Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев қаерда дам олади? - video, Мирзиёев, O‘zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, President.uz

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев қаерда дам олади - Ўзбекистон президенти қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Таътил муддати ва бу орада президент вазифасини ким бажариб туриши ҳозирча маълум эмас. Расмий хабарда очиқланмаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Президент матбуот хизматининг расман хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 4 январдан бошлаб қисқа меҳнат таътилига чиққан.

Давлат раҳбарининг ўз меҳнат таътилини Ўзбекистон ҳудудида ўтказишни режалаштирилгани айтилган.

Аммо бу галги расмий хабарда ҳам айнан қаерда эканига оид савол очиқ қолган.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг тўрт йиллик президентлик фаолияти давомида иккинчи бор расман меҳнат таътилига чиқиши бўлади.

Ўзбекистон янги президентининг илк расмий меҳнат таътили 2019 йилнинг август ойига тўғри келган.

Бунга оид расмий хабар ўшанда мамлакат мустақиллиги тарихида кузатилмагани билан ҳам Ўзбекистон ичкариси ва ҳам ташқарисида кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортган.

Кибер фазода энг кўп шарҳланган мавзулардан бирига айланганди.

Ўзбекистон президентининг иккинчи қисқа муддатли меҳнат таътили глобал коронавирус пандемияси билан бир пайтга тўғри келган.

Гап бўлган президент таътили

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, Preident.uz

Президент Ҳажга борсин, Бойсун, Шоҳимардон, Зомин, Бали ёки Ниццада дам олсин...

Шавкат Мирзиёевнинг қисқа меҳнат таътилига чиқишига оид илк расмий хабар ўшанда ижтимоий мулоқот тармоқларида худди шу каби акс-садоларга сабаб бўлган.

Кун давомида Ўзбекистондаги аксарият ҳам ўзбекзабон ва ҳам русийзабон интернет нашрларининг бирдек диққат-эътиборларида турган хабарга айланган.

Кунни қисқа расмий хабар билан бошлаган нашрлар кечга қадар бу янгиликка яна бир неча бор қайтишгани кўрилган.

Янгиланган хабар тафсилотларидан эса, бу - Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ўн етти йиллик раҳбарлик фаолияти давомида биринчи бор расман меҳнат таътилига чиқиши экани маълум бўлган.

Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг декабрь ойида расман Ўзбекистон президенти ўлароқ қасамёд келтирган. Унгача 4 йил мамлакатга Бош вазирлик қилган.

Аммо илк расмий хабарда ҳам Ўзбекистон янги президентининг аниқ неча кун меҳнат таътилида бўлиши ва қаерда дам олиши тафсилотлари очиқланмаган.

Фақат президентнинг ўз таътилини Ўзбекистон ҳудудида ўтказишини билдириш билан кифояланилган.

Бу янгилик манзарасида президент Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилида экан, халқаро тажрибага таяниб, унинг вазифасини вақтинчалик ким бажариши саволи ҳам ўртага отилган.

Саволни қўйган айрим интернет нашрларининг изланишлари бу хусусда Ўзбекистон қонунчилигида бир сўз айтилмаганига оид хулоса билан якун топган. Бир маънода, савол очиқ қолган.

Президентнинг расмий веб саҳифасидаги қисқа хабар ҳам бу масалага ойдинлик кирита олмаган.

Нега бундай экани саволининг жавоби ҳам қоронғулигича қолган.

Ўзбекистон президентининг меҳнат таътилига чиқишига оид бу галги расмий хабар ҳам қисқа бўлган.

Президентнинг илк меҳнат таътили

Урганч

Сурат манбаси, courtesy

Меҳнат таътилига оид илк янгилик Яккабоғ, Урганч, Риштондаги воқеалар ва Ўзбекистон президентининг айни шу уч ҳодисага бағишланган танқидий ҳамда танбеҳли селектор йиғинидан кун ўтиб бўй кўрсатган.

Ҳар уч туман вилоятлари ҳокимларининг одамлардан ошкора ва расман узр сўраб чиқишлари манзарасида ўртага чиққан.

Яккабоғда дўконини ҳимоя қилган тадбиркор туман ҳокими ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган.

Бу воқеадан қисқа вақт ўтмай, Хоразмда уйи бузилиб, чайлаларда яшаётган юзлаб одамлар намойиш қилишган.

Намойишчилар ҳокимият томонидан тикланган чодирларни йиқитган ва маълум вақт Урганч - Хонқа йўлини ёпиб қўйган.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида 10 мингдан ортиқ бюджет ходимлари мажбурий меҳнатга сафарбар этилган.

Президентнинг илк меҳнат таътилига оид янгилик кибер фазода айни шу воқеаларнинг қизғин муҳокамаси устида бўлган пайтларида аксарият интернет фойдаланувчиларининг диққат-эътиборларига тушган.

Уларнинг президент Шавкат Мирзиёевнинг қисқа меҳнат таътилига оид расмий хабарга муносабатлари ҳам айни шу ҳодисалар акс-садосига йўғрилиб кетган.

Бу хабарни ёритган ва ижтимоий мулоқот тармоқларида улашган ҳар бир интернет нашрининг постлари ўнлаб коментларга сабаб бўлган. Коментлар, таъбир жоиз, коментларни туғдирган.

Бу янгиликни беэътибор қолдирмаган ўзбекистонликлардан бирлари Би-би-си Ўзбек хизматининг, "Айнан Ўзбекистон назарда тутилганда, президент Шавкат Мирзиёев ўзининг меҳнат таътилини қаерда ўтказгани маъқул?", - деган саволига, "10 кун Риштонда, 10 кун Яккабоғда, яна 10 кун Хоразмда", - деб жавоб берган.

Қолдирилган айрим коментларда президент Мирзиёевнинг меҳнат таътили газ, свет, тоза ичимлик суви каби Ўзбекистоннинг, айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида ҳали-ҳануз долзарб бўлиб турган муаммоларга ҳам уланиб кетган.

Ницца, Бали, Куба, дунёнинг энг зўр жойларида, Зомин, Деҳқонобод, Бойсун, Шоҳимардон, Сўх ва Ўшда, деган коментлар орасида, "Қаерда бўлса ҳам, газсиз, чироқсиз, чучук сувсиз қишлоқда, оддий аҳоли орасида", деганлари ҳам учраган.

Ҳаж

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбекистон президентининг қисқа меҳнат таътилига чиқишига оид илк расмий хабар ўшанда, бошқа томондан, мусулмонлар учун муқаддас бўлган йиллик Ҳаж зиёратига саноқли кунлар қолган бир пайтга тўғри келган.

Қолдирилган коментлар орасида энг кўпини президент Шавкат Мирзиёевни, таъбир жоиз, Ҳажга "йўллаганлари" бўлиб чиққан.

Ўзбекистон президентининг она юрти Зоминда дам олишини "истовчи" изоҳларнинг сони ҳам озмунча бўлмаган.

"Шу одам ҳам дам олиши керак. Ҳар ҳолда робот эмас-ку. "Лечения" олиши мумкин. Ҳозирги ҳокимлар эзворди-ку юртбошимизни. Дўпписини олиб кел, деса, калласини узиб олиб бормоқда", - деган коментлар манзарасида, "Қаерда дам олса ҳам, ўзбек халқи тинчи, эртаси ва муаммолар ечими ҳақида бош қотиради-да. Боши омон бўлсин!", - деганлари ҳам бўлган.

Комент қолдирганлар орасида яна президент Шавкат Мирзиёевни тандир кабоб ейиш, қимиз ичиш ёки ов қилишга таклиф қилганлари ҳам кўрилганди.

Агар, собиқ матбуот котибининг худди ўша йили эълон қилинган суҳбати тафсилотларига таянилса, президент Шавкат Мирзиёев ҳаддан ташқари кўп ишлайди ва ўзини аямайди.

Prezident va rafiqasi

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek