Коронавирус: Вакцина ҳеч қачон топилмаслиги мумкин(ми?) O’zbekiston, koronavirus, дунё - видео

Vaksina

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Коронавирус: Вакцина ҳеч қачон топилмаслиги мумкин(ми?) - Ўзбекистонда масъуллар илк бор расман эътироф билан чиқишди. Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳоллари аслида кўп экани эҳтимолини назардан соқит этишмади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса, яна хавотирда:

Коронавирус: Вакцина кимга тегади? - Мирзиёев, O'zbekiston, koronavirus, дунё

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Коронавирус: Вакцина ҳеч қачон топилмаслиги мумкин(ми?) Ўзбекистон ва дунё - видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Коронавирус: Вакцина ҳеч қачон топилмаслиги мумкин(ми?) - Ўзбекистонда масъуллар илк бор расман эътироф билан чиқишди.

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳоллари аслида кўп экани эҳтимолини назардан соқит этишмади.

Бу каби эътироф Ўзбекистонда коронавирус илк бор расман қайд этилган ўтган тўрт ойдан ортиқроқ вақт ичида кузатилмаган.

Расмий рақамларда Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 160 дан ортиқроқни ташкил этади.

Мамлакатда жами коронавирусга чалинганлар сонининг эса, бугун расман 26500 дан ошгани кўрилади.

Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг катта давлати бўлади.

Биргина расмий рақамларда мамлакат фуқароларининг сони 34 миллиондан ортади.

Аммо ҳар икки кўрсаткич бўйича ҳам, минтақада Қозоғистон ва Қирғизистондан кейин учинчи ўринни эгаллаб турган давлат бўлади.

Дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари сони қарийб 700 мингтага етди.

Пандемия боис, жаҳонда фавқулодда ҳолат эълон қилинганига ярим йил бўлди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса, яна бир хавотирли баёнот билан чиқди.

Умидларни рад этмади.

Аммо коронавирусга қарши вакцина ҳеч қачон топилмаслиги мумкинлигини айтди.

Халқаро ташкилот раҳбари жорий пайтда бу муаммонинг якуний ечими йўқлигини таъкидлади.

Одамларни ижтимоий масофа сақлаш, қўлларини ювиш ва ниқоб тақаверишга ундади.

"Ҳаммасини қилинг", - деди.

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Дунё бўйлаб ҳозир 20 дан ортиқ вакцина синаб кўрилмоқда.

Айримлари синовнинг учинчи босқичигача борган.

Ғарбда анчайин скептик қарши олинганига қарамай, Россия эса, ҳатто икки ойдан кейин оммавий эмлашларни бошлашини айтган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги огоҳлиги худди шу фонда янгради.

Минтақада ҳам коронавирус билан боғлиқ аҳвол ҳануз жиддий ўнгланмаган бир манзарада бўй кўрсатди.

Худди шу бугун Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланишига оид савол ҳам кун тартибига чиққан.

Хабарларга кўра, бу саволга Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Лазиз Тўйчиев жавоб берган.

Профессор, "Россия Федерациясида вакцинация кузда бошланишини эшитдик. Бу жуда яхши", - деркан, "Лекин вакцина қаерда кашф қилинган бўлса, аввало ўша ердаги аҳолига қўлланади. Унинг самарасини биз 3-6 ойда билишимиз мумкин. Шундан кейингина биз бу жараённи ўзимизда бошлашимиз керак, деб ўйлайман", - деган фикрни билдирган.

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ҳозирга келиб, минтақада жами коронавирус ҳоллари расман 160 мингдан ортди.

Ўлим ҳоллари эса, икки ярим мингдан ошди.

Улардан аксарияти Қирғизистон ва Қозоғистоннинг ҳисобига тўғри келади.

Бу икки давлатнинг ҳар бирида ҳозир ўлим ҳолатларининг мингдан ортгани кўрилади.

Ўзбекистондаги рақамлар эса, устига устак, ҳалича пневмонания ҳолларини ҳам ўз ичига олмайди.

Куз ва қиш мавсумига саноқли ҳафталар қолмоқда.

Ҳали энг ёмони олдинда эканига оид башоратлар эса, ҳануз тинмаган.

Дори-дармонлар синови ҳам халқаро миқёсда давом этмоқда, ҳануз тўхтамаган, коронавирусга қарши буткул фойда бериши мумкин бўлгани ҳалича топилмаган.

Тедрос Адҳаном Гебрееуснинг айтишича, ҳозирча пандемияга бас келишнинг бир йўли бор.

У ҳам бўлса, одамларни "текшириш, ортидан тушиш, иҳоталаш ва даволаш"дир.

Дунёнинг етакчи экспертлари орасида коронавируснинг бу яқин ўн йилликларда йўқолмаслигига оид қўрқувлар ҳам бор.

Уларга кўра, коронавирус қайтаверади, эмлашлар эса, қайта-қайта давом этаверади.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek