Коронавирус: Шавкат Мирзиёев огоҳлантирди, аммо яхши хабар бор – O'zbekiston, koronavirus, dunyo

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Коронавирус: Мирзиёев огоҳлантирди, яхши хабарлар ҳам бор - Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ аҳвол ҳануз жиддий ўнгланмаган. Ўзбекистон президентига кўра, ўн кун ичида даволаш тизимини жой-жойига қўйишмаса, аҳволлари яхши бўлмайди. Сарлавҳаларга чиққан хушхабар шуки, энди ҳеч бир лабораториясиз тест натижаси 90 дақиқада чиқади. Ана шу битта тестнинг ўзи сизда грипп бор-йўқлигини ҳам аниқлаб беради:

Коронавирус: Шавкат Мирзиёев огоҳлантирди, аммо яхши хабар бор - Ўзбекистон, дунё - видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Тошкент, 4 август…

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясини жиловлаш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти ўн кун ичида даволаш тизимини жой-жойига қўйишмаса, аҳволлари яхши бўлмаслигини айтди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ аҳвол ҳануз жиддий ўнгланмаган.

Кундалик ҳолатлар ҳамон 700 дан юқорилигича қолмоқда.

Яна пневмония ҳоллари ҳам ортиб бормоқда.

Мамлакат ҳануз кучайтирилган карантин тартиби остида.

Аммо жами ҳолатлар расман 28 мингдан ошган.

Рақамлар сўнгги ҳафталарда бир неча баробарга ортган.

Асл рақамларнинг расмийсидан кўп эканига оид хавотирлар ҳам бор.

Тест учун навбатлар, натижалардаги ноаниқликлар ва кутишларга оид шикоятлар эса, ҳануз тинмаган.

Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг катта давлати бўлади.

Расмий ҳисоб-китобларда ҳозир 34 миллиондан ортади.

Тестлар...

Britaniya

Сурат манбаси, Reuters

Куни-кеча Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти яна баёнот билан чиққан.

Коронавирусга қарши самарали вакцина умуман топилмаслиги ҳам мумкинлигини айтган.

Дунё давлатларини яна бир бор текширувларнинг қанчалик муҳим экани билан огоҳлантирган.

Ҳозирча пандемияга бас келишнинг ягона йўли "текшириш, ортидан тушиш, иҳоталаш ва даволаш" эканини айтган.

Ўзбекистон Россия, Германия, Хитой ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг тест тизимларидан фойдаланиб келиши айтилади.

Орада ўзиникини ҳам ишлаб чиққани маълум бўлган.

АҚШ ва Сингапурникини сотиб олиш истагида эканига оид хабарлар ҳам олинган.

Янгича тест

Britaniya

Сурат манбаси, DNANUDGE 2020

Британияда эса, шу кунларда янгича тест тизими билан боғлиқ хабар сарлавҳаларга чиққан.

Унинг натижаси 90 дақиқанинг ичида чиқиши билан кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортган.

Устига устак, янги иккита қурилманинг ишлаши учун лаборатория шароити лозим бўлмайди.

Бунгача Британияда аксарият тест натижалари тайёр бўлиши учун кун кетган.

Британия Соғлиқни сақлаш вазири ҳам бундан қанчалик мамнун эканини ошкора баён қилган.

Бу - мамлакат Соғлиқни сақлаш тизими учун "олдинга қўйилган катта қадам" эканини айтган.

Янги умидлар

Britaniya

Сурат манбаси, Getty Images

Вазирга кўра, янгича тестлар октябр ойидаёқ ўзининг самарасини беради.

Ҳар куни ярим миллионга яқин одамни коронавирусга текшириш мумкин бўлади.

Мактаблар, туманлар, симптомсиз одамларгача қамраб олинади.

Қишгача жами олти миллионга яқин одамни текшириш имконини беради.

Натижада мамлакат Соғлиқни сақлаш тизими қишга тайёр бўлиб боради, тизимга босимни жиддий енгиллатади.

Минглаб янгича тест ускуналари шу ҳафтадан бошлаб касалхоналар, қариялар уйларига кириб боришни бошлайди.

Улар ёрдамида коронавирусдан ташқари оддий гриппни ҳам аниқлаш мумкин бўлади.

Британ ҳукумати ҳалича бу тест натижаларининг қанчалик аниқ эканига оид тўлиқ маълумотларни ошкор қилмаган.

Аммо ҳукуматга бу соҳада маслаҳатчилик қилаётган айрим етакчи мутахассисларга кўра, уларнинг сезгирлиги лабораторияникидан фарқ қилмайди.

Британия ҳам Европанинг коронавирус энг кўп тарқалган давлатларидан бири бўлган.

Шу пайтгача расман жами 300 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтирган, уларнинг эллик мингга яқини ҳаётдан кўз юмган.

Исроиллик олимлар шу йил бошида қарийб 40 дақиқа ичида бирваракайига бир неча хил намунани қайта ишлашга қодир тест тизимини яратишганини эълон қилишган.

Аммо бу молекуляр тест тизими устида ишлар ҳануз поёнига етмаган.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek