан бирида иккита кўп қаватли бино томини учириб туширганини хабар қилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Шаҳрихон ва Асака туманларида ҳам бўрон бўлгани ҳақида ёзганлар.

Бироқ расмийлар довул оқибатида етган зарар миқдори ва инсоний талафотлар ҳақида, ҳозирча, маълумот бермаган.

"Тошкентда товуқ боққанман"

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухорода туман фаоллари, маҳалла раислари билан учрашган.

Учрашувда давлат раҳбари чет элда юрган ўзбекистонликлар уни "қаттиқ ўйлантириши" ҳақида гапирган.

"Улар кўпи билан 500 доллар ишлашади. Мен уларнинг хорижга боришига қарши эмасман, борсин. Лекин бирор ҳунар ўрганиб, тил билиб борсин. Шунда хор бўлмайди, ойига камида 1000 доллар ишлайди. Ўзига 300 долларни олиб қолса, 700 долларини оиласига жўнатади", президент сўзларидан иқтибос келтирган Kun.uz.

"Қачонгача юртдошларимиз энг оддий ишларни қилиб юришади?! Мана шу масалаларни мулоқот йўли билан ҳал қилишимиз керак. Ҳақиқат — мулоқотда, қарсакда ҳақиқат йўқ", деган Мирзиёев.

Президент, шунингдек, Олот туманида аҳоли бўш турган ерлардан унумли фойдаланмаётганини ҳам танқид қилган.

У ҳовли-жойларда иссиқхона, товуқхона ва қуёнхона ташкил қилиш ғоясини яна бир бор тилга олган.

"Мен бош вазир бўлиб Тошкентга борганимда ҳовлида товуқ боққанман. Кимлардир "мумкин эмас", деб ҳам кўришганди. Керак бўлса ҳалигача боқаман, фарзандларим, набираларим ўрганади", деган президент.

Бухорода янги ҳоким

Yangi hokim

Сурат манбаси, official

22 январь куни Бухоро вилояти ҳокими этиб Ботир Зарипов тасдиқланди.

У ўтган йилнинг ноябрь ойидан вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажариб, Бухорони бошқариб келаётган эди.

Зарипов ҳоким этиб тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.

Давлат раҳбари Зариповга нисбатан ўз ишончини билдирган.

"Агар бухороликлар "вилоятимизга тўғри кадр келган экан", деб рози бўлса, мен ҳам ўзимни бахтиёр сезаман", деган Мирзиёев.

Коллежлар тақдири

Kollej

Сурат манбаси, official

Ўзбекистондаги барча коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтади.

Бу ҳақда президент Мирзиёев 21 январь куни Олот туманидаги йиғилишда маълум қилди, дея ёзмоқда Kun.uz нашри.

"Ўзи коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас", таъкидлаган президент.

Давлат раҳбари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зарурий мутахассислар тайёрлаб бериши учун коллежларга аниқ буюртмалар шакллантириб бериши ҳақида гапирган.

"Масалан, ҳозирги кунда пайвандчиларга талаб катта. Ана шундай касбни коллежлар тизимида ўргатиб, сертификат ҳам берилади. Ҳунар ўргангандан кейин чет элга борса ҳам иши юришаверади.

Бундан ташқари, автомобиллар таъмирловчи, сартарош, этикдўз каби ўнлаб ҳунарлар бор. Мана, ишсизлик, темир дафтарни тугатиш бўйича аниқ режа".

Мирзиёев коллежлар масаласи бўйича янги қарор тайёрлашга кўрсатма берган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek